Kyoln
Кёлн — ГФРдаги шаҳар. Рейн Вестфалия ерида, Рейн дарёси бўйида. Аҳолиси 962 минг киши (1998). К. — халқаро транспорт йўлларининг йирик тугуни. Халқаро аэропорт бор. Муҳим дарё порти (йиллик юк ортиб-тушириш 15 млн. т). Кўлнда Рейн дарёсига бир неч-та кўприк қурилган. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий, молия ва савдо марказларидан. Металлсозлик ва машина-созлик (тракторсозлик, кон саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, вагонсозлик ва локомотивсозлик), электротехника саноати иқтисодининг етакчи тармоқлари. Нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси, тўқимачилик, кимё, тикувчилик, озиқ-овқат, полиграфия, парфюмерия саноати корхоналари бор. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Кўлн — улгуржи савдо ва кредит-банк ишларининг йирик маркази. Халқаро ярмарка ва кўргазмалар ўтказилади. Метрополитен, университет (1388), музейлар, жумладан бадиий ҳунармандчилик, Рим-Германия, Шарқий Осиё санъати музейлари ва б. бор. Меъморий ёдгорликлардан роман черковлари (Х—ХИИИ асрлар), готика собори (ХИИИ—ХИХ асрлар), черковлар (ХИИИ—ХВИ асрлар), ратуша (14— ХВ асрлар), турар жойлар (ХИИИ аср), барокко усулидаги черковлар (17— ХВИИИ асрлар) сақланган. Шаҳар мил. ав. И асрдан маълум. 785—1273 йилларда архиепископлик маркази, Ўрта аерларда Ганзанннг энг муҳим шаҳарларидан бўлган. 1794—1813 йилларда Франсия босиб олган. 1814—15 йилларда Пруссияга берилган. 1918—26 ва 1945 йилларда инглиз қўшинлари томонидан эғалланган. 1949 йилдан ГФР таркибида.[1]
Кёлн, Олмония'нинг то'ртинчи, Шимолий Рейн-Вестфалия Вилояти´нинг энг катта шаҳридир.
Мароқли факт
Кёлн бу хато аслида Кўлн (Кöлн) олмонча «ö» бу ўзбекча «ў» ҳарфи. Рус алифбосида «ў» ҳарфи йўқ шунинг учун Кёлн (Кёльн) деб ёзишади.
- Кёлн - Кöлн
-
Кёлн
-
Кёлн Катедрали ҳамда Ҳоенсоллерн Ко'приги
-
Кёлнда оқшом
-
Кёлн темирё'л станцияси
-
Кёлн шаҳар ҳокимияти