Kitakyusyu
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Китакюсю – Япониядаги шаҳар, Симоносеки бўғозидаги порт. Кюсю оролининг шимолий чеккасида, Фукуока префектурасида. 1963-йилда саноат марказлари — Явата, Тобата, Кокўра, Вакамацу ва Модзи шаҳарларининг қўшилишидан таркиб топган. Аҳолиси – 1,01 млн. киши (1995). К. — транспорт юлларининг муҳим тугуни. Мамлакатнинг энг йирик саноат марказларидан бири. Оғир ва енгил саноат корхоналари кўп. Саноатининг етакчи тармоқлари — қора ва рангли металлургия. Кокс-кимё, кимё, машинасозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, ҳарбий саноат, нефтни қайта ишлаш, семент, ойна-керамика, полиграфия корхоналари бор. Кокўрада кўмир-энергетика кти қурилган. Яватада дунёдаги энг йирик металлургия комбинатларидан бири жойлашган. Шаҳар Хонсю ороли билан сув ости йўли орқали боғланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |