Koʻkdala tumani
Кўкдала тумани — Қашқадарё вилоятидаги туман. 2022-йил 17-мартда Чироқчи тумани ҳудудини иккига бўлиш орқали ташкил этилган. Маркази — Еттитом шаҳарчаси ТАРИХИ КИМЛАРГА БОРИБ ТАҚАЛАДИ АҲОЛИСИНИНГ?[2]. Майдони 171 минг гектар.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Қашқадарё вилояти |
| Маъмурий маркази | Еттитом |
| Асос солинган санаси | 2022-йил 17-март |
| Ҳоким | Хуррам Джураев (туманнинг биринчи ҳокими)[1] |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Аҳоли | 192000 |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Интернет домени | .уз |
| Расмий сайти | ҳттпс://гов.уз/оз/кокдала ҳттпс://т.ме/Кукдала_уз |
| Харитада | |
|
| |
Тарихи
2021-йил 11-октабрда 2021-йилги президентлик сайловида ўз номзодини кўрсатган Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашув вақтида Чироқчи туманида аҳоли сони кўплиги, транспорт инфратузилмаси ривожланмагани сабабли аҳолининг туман марказига келиб-кетишида кўп вақти ва маблағи кетаётганини айтиб, туман ҳудудини иккига бўлиш таклифини билдирди[3]. 2022-йил 2-март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мажлисда янги ташкил этиладиган Кўкдала туманига Чироқчи туманидан таҳминан 177 минг аҳоли яшайдиган 171 минг гектар ер майдони ажратилиши ҳақида келишиб олинди[4]. 2022-йилнинг 19-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати йиғилишида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилинди[5].
Кўкдала туманини ташкил этишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўзлаган нутқдан парча:
Кўкдала туманини ташкил этишдан асосий мақсад бу ерда яшайдиган 182 минг нафар аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини та’минлаш бўйича ишларимизни янги босқичга кўтаришдир[6]
Маҳаллалар

Кўкдала тумани ташкил этилганида Чироқчи туманининг қуйидаги 32 маҳалласи ушбу туманга қўшилган:[7][8]
- Аннаруз
- Айритом
- Бахт
- Бегламиш
- Эски анҳор
- Гулистон
- Кўкдала
- Наймансарой
- Олтин бошоқ
- Олтин дала
- Пахталисой
- Қанотли
- Қумдарё
- Сойбўйи
- Сувлиқ
- Талоқтепа
- Торжилға
- Тошли
- Тўқмор
- Умакай
- Уймовут
- Хардури
- Хушали
- Хўжаобод
- Зум
- Ўтамайли
- Ғаллакор
- Шўрбозор
- Шўрқудуқ
- Чиял
- Чорвадор
- Чувуллоқ
Медиа ва фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сун’ий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 22-октабрдаги ПФ–189-сон Фармони билан давлат органларида сун’ий интеллект технологияларини жорий қилиш белгиланди. Шунга мувофиқ, ҳокимликлар ичида илк бор Қашқадарё вилояти Ко'кдала тумани ҳокимлиги ахборот хизмати жамоатчиликка ахборот етказишда илк сун’ий интеллект “Анора”ни ишга туширди. [1]
"Айниқса, уни миллий либослар асосидаги образда яратиш — жамиятдаги маданий ғурур ва миллий қадриятларни замонавий технология билан уйғунлаштиришнинг ажойиб намунаси", деган Ко'кдала тумани ҳокимлиги ахборот хизмати Отабек Артиков.
Манбалар
- ↑ „Янги ташкил этилган Кўкдала туманига илк ҳоким тайинланди“. Газета.уз (2022-йил 19-апрел). Қаралди: 5-июл 2022-йил.
- ↑ Қашқадарёда янги туман ташкил этилди. // Газета.уз (2022-йил 17-март)
- ↑ Шавкат Мирзиёев Чироқчи туманини Чироқчи ва Кўкдала туманига бўлишни таклиф қилди. // Янги Ўзбекистон (2021-йил 11-октабр)
- ↑ Чироқчи туманидан Кўкдала тумани таркибига қанча ер майдони ўтказилиши очиқланди. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-07 санасида архивланган) // Халқ сўзи (2022-йил 2-март)
- ↑ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-24 санасида архивланган) // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (2022-йил 17-март)
- ↑ „Президент нега Кўкдала тумани ташкил этилгани ҳақида гапирди“. Хабар.уз (2022-йил 21-апрел). Қаралди: 5-июл 2022-йил.
- ↑ Чироқчининг 32 та маҳалласи Кўкдала тумани таркибига ўтказилади. (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-11-15 санасида архивланган) // Ойина (2021-йил 22-ноябр)
- ↑ Чироқчи тумани ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш ҳақида. // Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши Қарори (2021-йил 18-ноябр)