Оддий чўнтак компаси.

Компас (лот. cом- – „ҳам-, бирга“ ва пассус – „йўл“, „қадам“; „ҳамқадам“, „йўлдош“) навигация асбоби бўлиб, ер сиртига нисбатан тизимда йўналишларни аниқлайди. Бу тизим тўрт дунё томонлари – шимол, жануб, ғарб ва шарқни белгилайди. Баъзан компасда бу томонлардан ташқари даражалар ҳам чизилган бўлади. Бунда шимол 0°, кейин соат йўналиши бўйлаб: шарқ 90°, жануб 180°, ғарб эса 270° га мос келади. Ушбу даражалар азимутни кўрсатишга хизмат қилади.

Компас (итал. cомпассо – ўлчайман)— географик (ҳақиқий) ёки магнит меридианининг йўналишини аниқлашда қўлланадиган асбоб. Магнитли, гироскопик К., қуёш К.и, радио ва астрорадио К.и бўлиши мумкин. Магнитли К. магнитланган милнинг шимол-жан. йўналишида магнит меридиани бўйлаб жойлашиши хоссасига, гироскопик К. эркин осилган ва махсус мослама ёрдамида тез айланадиган роторнинг ўқи географик меридиан текислигида мустақил жойлаша олишига, қуё ш К.и (ёки астроном и к К.) Қуёш ҳаракатини узлуксиз кўзатиб туришга, рад и оком пас радиост-ялар тарқатадиган радиотўлқинларни маълум йўналишда қабул қилишга, астрорадиокомпас Қуёшдан тарқаладиган радионурларни қабул қилишга асосланган. Бўлар орасида магнитли К. энг қадимийси. Унинг асосий камчилиги шуки, ҳамма вақт магнит ва географик қутблар йўналишлари фарқини ҳисобга олиш керак бўлади. Қутбларда уни ишлатиб бўлмайди. К. денгизда сузишда, авиация, геодезия, топография, кон ва ҳарбий ишларида қўлланади[1].

Бир-биридан фарқли икки хил компаслар мавжуд: магнит компас ва гирокомпас. Магнит компас мили Ер магнит майдони билан таъсирлашиб, геомагнит қутбларга мос тушишга ҳаракат қилади. Гирокомпас эса ўз ичида Ер айланишига сезгир тез айланувчи ғилдиракни сақлайди.

Магнит компас Хитойда, Ҳан сулоласи даврида ихтиро этилган,[2][3] уни аввалбошда „қимматбаҳо тошлар топиш ва уй қуриш учун жой аниқлашда“ ишлатишган. Кейинчалик компасдан Хитой ҳарбийлари денгиз ва қуруқликда йўл аниқлаш ва харита чизиш учун фойдалана бошлашган. Компас Хитойдан Европага Эрон орқали кириб келган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Меррилл, Роналд Т.; Мcелҳиннй, Мичаэл W.. Тҳе Эартҳ'с магнетиc фиэлд: Иц ҳисторй, оригин анд планетарй перспеcтиве, 2нд принтинг, Сан Франcисcо: Аcадемиc пресс, 1983 — 1-бет. ИСБН 0-12-491242-7. 
  3. ↑ Ли Шу-ҳуа, п. 176

Ҳаволалар