Компостнинг тайёрланиши

Компост (олмонча: Компост , италянча: cомпоста, лотинча: cомпоситус — „таркибли“) — ҳар хил органик моддаларнинг микроорганизмлар таъсирида чириши натижасида ҳосил бўладиган маҳаллий ўғит. Компостлашда ўсимлик ўзлаштира оладиган озиқ элементлар (азот, фосфор, калий ва бошқа) миқдори ортади, патоген микрофлора ва гелминтлар тухуми ўлади, селлюлоза ва пектин моддалар миқдори камаяди, органик масса тупроққа солиш учун қулай физик хоссага эга бўлади. Гуне (торф, парранда ахлати, хазон), нишхўрд, рўзғор чиқиндилари, нажас, қипиқ, оқар сув лойқалари компостлашнинг асосий материалидир. Компостлашнинг давомийлиги чиқиндиларнинг таркиби, намлик, йил фасли ва бошқа шароитларга боғлиқ. Компост уюми қизишдан тўхтаб, унда бир хилдаги ўзгармас ҳарорат қарор топганидан кейин тайёр қисобланади. Чиқинди худди гўнг каби чуқурларга босиб ёки уюм қилиб тайёрланади. Компост уюми тупроқ билан кўмилади. Чириш жараёни чиқиндида органик модда (миқдори 25 %дан кам бўлмаганда), намлик (50—55 %) етарли бўлганда яхши кечади. Ёз ойларида компост масса-сига сув сепиб турилади. Чиқинди массасидан 50 % компост чиқади. Чиқиндидан ҳосил бўлган компост таркибида ўрта ҳисобда 30—50 % органик модда, 0,6—1,0 % азот, 0,4—1,0 % фосфор, 0,5—1 % калий бўлади. Чиқиндидан компост тайёрлашда унга оқар сув лойиқаси ёки нажас қўшиб, сифатини анчагина яхшилаш мумкин. Баъзи ҳолларда таркибини яхшилаш учун компостга фосфорит уни, калий тўзлари қўшилади. Компост ўғит сифатида органик ўғитлардан қолишмайди ва барча қишлоқ хўжалиги экинларига (гектарига 20— 40 т) ишлатилади [1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар