Компрессор — ҳаво ёки газни сиқадиган ва босим остида узатадиган қурилма. Тузилишига кўра, поршенли, ротацион, марказдан қочирма, уқавий ва оқимли; сиқиладиган газ хилига қараб, ҳаво ва кислород Компрессорлари; босимга қараб, паст (0,3—1 МЙА/м2), ўрта (10 МЙА/м2 гача) ва юқори (10 МЙА/м2 дан юқори) босимли хилларга бўлинади. Ҳавони 12 кПа босимгача сиқадиган машиналар вентиляторлар, 0,3 МПа гача сиқадигани ҳаво пуфлагичлар дейилади.

Поршенли Компрессор, асосан, иш силиндри ва поршендан иборат. У бир ва кўп силиндрли, силиндрлари вертикал, горизонтал, Винцимон ва Wсимон ўрнатилган, бир ёқлама ёки икки ёклама ишлайдиган, бир ёки кўп босқичли бўлади. Газ силиндрнинг ички деворлари билан илгариланмақайтма ҳаракат қиладиган поршен орасида қисилади. Ротацион Компрессорда айланувчи бир ёки бир неча поршен ва ротор иш органи ҳисобланади.

Уларда сўрилган газнинг хажми роторда экссентрик жойлашган сирпанувчи пластина билан силиндр орасида (пластина ва винцимон ротор орасида (винтли Компрессор) камаяди. Марказдан қочирма Компрессорда роторнинг иш ғилдирагига айланма ҳаракат берадиган газ, аввал марказдан қочма куч таъсирида, сўнгра ҳаракат тезлигининг пасайиши натижасида (ҳалқа диффўзорда) сиқилади. Ў қа вий К.да газ ўққа параллел силжийди. Бунда газ ротор кўраклари билан корпуснинг кўзғалмас кўраклари орасида сиқилади. Марказдан қочирма ва уқавий Компрессорни турбокомпрессорлар ҳам деб аталади.

Оқимли Компрессорларнинг тузилиши ва ишлаши оқимли насосларга ўхшаш, аммо босим даражаси насосникидан юқори. Бунда иш муҳити сифатида, кўпинча, сув буғидан фойдаланилади. Компрессорлар саноатнинг кўп тармоқларида ишлатилади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил