Конибодом, Кандибодом (тожикча: Конибодом; форсча: کان بادام‎‎) — Тожикистон Республикаси Суғд вилоятидаги шаҳар. Канд ва бодом со'зларидан ясалган бо'либ, бодом қишлог'и деган ма'нони билдиради.Фарғона водийсининг ғарбий қисмида жойлашган. Катта Фарғона канали бўйида. Конибодом темир йўл станясидан 6 км. Аҳолиси 48 минг киши (2013-йил). Конибодом 1463-йилдан Қанди Бодом деб тилга олинади. Баъзи адабиётларга кўра, Конибодом ИХ—Х асрлардан маълум.

Конибодом
тожикча: Конибодом
шаҳар
40°17′0″Н 70°25′0″Э / 40.28333°Н 70.41667°Э / 40.28333; 70.41667
Мамлакат Тожикистон
вилоят Суғд вилояти
{{{туман_тури}}} Конибодом тумани
Асос солинган ИХ
Илк эслатилиши 1463
Аввалги номлари Қанди Бодом
Қачондан бери шаҳар 1937
Расмий тил(лар)и Тожик тили|тожикча
Аҳолиси
 (2013)
48 минг[1]
Миллий таркиб тожиклар, ўзбеклар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +992 3467
Почта индекс(лар)и 735900
Автомобил коди 02РТ
Konibodom tojikcha: Конибодом xaritada
Konibodom tojikcha: Конибодом
Конибодом
тожикча: Конибодом

Ушбу шаҳарни Заҳируддин Муҳаммад Бобур о'з асарида (Бобурнома) шундай тавсифлайди:

"Мунинг (Хо'жанд) тавобидин Кандибодомдур. Агарчи қасаба эмас, яхшиг'ина қасабачадур. Бодоми яхши бо'лур. Бу жиҳатдин бу исмг'а мавсумдур. Ҳурмуз ва Ҳиндустонг'а тамом мунинг бодоми борур. Хо'жанддин беш-олти йиг'оч шарқ тарафидадур."[2]

Саноати

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, енгил (пахта тозалаш, тўқимачилик, тикувчилик), озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Бадиий ҳунармандчиликнинг қадимдан маркази. Театр, тарих-ўлкашунослик музейи мавжуд. ХВИ—ХВИИ асрларга мансуб 2 Мадраса, анъанавий ўймакорлик ва китобали (безак ёзувли) масжидлар сақланган.[3]

Манбалар

  1. ↑ Агентство по статистике при Президенте Республики Таджикистан. „Численность населения Таджикистана на 1 января 20 1 3 года“ (ру) (2013-йил 1-январ). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-21 санасида архивланган)
  2. ↑ Бобурнома, "янги аср авлоди", 2015, 11-бет. 
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар