Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Kushon podsholigi

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Кушан империяси
कुषाण राजवंश
Куṣāṇ Рāжаваṃśа

30 — 375




Канишка давридаги империя ҳудуди
Пойтахти Бактра
Бошқарув шакли монархия

Кушон подшолиги – Ўрта осиё ва шимолий ҳиндистондаги қадимий давлат (милодий И—ИВ асрлар). Милодий И асрнинг 1-ярми ёхуд ўрталарида юэчжилар тасарруфидаги Кушон мулкининг юксалиши натижасида вужудга келган.

Массагетлар (Хитой йилномаларида – юэчжи) милоддан аввалги 140 йил Сирдарё ортидан Бақтрияга келиб, сакларни енгган ва Юнон-Бақтрия подшолиги ўрнида 1 аср давомида 5 та қабилага бўлиниб яшаган. Булардан кушон (Хитой йилномаларида гуйшуан) қабиласи жабғуси Кужула Кадфиз (Кадфиз И) милодий И асрда қолган 4 та қабилани бўйсундириб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилган.

„Кушон“ номи ё сулола ёки қабилага оид бўлиб, у илк бор милоддан аввалги И аср охири – милодий И аср бошида ҳукмрон бўлган подшоҳ „Герай“ – Санаб зарб қилдирган тангаларда қўлланган. Кушонларнинг дастлабки мулклари ҳудудига Шим. Бақтрия (Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг жануби, Туркманистоннинг жануби-шарқидаги ҳудудлар) кирган. Дастлаб жабғу, кейинчалик подшо унвони билан давлатни идора қилган Кадфиз И Кушон подшолигига асос солган бўлиб, унинг даврида кушонлар ҳозирги Афғонистон билан Покистоннинг аксарият қисмини истило қилган. Кадфиз И нинг вориси Вима Кадфиз ҳукмронлиги даврида Ҳиндистоннинг аксарият қисми Кушон подшолигига қўшиб олинган. Кушон подшолигининг энг равнақ топган даври Канишка ҳукмронлик қилган вақтга тўғри келади. Ўрта Осиёда кушон мулкларининг шим. чегараси Ҳисор тизмаси бўйлаб, у ердардаги тоғ дараларида ғоятда мустаҳкам чегара деворлари қурилган.

Кушон подшолиги даврида жанглар тез-тез бўлиб туриши натижасида мамлакатда ҳарбий асир-қуллар миқдори ошиб борган. Хитой ва Парфия билан кураш олиб бораётган Кушон подшолиги Яқин Шарқда ҳукмрон бўлиш учун Парфия билан урушаётган Римнинг иттифоқчиси эди. Бироқ савдо манфаатлари бу давлатларни ўзаро яқинлаштирган. „Буюк ипак йўли“ бўйлаб халқаро савдонинг ривожланиши учун қулай шароит яратилган. Шарқда – Шарқий Туркистоннинг қўшиб олинган шаҳарлар—воҳалари орқали Хитой билан, жан.да – кушонларга тобе Шим. Ҳиндистон билан, ғарбда – денгиз йўли билан, Миср орқали ёки қуруқликдаги йўл билан Эрон орқали Ўрта денгиз ҳавзасидаги Рим империяси шаҳарлари билан, шимолда Хоразм ва Уралбўйи орқали Шарқий Европа билан савдо қилинган. Жанубий Ўзбекистондан кушонлар даврига оид 100дан зиёд шаҳар ва қишлоқ ҳаробалари аниқланган. Бу даврда шаҳар ва қишлоқ ўзаро мустаҳкам алоқада бўлган: ҳар 1 шаҳар атрофида кўплаб майда қишлоқлар жойлашган.

Кушон подшолиги сиёсий ҳокимият руҳонийлар қўлида бўлган давлат бўлиб, унда подшо дунёвий раҳбар бўлиш билан бирга бош коҳин ҳам эди. Давлат сатраплик (қаранг Сатрапия) ларга бўлинган бўлиб, уларнинг сатраппарн айрим эркинликларга эга эди. Кушон подшолиги қулдорлик давлати бўлсада, унда қишлоқ жамоаси муҳим ўрин тутган. Кушон подшолари мамлакатда кенг кўламда динлараро муросасозлик сиёсатини юргизган: аҳоли, асосан, буддизмнмнг маҳаяна мазҳабига эътиқод қилган, шунингдек, мамлакатда зардуштийлик, оташпарастлик, ҳиндуизм каби кўплаб бошқа динлар ҳам бўлган. Ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо кенг тараққий этган. Пул тизимида кўпроқ зар ва мис тангалар қўлланган. Деҳқончилик, хусусан, суғорма деҳқончилик ривожланган, қишлоқ хўжалиги экинларининг кўпчилик тури экилган. Милодий ИИИ аср 1-ярми ёки ўрталарида Кушон подшолиги барҳам топган. Бақтрия – Тоҳаристон махсус мулк сифатида Сосонийлар давлати таркибига кирган. Уни кушоншоҳ унвонли сосонийлар хонадони вакиллари идора қилган.

Асл келиб чиқиши

Берунийнинг „Ҳиндистон“ асарида Кобулшоҳлардан бўлган Барҳатегин Каник (Канишка) авлоди дейилган. Бу кушонлар турклиги ҳақидаги фаразларни исботлайди[1].

Хитой манбаларида Юэчжилар 5 та қабиладан ташкил топган дейилган: Хиūмì (кíнì), Гуìшуāнг (йáнгí), Шуāнгмǐ (лíнгíн), Хìдùн (лíнгíн) ва Дūми (лíнì) номи билан машҳур ва шулардан бири гуìшуанг (кáнíн, қадимги хитойча: *куж-с [с]раŋ), яъни кушонлар ҳисобланади. Америкалик олим Чристопҳер И. Беcкwитҳ фикрича, кушонлар ва юэчжилар Эроний халқлардан бири бўлган тохарлардан келиб чиққан.[2][3] Япон олими Казуо Эноки Кушонларни Эроний қабилалардан бири Саклардан келиб чиққан дея қайд этган.[4] Америкалик олимлар Жамес Патриcк Маллорй ва Виcтор Ҳенрй Маир таъкидлашича, юэчжилар ва кушонлар дастлаб кўчманчи Эроний халқи бўлган, улар кейинчалик ўтроқ тохарлар томонидан қисман ассимиляция қилинган.[5]

Юэчжилар „Буюк тарихчининг ёзувлари“ ва „Хан китоби“да ҳозирги Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Шарқий Туркистон ва Гансунинг шимоли-ғарбий қисмидаги яйловларда яшаб, уларнинг подшоҳи Хионгну (кēнг) томонидан боши кесилгунга қадар яшаганлиги тасвирланган. Улар ҳам Хитой билан жанг қилган, бу эса охир-оқибат уларни милоддан аввалги 176-160 йилларда ғарбга кўчиб ўтишга мажбур қилган.

Ҳиндистонда Кушон императорлари танга зарб қилишда мунтазам равишда сулола номидан ΚΟϷΑΝΟ („Кошано“) дан фойдаланар эдилар.[6] Браҳми ёзувидаги санскрит тилидаги бир қанча ёзувлар, масалан, Вима Кадфизлар ҳайкалининг Матҳура ёзуви Кушон императорини Ку-ṣā-ṇа (Кушана) деб атайди. Баъзи кейинги ҳинд адабий манбаларида Кушонлар Турушка деб аталган, ВИИ асрда Тохаристоннинг Ғарбий Турк хоқонлиги қўлига ўтганлиги сабаб кейинги санскрит манбаларида бу ном Турк номи билан адаштирилган.[7] Жон М. Розенфилднинг фикрича, Турушка ва Тукҳара ҳинд ёзувларидаги Тохари сўзининг ўзгаришидир. Америкалик тарихчи олим Андрé Wинкнинг сўзларига кўра, "ҳозирда ҳеч бир тарихчи уларни турк-мўғул ёки „хун“ деб ҳисобламайди, гарчи уларнинг Ўрта Осиёдан келиб чиқишига ҳеч қандай шубҳа йўқ".

Маданияти

Кушон шаҳзодаси, Далварзин тепа, И аср.

Кушон подшолиги Рим, Парфия ва Хитой билан ҳар жиҳатдан беллаша олган қадимий Шарқдаги энг қудратли салтанатлардан бири бўлиб, 2 аср мобайнида осиёликларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётига катта таъсир ўтказган. Бир салтанат таркибида 1 неча мамлакатлар, халқ ва элатларнинг бирлашуви турли маданиятларни ўзаро яқинлаштирди, давр маданиятлари Бақтрия, юнон, сак ва ҳинд маданиятларини мужассамлаштирди. Аммо, Кушон подшолиги маданияти тарихининг айрим жиҳатлари ҳануз ноаниқ бўлиб, тарихчи, шарқшунос ва археолог олимлар уларга ойдинлик киритиш учун изчил ва чуқур илмий тадқиқот олиб бормоқдалар. Чунончи, бу борада 1913 ва 1960-йилларда Лондон, 1968-йил Душанбе, 1970-йил Кобулда халқаро симпозиумлар ўтказилди, ЙУНЕСКО қошидаги Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганиш комиссияси эса кушонлар тарихи ва маданиятини ўрганишни ўз олдига асосий вазифалардан бири қилиб қўйди.

Археологлар Кушон маданиятига оид Баграм, Балх, Беган, Сурхкхўтал (Афғонистон), Косамби (Ҳиндистон), Сирсукх, Таксила (Покистон), Айритом, Бозорқала, Далварзинтепа, Зартепа, Кўҳна Вое, Термиз, Хайрободтепа, Холчаён (Ўзбекистон), Кайқубодшоҳ, Кўҳнақалъа, Шаҳринав, Мунчоқтепа (Тожикистон)да қазиш ишлари олиб борди. Археологик топилма ва кўҳна ёзма манбалар асосида кушонлар маданиятига дойр қуйидаги муҳим илмий маълумотлар аниқланди: буржли мустаҳкам мудофаа деворига эга бўлган шаҳар қурилиши тараққий этган, бир неча ўнлаб шундай шаҳарлар, кўплаб йирик суғориш иншоотлари қурилган. Шаҳарлар ичида арклар мавжуд бўлиб, уларнинг атрофини турли бинолар мажмуаси қуршаб турган. Кушон подшолигининг шим.-ғарбий ҳудудларидаги бинолар қурилишида кўпроқ хом ғишт ва пахсадан, жануби-шарқида эса тошдан фойдаланилган. Шаҳарлар, одатда, дарё бўйларида, стратегик жиҳатдан қулай жойларда бунёд этилган. Улар подшо саройи, бой-зодагонлар ва ҳунармандлар маҳалласи, кўча ва майдонлар, ҳовўзлар, турли динларга мансуб иншоотлар, экинзор ва боғлардан иборат бўлган. Уйлар кўп хонали, ҳашаматли бўлиб, баъзилари икки қанатлиқилиб қурилган. Ҳовли саҳни, хоналар поли, зиналар ва бошқаларда турли ҳажмдаги пишиқ ғиштлар қўлланган. Айвон ёғоч устунлари остига оҳактошдан йўнилган чиройли тагкурсилар ўрнатилган. Томдан тўшадиган сувлар учун махсус сопол тарновлар ишлатилган. Бино ва хоналар ҳайкалтарошлик, тасвирий санъат асарлари билан безатилган. Ҳайкал ва расмларда, асосан, подшолар, подшо хонадони аъзолари, бой-зодагонлар, созанда ва машарабозлар тасвирланган (мас, Холчаёнда). Будда динига мансуб иншоотларда эса Будда ва унинг сафдошлари, издошлари, коҳинлар ва хизматкорлар ифодаланган (мас, Айритом, Далварзинтепа, Қоратепа, Фаёзтепаца). Ҳайкаллар, асосан, оҳактош, лой ва ганчдан тайёрланган, улар орасида сиртига тилла суви юритилганлари ҳам бор. Деворий суратларда эса диний ва базм маросимлари, табиат манзаралари, суворийлар тасвирланган. Кулолчилик тараққий этган, топилган сопол идишлар хилма-хиллиги ва ўзининг нозик, жарангдорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Амалий санъат кенг ривожланган, унинг энг яхши намуналари Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида сақланмокда. Зеб-зийнат буюмлари, меҳнат ва жанг қуроллари ясаш, мато тўқиш тараққий этган. Канишка И даврида Кушон-Бақтрия тили давлат тили сифатида қабул қилинган. Аҳоли, асосан, буддизм динининг маҳаяна мазҳабига эътиқод қилган, кўплаб будда ибодатхоналари қурилган, шунингдек, оташпарастлик, ҳиндуизм ҳам кенг тарқалган. Канишка буддизм тарихида биринчи бўлиб вақт-вақти билан диний йиғин чақириб туришни жорий этган. Дастлабки йиғинда буддизмнинг мазкур янги мазҳаби – маҳаяна расмийлаштирилган. Бу эса буддизмнинг Осиё мамлакатларида кенг тарқалишига, унинг жаҳон динларидан бирига айланишига сабаб бўлган. Топилган тангаларнинг орқа томонида турли маъбудлар – Михра-Митра (Қуёш маъбуди), Оташ (олов маъбуди), Фарр (омад ва маъмурчилик маъбуди) ва бошқа тасвирланганлиги буни исботлайди. Салтанатда савдонинг ривожланиши ёзувнинг кенг кўламда тарқалишига имкон яратган. Оромий ёзуви асосида суғд ва хоразмий ёзувлари вужудга келиб, тараққий этди. Ҳинд алифбосига асосланган кҳароштҳи ёзуви намунаси илк бор Термиздан, тери ва тахтага битилган хоразмий ёзуви намунаси эса Тупроққалъадан топилди. Кушон подшолиги ердаридан ўтган Буюк ипак йўли ташқи савдонинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланди. Кушон подшолари зарб қилган олтин, кумуш ва мис тангалар Эфиопия, Скандинавия, Италия ва бошқа кўпгина мамлакатларда топилди. Бу эса Кушон подшолиги чет мамлакатлар билан кенг миқёсда савдо ва маданий алоқалар олиб борганлигидан далолат беради. Шаркдан олиб келинган ипакка Ғарб бозорларидаги моллар алмаштирилган. Умуман савдода кўп товарлар қатори дориворлар, Рим тилла танга ва тақинчокдари, фил суяклари ва ундан тайёрланган турли буюмлар ҳамда „тирик товар“ – созанда, раққоса ва ҳунарманд қуллар ҳам бўлган. Кушон подшолигининг дастлабки пойтахти Ўзбекистоннинг жан.даги Далварзинтепада бўлган, подшо Канишка даврида эса Пешовар шаҳрига кўчирилган. Айни шу даврда бадиий, санъат мактаблари (Гандҳара, Матхура, Бақтрия) шаклланди. Канишка адабиёт ва санъат ҳомийси бўлиб, Кашмир вилоятида Канишкапур шаҳрига асос солди. Унинг саройида машҳур буддавий олимлар Парева ва Васумитра, буюк шоир ва файласуфлар Ашвагхоша, Матричета, Вагаржува ҳамда Чарака яшаб ижод қилган.

Кушон подшолигига доир ёзма манба ва археологик топилмалар кушонлар маданиятини ўрганиш, уларнинг Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон халқлари маданияти тараққиётида тутган ўрнини илмий баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Кушон подшолиги сиёсий тарихи ва маданияти ўтмишининг ҳали тўла, ҳаққоний ёритилмаган жиҳатлари кўп бўлиб, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Франсия, АҚСҲ, Италия, Венгрия, Тожикистон, Афғонистон, Россия, Япония олимлари уларни аниқлаш борасида чуқур, изчил илмий тадқиқотларни давом эттирмоқда.[8]

Кушон давлати ҳақида тарих китоблари кенг маълумот беради. Марказий Осиёда империяларнинг энг қадимийси, даврий жиҳатдан энг яшовчани (милодий И-ИВ асрлар) Кушон давлати бўлган. Ўз даврига нисбатан мислсиз улкан минтақаларни эгаллаган Кушон давлати чегаралари – шарқда Хитой, ғарбда Каспий денгизи, жанубда Ҳиндистон ва шимолда Орол бўйларигача этиб борган. Қадимги дунё маданиятининг уч йирик манбаи – ҳинд, форс ва турк халқлари туташган марказий заминда ташкил топган улуғ давлат.

Юэчжейларнинг эрамиздан аввалги ИИ аср ўрталарида Грек-Бақтрия давлатига бостириб кириши ушбу давлатни тамомила тугатилишига олиб келди. Юэчжейларнинг дастлабки мулклари шимолий Бақтрия ҳудудларида бўлди (замонавий Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари ва Тожикистон). Кушон давлати эрамизнинг И асри биринчи ярмида юэчжейлар давлати амирликларидан бири Кушоннинг юксалиши оқибатида юзага келди. Кушон хитойчада Гуйшуан деб талаффуз қилиниб, юэчжей қабилаларидан бирининг номи бўлиш эҳтимоли бор. Давлат асосчиси ябгу (амир) бўлган. Кейинчалик подшоҳ Куджула Кадфиз ҳукмронлиги остида кусхонлар ҳозирги Афғонистон ва Покистоннинг катта қисмини босиб олдилар. Унинг меросхўри Х ҳукмронлиги даврида кушон мулкларига Ҳиндистоннинг катта бир қисми қўшилди. Кушон давлатининг гуллаб-яшнаши Канишка ҳукмронлиги даврига тўғри келди (тахминан эрамизнинг 78-123 йиллари). Ўша даврда пойтахт Бақтриядан Пешоворга кўчирилди, мамлакат сарҳадлари эса Ҳиндистон ва Хўтонгача бўлган ўлкаларни қамраб олди. Марказий Осиёда Кушон давлатининг чегаралари ҳозирги Ўзбекистон жанубидаги Ҳисор тоғ тизмалари чўққиларидан ўтган. Ўша ердаги баланд тоғ дараларида (Дарбанд) мустаҳкам чегара иншоотлари қад кўтарди. Ўша даврларда давлат сарҳадларида янгидан-янги шаҳарлар қад кўтарди, Ҳиндистон, Хитой ва Рим империяси билан савдо муносабатлари ўрнатилди. Помпейда олиб борилган қазиш ишлари мобайнида кушон тангалари ҳамда кушон устаси томонидан суякдан ясалган фигуралар топилди. Кушон даврида меъморчилик юксак ривожланди. Айниқса саройлар ва ибодатхоналар қурилишига катта эътибор қаратилди. Кушон ҳукмдорларининг Холчаёндаги саройида ва эски Термиз ва Далварзиндаги будда ибодатхоналарида юқори бадиий дид билан ишланган девор чизгилари ва ҳайкалтарошлик намуналари яхши сақланиб қолган.

Холчаён, Далварзин ва Айритомда олиб борилган қазиш ишлари давомида кушон усталарининг юксак маҳоратидан далолат берувчи бронза идишлар, муҳташам шағамсупалар, кўзгулар ҳамда заргарлик маҳсулотлари топилган. Деҳқончилик империя иқтисодиётининг таянчи бўлган. Ер ҳосилдорлигини ошириш мақсадида турли ўғитлардан кенг фойдалинилган. Тоғ олди ҳудудлари ва чўллар чорвачилик мақсадларида фойдаланилган.

Термизда олиб борилган қазув ишлари давомида орамий тили асосида ёзилган хатлар топилган. Кушон курсив хати ўзининг ўткир бурчакли, квадрат ва айлана шаклидаги ҳарфлари билан ажралиб турар ҳамда ўша даврларда жуда кенг тарқалган эди. Канишка даврида Кушон давлатига буддизм кириб келади ва тез орада давлат динига айланади. Аммо шу билан бирга зардўштийлик ва маҳаллий Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Эрон, Юнонистон ва Миср халқлари динлари ҳам ўз кучини йўқотмайди. Кушон давлати эрамизнинг ИИИ асри биринчи ярмининг охирида барҳам топди. Бактрия ва Тохаристон махсус мулк ҳуқуқи остида Сосонийлар империяси таркибига қўшилди. Ушбу империя сосоний подшоҳлар хонадони аъзолари томонидан бошқарилиб, улар кушоншоҳ титулиги эгалик қилган.

Адабиётлар

  • Пугаченкова Г. А., Халчаян, Тошкент, 1966;
  • Гафуров Б. Г., Кўшанская эпоха и мировая сивилизация, Москва, 1968;
  • Ставиский Б. Я., Кўшанская Бактрия. Проблеми култури, Москва, 1977;
  • Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. В., Далверзинтепа – ку-шанский город ва юге Ўзбекистова, Тошкент, 1978;
  • Литвинский Б. А., Седов А. В., Култи и ритуали кўшанской Бактрии, М, 1984;
  • Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. В., Севервая Бактрия – Тоҳаристан, Т., 1990;
  • Култура и искусство древнего Ўзбекистова [Каталог виставки], кн. 1 и 2, М., 1991;
  • Ғиёсов Т. Ғ., Кадимги Ҳиндистон тарихи, Т., 2000.
  • Шеркова Т. А. Египет и Кушанскоэ сарство (торговиэ и културниэ контакти). М., 1991.
  • Боровкова Л. А. Кушанскоэ сарство (по древним китайским источникам). М., 2005, ИСБН 5-89282-265-6.

Манбалар

  1. ↑ "Ҳиндистон", Беруний
  2. ↑ Нараин 1990, пп. 152–155 "[W]э муст идентифй тҳем [Точарианс] wитҳ тҳе Юэҳ-чиҳ оф тҳе Чинесе соурcес... [C]онсенсус оф счоларлй опинион идентифиэс тҳе Юэҳ-чиҳ wитҳ тҳе Токҳарианс... [Т]ҳе Индо-Эуропеан этҳниc оригин оф тҳе Юэҳчиҳ = Токҳарианс ис генераллй аccептед... Юэҳ-чиҳ = Токҳариан пеопле... Юэҳ-чиҳ = Токҳарианс...". 
  3. ↑ Беcкwитҳ 2009, п. 380 "Тҳе идентитй оф тҳе Токҳарои анд Йüэҳ-чиҳ пеопле ис қуите cертаин, анд ҳас беэн cлеар фор ат леаст ҳалф а cентурй, тҳоугҳ тҳис ҳас нот беcоме wиделй кноwн оуциде тҳе тинй нумбер оф пҳилологисц wҳо wорк он эарлй Cентрал Эурасиан анд эарлй Чинесе ҳисторй анд лингуистиcс.". 
  4. ↑ Эноки, Кошеленко & Ҳаидарй 1994, пп. 171–183; Пури 1994, пп. 184–191. 
  5. ↑ Маллорй & Маир 2008, п. 318.. 
  6. ↑ Росенфиэлд 1967, п. 7. 
  7. ↑ Wинк 2002, п. 57.. 
  8. ↑ Баҳодир Турғунов, Темур Ғиёсов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар