Konnektikut
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Ҳартфорд | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Бридгепорт Ҳартфорд Неw Ҳавен | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 48-ўринда 14,357 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 29-ўринда 3,510,297 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 23-ўринда $185,802 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
5-бўлиб 9-январ 1788 | ||||
| Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
| Қисқартма | CТ [9] | ||||
| Штат гули | Моунтаин лаурел | ||||
| Штат дарахти | Чартер wҳите оак | ||||
Коннектикут — АҚШнинг шимоли-шарқий қисмидаги штат, Янги Англияда. Майдони - 12,9 минг км². Аҳолиси - 3,4 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Ҳартфорд шаҳри. Коннектикут ҳудуди дастлаб Англия мустамлакаси бўлган. 1788-йилдан АҚСҲ таркибида. Штат ЛонгАйленд бўғозининг соҳил пасттекислиги ва Аппалачи товюрининг жанубий этақларида (200–400 м) жойлашган. Коннектикут ҳудудидан ўтувчи Коннектикут дарёсида кема қатнайди. Иқлими мўътадил океан иқлими. Ҳартфордда ўртача температура январда —2,4°, июлда 22,6°. Йилига ўртача 1200 мм ёғин ёғади.
Етакчи саноат тармоқлари — машинасозлик (электротехника ва радиоэлектроника, соат ишлаб чиқариш, приборсозлик, авиасозлик, кемасозлик ва бошқалар) ва металлсозлик. Тўқимачилик, кимё, резина, полиграфия саноати корхоналари бор. Асосий саноат марказлари: Ҳартфорд, Брижпорт, Ню Хейвен, Уотербери.
Коннектикутнинг етакчи тармоғи — сут чорвачилиги ва паррандачилик. Коннектикут дарёси водийсида тамаки етиштирилади. Транспорт йўллари зич. Муҳим денгиз портлари: Ню-Хейвен, Брижпорт, Ню-Лондон. Коннектикутда музейлар, университетлар бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |