Kubro
Кубро, Нажмиддин Кубро (тахаллуси; асл исм-шарифи Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмий) (1145—Хива—1221) – улуғ шайх, тасаввуфнинг таниқли вакилларидан бири, кубровийлик тариқатининг асосчиси (унинг тахаллуси „диннинг улуғ юлдузи“ маъносини беради).
Нажмиддин Кубро | |
|---|---|
|
Нажмиддин Кубро мақбараси | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди |
1145-йил БЕ (540-йил ҲЙ), Кўҳна Урганч, Хоразмийлар империяси |
| Вафоти |
1221-йил БЕ (618-йил ҲЙ) |
| Кўҳна Урганч, Туркманистон | |
| Дини | Ислом |
| Эра | Ислом олтин даври |
| Ҳудуд | Кўҳна Урганч |
| Мазҳаб | Суннийлик |
| Юриспруденсия | Шофиъийлик мактаби |
| Имом | Мутакаллим |
| Асосий қизиқиш(лар)и | Сўфийлик |
| Тариқат | Кубровия (асосчи) |

Нажмиддин Кубро 1146-йилда Хоразмда туғилиб, умрининг биринчи ярмини саёҳатда (Нишопур, Ҳамадон, Исфаҳон, Макка, Искандария) ўтказган. 1184-йилда ватанига қайтиб келади. Ўшандан бери унинг фаолияти Ўрта Осиёда бўлиб, кўплаб шогирдлари бўлган.
Нажмиддин Кубронинг каромат кўрсатиш, воқеаларни олдиндан билиш, ўткир назари билан таъсир эта олиш ҳислатига эга инсон бўлганлиги ҳақида ривоятлар тарқалган. Нажмиддин Кубро ёшлигидан илмга қизиққан, қобилиятли бўлган. Ислом асослари, шариат, ҳадис ва тафсирни жуда тез ўзлаштириб олади. 16—17 ёшларида таҳсилни чуқурлаштириш мақсадида Хоразмдан чиқиб, Эрон, Миср, Шому Ироқ мамлакатларини кезади. Тариқатдан хабардор бўлишга интилиб, бир неча шайх, дарвишлар суҳбатида бўлади. Илк дафъа Мисрда шайх Рўзбихон Ваззон Мисрий (1189-йил)га мурид тўшади, ундан тариқат одобини ўрганади, шайхнинг қизига уйланади. Кейинчалик Ҳамадонда шайх Аммор Ёсир (1187-йил), Дизфулда шайх Исмоил Қасрий (1193-йил) каби устозлардан сабоқ олди. 25 йилдан ортиқ умрини илм таҳсилига бағишлаган Кубро 1185-йил Хоразмга кайтиб келади. Бу ерда катта хонақоҳ қурдириб, ўз диний мактабини яратади. Кубро кишиларни эзгуликка, илмга, сахонат ва мардликка даъват этди. Унинг тарбиясини олган юзлаб одамлар ирфоний маърифатдан баҳраманд бўлдилар. Нажмиддин Кубронинг муридлари Маждиддин Бағдодий (1209/1219-йил), Саъдиддин Ҳумавий (1252-йил), Нажмиддин Доя (1256-йил) тасаввуф тарихида ном қозонган шайхлардир.
Асарлари
Нажмиддин Кубро ўзининг „Ал-усул ал-ашара“, „Рисола ат Турук“, „Фи ахбоб-ус-соликин“, „Фавойид ул жамол“ ва бошқа кўплаб асарларида „латоиф“ назариясига муҳим эътибор беради. Унга кўра, коинот онг, ҳис-туйғулар, руҳ ва тана билан ўралган кўринмас марказдан иборат. Сўфий махсус машқлар ёрдамида ҳолат, шакл ва ранг ўзгариши натижаси бўлган бу марказни ҳис қилиши ва кўриши керак. Кубронинг фикрича, муриднинг руҳий ҳолати уч компонентдан: айлана, доғ ва нуқтадан ўтиши керак. Доира – Коинот, доғ – дунё тимсоли, нуқта – Оламнинг маркази (ваҳдат). Нуқтанинг моҳиятини англаш илоҳий оламнинг моҳиятини англашдир[1].
Нажмиддин Кубро Мисрда Шарқ фалсафаси билан шуғулланади ва унинг сирларини ўрганади. У ҳадис илми билан қизиқиб Нишопурда Абул Маккорим Лубон ва Абу Жафар Самдлоний, Табризда Абу Мансур Хафт, Маккаи Мукаррамада Абу Мухаммад Таббех ва Искандарияда Абу Тоҳир Салафий хизматларига етишиб улардан ҳадис илмларини ўрганади.
Нажмиддин Кубро улардан ҳар томонлама сабоқларни олгач яна сафарга чиқади. У Табризга Абумансур Ҳафдаҳ олдига бориб шогирд тушади, у ерда ҳадис илмига бағишланган „Шарҳус–сунна“ китобидан сабоқ олади.
Нажмиддин Кубро ўз қарашларини араб тилида ёзган бир неча рисолаларида баён этган. Улардан асосийлари: „Фавоиҳ алжамол ва фавотиҳ ал-жалол“ („Жамол хушбўйликлари ва жалолнинг кашфи“), „Ал-усул ал-ашара“ („Ўнта усул“), „Рисола ат-туруқ“ („Тариқатлар рисоласи“), „Рисолат ал-хоиф ал-ҳоим мин лавм аллоим“ („Маломатчининг маломатидан ҳазар қилувчи ҳақида рисола“) ва бошқа Кубронинг форс тилида ёзган „Фи одобус соликин“ („Соликлар одоби ҳақида“) рисоласи ҳам бор. Кубро Қуръонга мутасаввифлар нуқтаи назаридан шарҳ беришни охиригача етказа олмади, бу ишни унинг шогирдлари тугаллади. Форсча рубоийларида жавонмардлик, пок ахлоқ ғоялари ифодаланган.
Кубровия тариқати
Нажмиддин Кубро – тасаввуфнинг машҳур шайхларидан бири „Кубравия“ тариқатининг асосчиси ҳисобланади. Нажмиддин Кубро Хоразмга 1185-йилда қайтиб келади. У 25 йилдан ортиқ умрини илм олишга бағишлайди. У Хоразмга қайтгач, катта хонақоҳ қурдириб Кубравия таълимотига асос солади. Унинг қўли остида юзлаб одамлар тарбияланиб таҳсил олишади[2].
Кубровия Нажмиддин Кубро асос солган тасаввуф тариқати бўлиб, унинг асосий вазифаси комил инсонни тарбиялаш эди. Кубровия тариқатида талаб, садоқат, ишқ, муҳаббат, ошиқликнинг инсон учун нақадар зарур эканлиги эътироф этилади[3]. Кубровиянинг Эронда кучли таъсирга эга шиалик билан алоқаси туфайли бутун Ислом оламига машҳур бўлганини кўриш мумкин[4]. Кубровия ХИИИ асрда Кубро вафот этгунига қадар унчалик машҳур бўлмаган. Кубровийлик Марказий Осиёдан ташқарида ҳам катта ривожланишга эришди, лекин унинг таъсири ва мавжудлиги фақат ХВ-ХВИ асргача давом этди. Тариқат Усмонлилар империяси даврида Нақшбандиянинг (яна бир тасаввуф тариқати) соясида қолди, аммо бу пайтда унга эргашувчилар ҳали ҳам топилар эди. Бу ҳодисалардан олдин, кубровийлик Ишҳоҳ ал-Хутталоний (ваф. 1423) раҳбарлигидан кейин нурбахшия ва заҳабияга бўлинди. Нурбахшияга эргашганлар охир-оқибат ХВИ аср охирида Сафавийлар даврида таъқибга учрадилар, заҳабия эса ҳозиргача сақланиб қолган, унинг маркази Шероз шаҳри ҳисобланади[5].
Кубровиянинг Ўрта Осиёдаги таъсири у ерда кўплаб сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаолиятни йўлга қўйди, бироқ нақшбандия бу ғояларни ўзининг тўлиқ салоҳияти билан ривожлантирди. Кубровиянинг асосий таълимоти „кўриш тажрибаси таҳлилига асосланган яхши ривожланган тасаввуф психологияси“ эди"[6]. Улар сўфийларнинг кундалик ҳаётда бошдан кечирган руҳий кечинмаларини тушунтиришга эътибор қаратадилар. Уларнинг энг катта ташвиши руҳий тасаввурларни идрок этиш воситаси сифатида зикрга тўлиқ эътибор бериш эди[6].
Ҳиндистоннинг Биҳар ва Бенгал минтақаларида Биҳаршарифга дафн этилган Махдум Шарфуддин Аҳмад Яҳё Манери Ҳошмий томонидан Фирдавсий Кубровия тариқати тарғиб қилинган.
Шогирдлари
Нажмиддин Кубронинг ўн икки шогирди орасида Нажмиддин Розий, Сайфиддин Боҳарзий, Маждиддин Бағдодий, Али ибн лала Ғзнавий ва Жалолиддин Румийнинг отаси Баҳовиддин Валадларни келтириш мумкин. Бироқ, унинг энг таниқли ва нуфузли шогирдларидан бири Саъдиддин Ҳумавий эди. Кубро Ҳумавийга яқинлашиб келаётган мўғуллар истилоси хавфи остида яшаётган шаҳарни тарк этишини айтган. Бироқ, у Кубро билан қолиб, унинг ижозасини олди. Бу унинг сўфий устози олдида нафақат шогирдлик, балки дўст сифатидаги яхши хислатини кўрсатади. Ҳумавий Кубро ижоди ва Кубровиянинг таъсири остида 30 дан ортиқ муҳим қўлёзмалар ва бошқа асарлар ёзган.
Вафоти
Нажмиддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши жангда 1216-1222-йиллар бўлиб ўтган жангда шаҳид бўлган. Қабри Кўҳна Урганчда. Кекса шайх ва донишманд инсоннинг бу жангдаги қаҳрамонлиги, жасорати авлодларга ибрат бўлиб қолди. Кубро шахси ва унинг мероси Ўзбекистонда мустақиллик туфайли ўрганила бошланди. 1995-йилда Ўзбекистонда Нажмиддин Кубро таваллудининг 850-йиллиги нишонланди[7].
Манбалар
- ↑ „Нажмиддин Кубро (1145-1221)“. зиёуз.уз (2012-йил 2-сентябр). Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „Нажмиддин Кубро“. хоразмий.уз (2009-йил). Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „Нажмиддин Кубро“. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
- ↑ Алгар, Ҳамид (Wинтер–Спринг 1974). "Соме Обсерватионс он Религион ин Сафавид Персиа". Ираниан Студиэс 7 (1/2): 287–293. дои:10.1080/00210867408701467. ИССН 0021-0862.
- ↑ Алгар, Ҳ (2012-04-24). "Кубра". Энcйcлопаэдиа оф Ислам. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/кубра-СИМ_4470?с.нум=1&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&с.қ=кубраwийя. Қаралди: 2013-04-26.
- ↑ 6,0 6,1 ДеWеэсе, Девин (1988). "Тҳе Эcлипсе оф тҳе Кубравия ин Cентрал Асиа". Ираниан Студиэс 21 (1/2): 45–83. дои:10.1080/00210868808701709.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
- Бертелс Е. Э., Суфизм и суфийская литература, М., 1965; Комилов Н., Нажмиддин Кубро, Т., 1995; Жўзжоний А. Ш., Тасаввуф ва инсон, Т., 2001.
- Хуршид Даврон. Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари. Тарихий-маърифий қисса. И нашри: Т."Янги аср авлоди", 1998. ИИ нашр: Т. „Фан“, 1998.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Куброга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |