Kuala Lumpur

Куала-Лумпур — Малайзиянинг пойтахти. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий, савдо-молия ва сиёсий маркази. Федерал пойтахт ҳудудининг маъмурий маркази. Малаккая оролнинг жанубий-ғарбий қисмида, тоғлар билан ўралган хушманзара водийда, Кланг ва Гомбак дарёларининг қўшилиш ерида жойлашган. Иқлими тропик муссонли, нам иқлим (нисбий намлик 96% гача), ёғин кўп ёғади (йилига ўртача 2440 мм) ва йил давомида температура юқори бўлади (ўртача йиллик температура 28,2°). Аҳолиси 1,3 млн. киши (2000).
Куала Лумпур ХИХ асрнинг 80-йилларида шу атрофдан қалай қазиб чиқарувчи кончилар қишлоқлари ўрнида бунёд этилган. 1880-йилдан Салангор султонлигининг пойтахти. 1896-йилдан федерация қилиб бирлаштирилган Малайя султонликларининг маъмурий маркази. 1946-йилдан Англия мустамлакаси — Малайя иттифоқининг, 1984-йилдан Малайя Федерацияси (Малайя)нинг маркази. 1957-йил августдан мустақил Малайя Федерацияси, 1963-йилдан Малайзия Федерациясининг пойтахти.
Куала Лумпур муҳим транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Куала Лумпур ва шоссе йўл орқали Малакка бўғози соҳилидаги Порт-Суэттенем шаҳри билан боғланган. Муҳим савдо-тақсимот пункти, кон саноати ва қишлоқ хўжалиги раёнининг маркази. Тўқимачилик, электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат, кимё, семент, ёғочсозлик, металлсозлик саноати, темир йўл жиҳозлари ишлаб чиқариш, автомобил йиғиш корхоналари мавжуд. Технология университети, Малайзия университети, миллий музей, кутубхоналар бор. Шаҳарнинг марказий Фемида ҳукумат маъмурий бинолари, савдо фирмалари, йирик банклар жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан масжид, Мариаммам ибодатхонаси ва бошқа сақланган.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
- Куала Лумпур шаҳрининг расмий вебсайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-06-16 санасида архивланган)
- Куала Лумпур шаҳри ҳақида маълумот (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-03-31 санасида архивланган) (ингл.)
| Викиомборда „Куала Лумпур“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |