Kosonsoy
Косонсой – Фарғона водийсидаги сой. Сирдарёнинг ўнг ирмоғи. Чатқол тоғ тизмасидан Чилқудуқсой номи билан бошланиб, шарқ ва жан.шарқ йўналишида оқади. Ўз. 154 км. Ҳавзасининг майдони 1650 км², ўртача баландлиги 2347 м. Бошланиш ерида кичик музликлар бор. Дарёнинг юқори оқими Қирғизистон ҳудудида. Косонсой шаҳри яқинида дарё тоғдан чиқиб, адирлар орасидаги во-дийда оқади, жан. йўналишда Тўрақўрғон қишлогигача бориб, у ерда катта ёйилма ҳосил қилади. Дарё сувининг деярли ҳаммаси суғоришга сарфланади, фақат суви кўпайган пайтлардагина Сирдарёга қуйилади. Қор-музлик ва ёмғирдан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 9,81 м³/сек, ўртача оқим модули 5,94 л/сек км². Сувнинг ярмидан кўпроғи март – сентябрда оқиб ўтади.
| Косонсой | |
|---|---|
Косонсой Косонсой шаҳрида
| |
| Давлат | |
Қирғизистоннинг Олабуқа тумани ва Ўзбекистоннинг Наманган вилоятини сув билан таъминлайди. Дарёга Косонсой сув омбори қурилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |