Kurka

Курка, қулқул – товуқсимонлар туркумининг куркасимонлар оиласига мансуб парранда. Марказий Америкада тарқалган оддий ёввойи Курка (Мелеагрис голлопаво) дан келиб чиққан. Курка Европага, дастлаб, ХВИ аср бошларида келтирилган; энг йирик хонаки парранда, оёқлари, нисбатан узун, бақувват, думи кенг, қанотлари қисқа, дўппайиб чиққан. Боши ва бўйнида „тож“лари бор, пати қалин. Тумшуғининг юқори қисмидан тери ўсимта осилиб туради. Жинсий қўзғалиш даврида ўсимтанинг ўз. 12—15 см га етади. Патлари оқ, жез-ранг, қора, ола, саноат куркачилигида яхши товар гўшт олиш учун оқ патли Куркалар боқилади. Гўшти мазали парҳез маҳсулоти. Курка, асосан, гўшт олиш учун етиштирилади. Шимолий Американинг ўрта ва жан. минтақаларида ёввойи Куркалар тарқалган. Макиёнлари ерга оддийгина ин қуриб, 10—15 та тухум қўяди. Тухумдан чиққан болалари оваси билан, хўрозлари эса алоҳида гала бўлиб юради. Курка ўсимлик ва ҳашаротлар билан озиқланади. Ёввойи Курка овланади: хонаки Курка билан жуфтлашиб, насл беради. Хонаки Курка хўрозларининг тирик вазни 9–35 кг, макиёнлариники 4,5– 11 кг га боради, 8—9 ойлигида, асосан, фев,—мартда тухум қила бошлайди. Битта Курка бир йилда 70—90 та тухум қилади. Тухумининг оғирлиги 80—88 г, тухумининг инкубация даври 28 сутка. Ҳар бир Курка тухумидан 40—60 бош ёш курка олиш мумкин, 4—5 ой боқиб семиртирилса 160–200 кг гўшт етиштирилади. Наслдор Куркалардан 3 ёшигача фойдаланилади. Йирик куркачилик хўжаликларида бутун йил мобайнида Курка жўжалари очирилиб, гўшт етиштирилади. Курка деярли барча мамлакатларда урчитилади. АҚСҲ, Италия, Франсия каби мамлакатларда етиштириладиган парранда гўштининг 16—25% (жаҳон бўйича 10—12%) Курка гўштига тўғри келади (АҚШда йиллик парранда гўшти етиштириш ҳажми 16 млн. т дан ортиқ, 1999). Курка гўшти етиштириладиган йирик паррандачилик фабрикалари барпо этилган. Куркалар тўла қимматли қуруқ аралаш озуқалар билан боқилади. Курканинг жезранг, Шимолий Кавказ, Москва, Исроил оқ Куркалари ва бошқа зотлари кўп Тап-калган. Ўзбекистонда Андижон, Фарғона, Хоразм вилоятларида 6 та ихти-сослаштирилган паррандачилик фабрикаларида Исроилдан келтирилган оқ патли, кенг кўкрақли тез етиладиган Куркалар етиштирилади.
Яна қаранг
Адабиёт
- Сметнев СИ., Птицеводство, 6 изд. М., 1978; Промишленное птицеводство, М., 1985.
Сайфиддин Азимов[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |