Kitob bosish

Китоб босиш – бўёқни босма формадан қоғозга ўтказиб, китоб, журнал, газета ва бошқа босма маҳсулотлари тайёрланадиган ишлаб чиқариш жараёнлари. „Китоб босиш“ ибораси босма китоб тайёрлаш тарихи қақида фикр юритилганда ишлатилади, замонавий Китоб босишда эса полиграфия термини анча кенг тарқалган. Китоб босишнинг ўтмишдоши ксилографик босма бўлиб, унда босиладиган бутун бир бет ёзув тахтага ўйиб қўйиларди. ХИ асрдан бошлаб Хитойда китобни қўлда кўчиришдан босиш усулига ўтилган. Бироқ, бу усул кенг ривожланмади. Фақат тахминан 400 йил ўтгандан сўнг Европада ҳарф териш шрифти ихтиро қилинди. Ўша даврда бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакатлар – Германия, Нидерландия, Италия, Франсияда бир-биридан мустасно бир неча усталар битта муаммо – босма машина яратиш устида иш олиб боришган. Ҳозирги вақтда тарихчилар бу муаммони биринчи марта германиялик Иоганн Гутенберг (1399— 1468) ҳал қилганлигини айтишади. Металл шрифтларни матрицаларга қуйиш қурилмаси ихтиро қилингандан сўнг Европанинг кўпгина шаҳарларида китоб босиб чиқарила бошланди. 1464-йилда Римда биринчи Китоб босиш станоги ўрнатилди. 1470-йилларга келиб Франсия, Нидерландия, Швейсария, Испания ва Англияда китоблар босиб чиқарила бошланди, Венеция, Нюрнберг Китоб босиш ишлари бўйича йирик марказга айланди. 1500-йилларга келиб Европанинг 250 шаҳрида босмахона бўлган. Босмахона ишларининг ривожланиши туфайли китоб умумий сиёсий ҳаётда ва маданиятнинг ривожланишида муҳим рол ўйнади. 1600-йилларда биринчи газета, 1650-йилларда биринчи варақа босилиб чиқди. Китоб босишнинг кейинги ривожланишига литоғрафия (тошбосма) (1798) ва текис босма машинаси (1811) нинг ихтиро қилиниши сабаб бўлди. ХИХ аср ўрталари – ХХ аср бошларида Китоб босиш корхоналарида линотип, кейинроқ ротацион, офсет босма машиналар ишлатила бошланди.
Ўзбекистонда босма усул и билан Китоб босиш ХИХ аср 2-ярмидан кенг тарқалди. Туркистон ҳарбий округи штабида (1868), Хивада (1874) босмахоналар ташкил этилгандан сўнг Туркистонда биринчи босма китоблар чоп этила бошланди. 1870-йилда „Туркестанские ведомости“ ва „Туркистон вилоятининг газетаси“, ХИХ аср сўнгги йилларида „Средняя Азия“, „Среднеазиацкий вестник“ жур.лари, 1906-йилда „Тараққий“ газета, 1913-йилларда „Ойина“ жур., 1914-йилларда „Садои Туркистон“, „Садои Фаргона“ газеталари чоп этилди. Бўлардан ташқари, „На-жот“, „Турк эли“, „Турон“, „Улуг Туркистон“, „Ҳуррият“ газеталари, „Юрт“, „Чаён“ жур.лари чика бошлаган. Босмахоналарда газета ва журналлардан ташқари кўпгина китоблар рус ва ўзбек тилларида босилиб чиқа бошлади (яна қаранг Босмахона, Полиграфия саноати).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |