Kollaps
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Коллапс (лот. cоллапсус — беҳол, мажолсиз) — тўсатдан кескин рўй берадиган қон томирлар етишмовчилиги, киши ҳаётини хавф остида келтирадиган оғир ҳолат; артериал ва веноз қонбосимининг кескин камайиши, марказий нерв системаси фаолиятининг издан чиқиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, қон томирлар девори тонусининг тўсатдан сусайиши, ҳаракатдаги қон миқдори (массаси)нинг камайиши билан ифодаланади. Бош миядаги томир ҳаракатланувчи марказ фаолиятининг сусайиши сабабли, асосан, қорин бўшлиғидаги аъзолар томирлари қонга тўлиб кетади, айни вақтда энг муҳим ҳаётий аъзолар (мия, юрак, тери, мускуллар)га қон кам боради. Бирданига кўп қон йўқотиш, шок, кислород танқислиги, инфексион ва бошқа айрим касалликлар (терлама, зотилжам, панкреатит ва ҳоказо), заҳарланиш, шикастланиш ва бошқаларда рўй беради, шунга кўра, К.нинг геморрагик, гипоксе-мик, инфексион кардиоген, ортостатик, панкреатик, токсик ва бошқа турлари фарқ қилинади. Белгилари: дақиқа ичида беморнинг тўсатдан ранги ўчиб, бадани кўкаради, совуқ тер босади, кўзи ич-ичига тушиб, қорачиғи кенгаяди, юз қиёфаси ўзгаради, нафаси юзаки бўлади. Қон босими кескин па-сайиб, томир уриши бутунлай сезилмай қолиши ҳам мумкин. Гавда температураси 35° га, баъзан ундан ҳам пастга тўшади. Бемор мажолсиз, эси кирар-чиқар бўлиб қолади, айрим ҳолларда ҳушдан кетади. К.да дарҳол врач чақирилади, у келгунча бемор бошига ёстиқ қўймай ётқизилади, оёғига грелка қўйилади, иссиқ чой ичирилади, у ётган уйга соф ҳаво кириб турадиган қилинади. Даво тадбирлари К.га сабаб бўлган омилларни бартараф этишга қаратилган бўлиши лозим. Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам яхши наф беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |