Кремний карбид, карборунд, СиC — кремнийнинг углерод билан бирикмаси. Тоза Кремний карбид — рангсиз кристалл, таркибида қўшимчалари бўлган техник Кремний карбид — кулранг, яшил ёки кўкимтир-қора модда. Кремний карбиднинг гексоговал ромбоэдрик тузилишга эга бўлган а- ва кубсимон р-модификациялари маълум. р—СиC беқарор бўлиб, 2100° да а-СиC га айланади; 1200° дан юқори температурада 3 ГПа босим остида а —> р ўтиш ҳолати кузатилади. Зичлиги 3200 кг/м3. Суюқланиш температураси 2830° (ажралиш билан), суюқланганда графит ва углероднинг кремнийдаги эритмаси ҳосил бўлади. Кремний карбид — ярим ўтказгич, қаттиқлиги олмосга яқин, минерал кислоталар (ҲФ, ҲНО3 ва Н3РО4 дан ташқари) ва ишқор эритмалари таъсирига чидамли, карбонатлар, сулфатлар, ишқорий металлар гидроксидлари эритмалари таъсирида парчаланади. Кремний карбид 1600—2800° да СиО2 га кўмир таъсир эттириб (Ачесон усулида НаCл3 қўшимча сифатида қўлланади), 1150° дан юқори температурада элементлардан, кремнийнинг газсимон бирикмалари (мас, CҲ,СиCл3)ҲҲ пиролиз қилиб олинади. Қаттиқ абразив материаллар (турли хил чархлар ва бошқалар), оловбардош ва кислотага чидамли буюмлар, созловчи яримўтказгич диодлар ва фотодиодлар ишлаб чиқаришда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил