Kindiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Киндий, Абу Юсуф Ёқуб ибн Ишоқ (тахминан 800, Басра – тахминан 870, Бағдод) – араб файласуфи. Шарқ аристотелизми асосчиларидан. Муътазилийлар билан яқин алоқада бўлган. Халифа Мутаваккил (847—861)нинг рационалистлар билан кураши вақтида кувғинга учраган. Юнон мутафаккирларининг рисолаларини араб тилига таржима қилган, Аристотелнинг „Категориялар“, „Иккинчи аналитика“, Евклиднинг „Унсурлар“ ва Птолемейнинг „Алмагест“ асарларига шарҳлар ёзган. К. фикрича, оламнинг яратувчиси Аллоҳ, у абадий мавжуд, ягона. Таби-атдаги нарсалар ўзаро сабабий боғланган, улар 4 унсур – олов, сув, ҳаво ва тупрокдан иборат. К. 5 та субстансия – фазо, вақт, материя, шакл ва ҳаракатнинг мавжудлиги ҳақида, дунёни билиш мумкинлиги ҳақида фикр юритди. К. асарларининг аксарияти бизгача етиб келмаган, фақат 29 рисоласи топилган, уларнинг кўпчилиги риёзиёт, мантиқ, фалсафа ва бошқа фанларга бағишланган. К.нинг фалсафий қарашлари кейинги даврларда Шарқ мутафаккирлари дунёқарашига, ўрта аср Европа фалсафаси ривожига самарали таъсир кўрсатди. Муҳим асарлари: „Ақл ҳақида“, „Жон ҳақида мулоҳаза“, „Ашъёларнинг таърифи ва баёни“, „Бешта субстансия ҳақида китоб“ ва бошқалар[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Киндий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиёт
- Жонматова Х. А., Ал-Киндий (ҳаёти ва ижоди), Т., 1967.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |