Кюсю, К и у – С и у (японча – тўққиз вилоят) – Япониянинг жанубий қисмидаги орол. Тинч океан, Ички Япон ва Шарқий Хитой денгизлари билан ўралган. Майдони ёндош майда ороллар билан бирга 42,1 минг км². Қирғоқ чизиғи нотекис, қўлтиқ кўп. Релефи, асосан тоғли, шимолий ва ғарби сертепа ва аллювиал пасттекислик. Кюсюнинг энг баланд жойи – Кудзю вулкани (1788 м). Сўнмаган вулканлар бор, иссиқ булок кўп. Тезтез зилзила бўлиб туради. Иқлими субтропик, муссонли иқлим. Январнинг ўртача температураси тоғларда 0°, текисликларда 10°, июлники 15—28°. Йиллик ёғин 1600–3000 мм. К.нинг иқлимига унинг қирғоқлари яқинидан ўтадиган Куросио ва Сусима илиқ оқимларининг таъсири катта. Тез-тез тайфун бўлиб туради. Йирик дарёлари: Тикуга, Оёдо ва Гокасе; гидроэнергия ресурсларига бой. Тупроғи қизил ва сариқ тупроқ. 850 м баландликкача субтропик доим яшил ўрмонлар, ундан юқориси игна баргли ўрмонлар, тоғ тепалари – бутазор, ўтлоқ ва ялангликлар билан банд. К. – Японияда ўсимлик дунёсига энг бой орол. Кюсюнинг шимолий Япониянинг асосий кўмир-металлургия базаси; маркази ва жанубий эса муҳим қишлоқ хўжалиги раёнидир. Оролда аҳоли зич яшайди. Йирик шаҳарлари: Кумамото, Вагасаки, Китакюсю[1].

Кюсю
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил