Lankaron
Ланкарон (озарбайжонча: Лəнкəран) — Озарбайжон Республикасининг жанубий қисмида жойлашган шаҳар, Каспий денгизидаги порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 45,4 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Субтропик мевалар етиштириладиган раённинг маркази. Балиқ консерва, мева-сабзавот консерва заводлари, чой фабрикалари, театр, ўлкашунослик музейи бор. Денгиз бўйи балнеоиутим курорти. Озарбайжоннинг энг қад. шаҳарларидан бири, асос солинган йили номаълум. ХВИИИ асрда Толиш хонлиги маркази. 1804— 13 -йиллар Россия—Эрон урушида вайрон қилиниб, Ланкарон ўрнида қалъа қурилган.[6] 1971-йил 28-июлдан республикага тобе шаҳардир.
Ланкарон озарбайжонча: Лəнкəран | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 38°45′14″Н 48°51′14″Э / 38.75389°Н 48.85389°Э | |
| Мамлакат | Озарбайжон |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Толеҳ Азай ўғли Қарашов[1] |
| Майдон | 1,539[2] км2 (594 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | озарбайжонча |
| Аҳолиси (2018) |
226 799[3] |
| Зичлиги | 147,37 киши/км2 |
| Конфессиявий таркиб | асосан мусулмонлар |
| Телефон коди | 994 25[4] |
| Почта индекс(лар)и | АЗ4200[4] |
| Автомобил коди | 42[5] |
| Умумий маълумот | |
|---|---|
| Аҳолининг умумий сони | 51,300[7] |
| Тиббий муассасалар сони | 17 |
| Маданият марказлари сони | 191 |
Этимологияси
Ланкарон топоними қаердан олинганлиги, унинг маъноси ҳозирги кунга қадар баҳсли масала сифатида қолмоқда. Ланкарон ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг қадимийлигини кўрсатувчи ҳужжатлардан энг машҳури юнон тарихчиси Геродотнинг маълумотидир. У ҳозирги Масаллига яқин ерларда Дубил номли қишлоқ бўлганлигини кўрсатади. Страбон ўз асарида Болади, Мажул, Бустар ва Талишкерон қишлоқларининг кўкламзор ва ўтлоқ эканлиги ҳақида маълумот берган.
Ланкарон сўзининг илдизини тадқиқот қилиш мақсадида илк бора бу ном ишлатилган тарихга назар солиш лозим. 1409-йилда араб тилида ёзилган „Фаррухномайи-жамоли“ асарининг муаллифи табиб Рамазан ибн Шайхали Ланкароний ва ушбу китобни 1594-йилда форс тилига таржима қилган Мўҳубали ибн Аҳмадий Ленкоркуноний лақабига дуч келамиз.
Ланкарон номи илдизига икки жиҳатдан ёндашмоқ лозим: биринчиси форс тилидан, иккинчиси талиш тилидан ўтган деган маънода қараш керак. ХВ асрдан аввал айтилган Лангаркунан, Лангарон, Ланкгерон, Лангаран, Лянгаран сўзлари бугунги Ланкарон сўзининг илк шакллари бўлган. Булардан Лангаркунан — Лангар ва кунан — ер, маскан деганидир. Яъни биринчи ном лангар ташланган ер маъносини беради. Бу номнинг яралишига сабаб дунёнинг турли ерларидан Эронга тижорат учун, сафар, таълим, зиёрат, дипломатик ишлар учун борган ва Эрондан келган кемаларнинг бу ерда лангар ташлаб тўхташлари бўлган.
Ленгкоран форсча ланг — секин, коран — ер, маскан демакдир. Иккинчи ном эса „Имиллаган ер“ маъносини беради. Номнинг келиб чиқишига сабаб ёғингарчиликнинг кўп бўлиши сабабли бу ерга келувчиларнинг кечикишидир.
Ленкон талишча лейне, лен — қамиш, кон — уйлар деганидир. Шунингдек, унинг атрофидаги туманларда охири талишча „кон“, озарбайжонча „коран“ билан тугаган жой номлари кўп учрайди. Шундай қилиб, учинчи ном „қамиш уйлар“ маъносида келади. Бу ном Германиянинг Гамбург элчихонасидаги ҳисоботларда ҳам бор. Яъни бу сўз 1603-йилда номи қайд қилинган, ўша даврда Ланкарондан бироз масофада жойлашган немисча ёзилган Ланкон сўзидир. Ҳозирги Ланкарон катталашгач ушбу қишлоқ шаҳарга аралашиб, номи Ланкарон билан алмашган. Ўша даврда, ҳатто ХХ аср бошларигача бу ердаги уйларнинг усти, томи, баъзан деворлари ҳам қамишдан бўлгани учун қамиш уйлар деб ном олган.[8][9][10]
Тарихи
Ланкарон тарихан жуда қадимийдир. Унинг бир километрлигида Дигоҳ қишлоғида топилган Дива-лона қабристонининг милоддан аввалги асрларга тегишли эканлиги бунинг исботидир. Шу билан бирга 1869-йилда Саид Али ибн Козимбей томонидан қаламга олинган „Жавоҳирномайи Ланкарон“ китобида ИХ асрда Ланкароннинг Баллабур қал’асида жойлашгани тахмин қилинади.
Таниқли ёзувчи ва тарихчи Аббосқули оға Бакиханов „Гулистони Эрам“ (1841), Мирза Аҳмад Мирза Худоберди ўғли 1882-йилда қаламга олган „Ахборнома“ китобларида Ланкаронни „Лангаркунон“ деб номлаган.
ХВИ аср Англия-Москва тижорат компаниясининг вакили Чепмен ўз саёҳати вақти Лайгон шаҳрида бўлганини айтади. Олмон императори Рудолф Ҳабсбургнинг И Шоҳ Аббосга жўнатган элчиси Стефан Какаш ва унинг котиби Тектандернинг Олмония элчихонасида сақланувчи ҳисоботида Ланкарон ва яқин масофадаги Канкон қишлоғининг номини айтиб ўтган. ХВИИ аср немис олими Адам Олеари эса бу шаҳарни Ланкаркунан деб номлаган.
1614-йил 27-сентябрда рус сайёҳи ва дипломати Брехов ҳисоботида И Шоҳ Аббос билан Қизилоғочдан Лянгаранга келганини кўрсатади. 1638-йилда рус сайёҳи ва дипломати А. Суханов, 1670-йилда Голландия денгизчиси Ян Стреис турли музейларга ва элчиликларга берган ҳисоботларида, шунингдек, кундаликларида Ланкарон номини қайта-қайта такрорлаганлар. Россияда доктор сифатида ишлаган дипломат, шотландиялик Бел 1717-йилда Лангаранга, у ердан эса Қизилоғочга келганини айтади.
Ланкарон шаҳрининг ташкил этилиши тарихи ҳанузгача аниқлаштирилмаган. Бу ҳам бу ерда етарлича археологик қазилмалар олиб борилмаслиги билан боғлиқ. Ланкарон шаҳри номига илк бор сайёҳ Ларенс Чепмен хотираларида дуч келамиз. Унинг хотираларидан шу маълум бўладики, сайёҳ Ланкаронда 1568—1569-йилларда бўлган. Лекин бу йилларни Ланкарон шаҳрининг ташкил этилган йили сифатида қабул қилиш тўғри бўлмайди.
Ланкарон ҳам бутун Озарбайжон сингари Салжуқийлар, Ҳулакийлар ва Темурийлар ҳокимияти остида бўлган. Ҳамдуллоҳ Қавзинийнинг берган маълумотига кўра, ХВ асрнинг олтмишинчи йилларида Ланкарон (талиш) вилояти Озарбайжон Оққўйинли давлати вилоятларига кирар эди. ХВИ аср бошларида Озарбайжон тарихида жуда муҳим ҳодиса юз берди. Таниқли сиёсий ходим Шоҳ Исмойил Хатоий Сафавийлар давлатини яратди. Ланкарон бу давлатни ташкил қилувчи ҳудудлардан бири эди. Ланкарон феодаллари шоҳни доим ҳимоя қилар эдилар, айнан мана шу уларнинг Сафавийлар саройида юксак нуфузга эга бўлишларига сабаб бўлганди. Вилоятни ўша даврда шоҳ тасдиқлаган маҳаллий мулкдорлар бошқарарди. Сафавийлар давлати ҳукмронлиги даврида Ланкарон Озарбайжоннинг бошқа вилоятлари каби ҳам иқтисодиёт, ҳам маданият соҳасида юқори тараққиёт босқичидан ўтган. Лекин марказдан узоқда жойлашгани учун кейинги даврларда шоҳ ҳукумати Ланкаронни Гилон вилояти таркибига киритди.
Бу даврда ҳудудни бошқарган Амир Ҳамзани сиқиб чиқариш учун шоҳ ҳукумати Ланкаронга саркарда Сариқхонни жўнатди. У вилоятда барча исёнларни бостиргач шоҳ вилояти унга тиюл берди. Сариқхон Астарада яшаса ҳам унинг ўғиллари Ланкаронда яшаган ва бу ердан ўлкани ХВИИИ аср 20-йилларигача бошқарганлар.
ХВИИИ аср 20-йилларида Озарбайжоннинг Каспий соҳили вилоятлари, шу жумладан, Ланкарон ҳам Россия мустамлакасига айланди. 1726-йилда чоризм мудофаа мақсадида бу ерда ҳарбий истеҳком қурдирди. Лекин руслар бу ерда кўп қола олмадилар. Решт шартномасига кўра Ланкарон қайтадан Нодиршоҳ ҳокимиятига ўтди. 1747-йил 9-майда Нодиршоҳ ўлдирилгач, Озарбайжонда хонликлар пайдо бўла бошлади.[9][10]
Ланкарон ХИХ асрда

ХИХ аср бошларида Ланкарон шаҳри уч қисмдан иборат эди ва шаҳар маркази ҳисобланган Қал’а деворларига таянар эди. Қал’адаги Россия ишғолидан сўнг ҳарбий гарнизон ўрнатилди, бир қатор бинолар казармаларга, лазаретга айланганди. ХИХ аср 30-йилларида шаҳарда 441 уй ва 440 га яқин фермер хўжалиги мавжуд эди. ХИХ аср 50-йилларида эса шаҳарда турар-жой уйларининг сони 833 га етди.
ХИХ аср охирларида Ланкаронда кўчалар нефт лампалари билан ёритилди. Шаҳар ичимлик суви билан Ланкарон дарёси ҳисобига таъминланар эди. Шаҳарга сув қувури 1913-йилдагина ўтказилди.
Бу даврда аҳолининг сони ҳам ортаётган эди. Ланкаронда барча даврларда эркаклар аёллардан 7-10% кўп бўлган. 1897-йил маълумотига кўра шаҳар аҳолисининг сони 8733 нафар эди. Бу ерда маҳаллий аҳоли билан бирга руслар, поляклар, яҳудийлар ва бошқа миллат намояндалари яшар эдилар. 1828-йилда Ланкаронда ҳарбий гарнизон раиси бошчилигида икки зобит, чор ҳукуматининг рағбатига эришган маҳаллий бейлардан икки намояндадан иборат коммендант усул идораси ташкил қилинди. 1840-йил 1-январда хусусий шаҳар полиция идораси ташкил топди. 1840-йил 10-апрелда коммендант усул идораси бекор қилинди. Ланкарон 1846-йилда уэзд сифатида аввал Шамахи губернаторлигига, 1859-йилда эса Боку губернаторлигига киритилди.
ХИХ аср охирлари ХХ аср бошларида Ланкаронда шаҳар ҳокимият идораси (Думаси) тузилди.
Бу даврда шаҳар иқтисодиётининг асосий соҳаларидан бири ҳунармандчилик эди. Табиий хомашё бўлган ўрмон материалларининг мўллиги бу ерда баъзи ҳунармандчилик анча аввал пайдо бўлиб ривожланишига сабаб бўлганди. 1877-йилда Ланкаронда 17 тикувчи, 22 дўппидўз, 9 этикдўз, 13 темирчи, 3 саррож, 25 чилангар, 26 қишлоқ хўжалиги ва маиший молларни тайёрловчи, 2 мисгар, 5 қурувчи фаолият кўрсатарди. ХИХ асрнинг 80-йилларидан эътиборан шаҳар иқтисодиётида балиқчилик ва ўрмон материаллари ишлаб чиқарилиши кўпроқ саноат характерини оларди.
Қишлоқ хўжалиги машғулотлари орасида шоликорлик устунлик қиларди. Бу билан бирга ғаллачилик ҳам ривожланаётган эди. ХИХ асрда Ланкаронда шаҳарлаштириш режалари тузиш бошланди. 1833-йилда тартибга солинган ва тасдиқланган Ланкарон қал’аси истеҳкомларининг бош режаси бу ишда муҳим босқич бўлди. Шаҳар марказида режалаштиришнинг ташкил этувчи элементи каби масжид ва 117 дўкондан иборат бозор жойлашганди.[9][10]
Тўрт тарихий бўлинма
ХИХ-ХХ аср давомида қал’а майдони ҳудудининг ўзлаштирилиши натижасида жанубий ва шимолий чекка шаҳарлари муайян даражада бутун бўлиб, турли режали қурилиш бўлган тўрт тарихий бўлинма ташкил топди. Булар Қал’а, Катта бозор, Кичик бозор, Сутемурдов эди. Қал’а ҳозирги Б. Аббосов — Мир Мустафохон кўчалари ва Ланкарон дарёси соҳили кўчалари чегарасида жойлашган эди.
Катта бозор ҳозирги Б. Аббосов кўчаси ва жануби-ғарбдан Ланкарон дарёси соҳили маҳалласи билан чегараланарди. Катта бозор ўз навбатида бир неча кичик маҳаллалардан иборат эди: Чориқчилар, Оҳакчилар, Тожирлар, Оғалар, Тандирчилар ва б.
Кичик бозор денгиз соҳил бўйи ҳозирги Тофиқ Исмоилов ва Сатторхон кўчалари орасида жойлашган эди. Бу ерга қал’а майдони ва унга бирлашган эркин режали кварталларнинг шимолий чекка шаҳари ҳам кирар эди. Бу ерда қуйидаги маҳаллалар мавжуд эди: Тош Кўприк, Караживанлар, Ипакчилар ва Форштат (немисча шаҳардан четда маъносида).
Сутемурдов денгиз соҳилини қамраб олганди. Бу ерда асосан келгинди, вазифали руслар ва озарбайжонлар яшар эдилар. Ланкарон ХХ аср бошларида Шуша, Шеки ва Губа билан солиштирилганда ҳам ривожланган шаҳар хўжалигига, ҳам хусусий ободончиликка кўра танланар эди. Ланкаронда архитектура бўйича кўпгина қизиқарли уйлар ва диний бинолар барпо этилишига қарамай, Боку губернаторлигининг штатли шаҳари ҳисобланарди.[9][10]
-
Ланкаран қал’аси
-
Ланкаран қал’асига ҳужум қилқан Россия қўшинлари, 13-январ 1813-йил
Географияси ва иқлими
| Ой | Январ | Феврал | Март | Апрел | Май | İюн | İюл | Авқуст | Сентябр | Октябр | Ноябр | Декабр | Йил | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ўрта температура(°C) | 3 | 4 | 7 | 11 | 17 | 22 | 25 | 24 | 21 | 16 | 10 | 6 | 14 | |
| Ўрта ёғингарчилик(мм) | 60 | 50 | 110 | 60 | 10 | 80 | 20 | 50 | 190 | 230 | 140 | 60 | 1130 | |
| Манба: www.wеатҳербасе.cом[11] | ||||||||||||||
Ланкаронда атмосферик ёғингарчилик
Ёғингарчилик ва селларнинг тақсимотида табиий зоналарнинг баландликка боғлиқ равишда навбатда бўлишида ўзига хослиги билан ажралиб турувчи, аҳоли зичлигининг тўхтовсиз ортган, ижтимоий муаммолар кўпайган, лекин кучли тараққиёт учун катта табиий заҳираларга эга бўлган Ланкарон вилоятида атмосферик ёғингарчиликларнинг йиллик давомида 2 максимум ва 1 минимум ҳисобланади. Биринчи заиф деб ифодаланган максимум баҳор ойларида кузатилади. Март ойидан сўнг ёғингарчиликнинг камайиши нисбатан камаяди ва июл ойида барча метеорологик минтақаларда йиллик минимум кузатилади. Бу ойдан сўнг ёғингарчилик сезиларли даражада кўпаяди ва куз ойларида ойдин ифодаланган иккинчи — асосий максимум яранади.
Аҳоли

1-январ 1885-йилда Ланкарон шаҳрида ҳар икки жинсдан жами аҳоли сони 5.559 нафар бўлган.[12]
Таниқли шахслар
- Анар Ҳабибўғли — Озарбайжон шоири, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
- Жанали Акбаров — Хонанда, актёр. Озарбайжон халқ артисти.
- Жўшқин Акбаров — актёр.
- Эътибор Валиев — Озарбайжон шоири ва публицисти, Президент стипендианти. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Озарбайжон Журналистлар уюшмаси аъзоси. „Олтин қалам“ мукофоти лауреати.
- Элнур Калбизода — тарих фалсафаси доктори, тарихчи.
- Абдул Қосимов — Озарбайжоннинг таниқли гидробиолог олими.
- Абулфайз Ражабли — турколог; умумий тилшунос; филология фанлари доктори; профессор.
- Асадбей Талишхонов — Россия Император қўшинида генерал-маёр.
- Айюб Маммадов — Журналист, режиссор.
- Азиз оға Талишинский — Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Фаиқ Оғаев — Озарбайжон эстрада хонандаси, Озарбайжон Республикаси халқ артисти.
- Фариз Исмоилзода — Озарбайжон Дипломатик Академияси ижрочи вице-ректори, Давлат Тест Маркази директорлар Кенгаши аъзоси.
- Фармон Қулиев — Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
- Гулоға Маммадов — Таниқли Озарбайжон хонандаси, Озарбайжон ССР халқ артисти
- Ҳоди Ражабли — Озарбайжон Миллий Мажлиси аъзоси.
- Ҳабиб Сафаров — Озарбайжон шоири, „Ланкарон“ шеъри муаллифи.
- Ҳақиқат Ризаева — Хонанда (сопрано), педагог. Озарбайжон халқ артисти, Озарбайжон саҳнасига чиққан илк аёл хонандалардан.
- Ҳази Арслонов — 2 марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони, генерал-маёр.
- Халилбей Талишхонов — Россия Император қўшинида генерал-маёр.
- Комил Нажафзода — Озарбайжон ижодий кино рассоми, ССР да хизмат кўрсатган рассом, Озарбайжон халқ рассоми, Давлат Мукофоти лауреати — (икки марта).
- Муҳаррам Қулиев — Агстафа вилояти ҳокими
- Маммадсодиқ Абдуллаев — Анатом, Гистолог, Тиббиёт фанлари доктори, профессор, хизмат кўрсатган илмий ходим.
- Мир Аскархон Талишинский — таниқли ижтимоий ходим, талишхановлар наслининг кўзга кўринган намояндаларидан, ҳуқуқшунос, хайриячи.
- Мир Ҳасанхон — Ланкарон хонлиги (1812-1826) ҳокими.
- Мир Иброҳимбей Талишинский — Озарбайжон ҳарбийи, генерал-маёр.
- Мир Мустафохон — Талиш хони (1786-1814).
- Мирбобо Бобоев — Физика-математика фанлари доктори.
- Мирҳошим Талишли — филология фанлари доктори.
- Миркозимбей Талишхонов — Россия Император қўшинида генерал-маёр.
- Мирмаммад Жавадзода — Доктор-уролог.
- Мунаввар Калантарли — СССР давлат мукофоти лауреати, хизмат кўрсатган артист.
- Мушфиқ Шоҳбердиев — Озарбайжон актёри, ссенарий муаллифи, кулги устаси.
- Нозим Аббос — Режиссор. Ссенарий муаллифи. Актёр. Ғоя муаллифи. Филмларда иштирок этган. Бадиий раҳбар, суфлёр.
- Назир Алиев — Озарбайжон Республикаси хизмат кўрсатган артист.
- Оқтай Оручов — Ссенарий муаллифи. Кино редактори.
- Руфат Қулиев — Озарбайжон Миллий Мажлиси аъзоси.
- Самадбей Меҳмондоров — Россия Император қўшинида артиллерия генерали, Озарбайжон Халқ Республикаси мудофаа вазири, совет ҳарбий ходими.
- Симузар Бахишли — Шоир-публицист, Озарбайжон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, „Олтин қалам“ мукофоти лауреати.
- Судейф Раҳимов — Гидротехник мелиорация муҳандиси.
- Шакар Арслон — Шоир, драматург, журналист, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Озарбайжон Журналистлар Уюшмаси „Олтин Қалам“ мукофоти лауреати.
- Тайюб Носиров — 3-даражали давлат маслаҳатчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
- Вақиф Нағиев — Техника фанлари доктори, профессор, академик, тиббий хизмати генерал-маёри.
- Ёлчин Ризозода — Озарбайжон хонандаси, Озарбайжон Республикаси халқ артисти, Озарбайжон маданият ва тасвирий санъати университети вокал ва поп мусиқа кафедраси мудири.
- Яшар Ризаев — Филология бўйича фалсафа доктори, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
- Заур Ризаев — Озарбайжон қуролли кучлари генерали.
Қўриқхоналар
Вилоятда Ҳиркан Миллий парки ва Қизилоғоч давлат табиат қўриқхонаси бор. Ҳиркан миллий паркида табиатнинг энг қадимий ва нодир ўсимлик ҳамда дарахтлари ўсади. Ҳиркан давлат қўриқхонаси 1936-йилда яратилган, 2004-йилда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев фармони билан миллий парк деб эълон қилинди. Ҳиркан миллий паркида кийик, ёввойи тўнғиз, хол-холли жайрон ва бошқа ўрмон ҳайвонлари яшайди. Парк реликт ва эндемик ўсимликларга бой.
Ҳамдўст шаҳарлар
Спорт
Тошиш
-
Поэзд станцияси
-
Ланкаранда денгиз чироқлари
Яна қаранг
- Ланкарон уэзди (озар.)
- Талиш хонлиги (озар.)
Хорижий ўтишлар
- Ланкарон туман ҳокимияти (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-02-11 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ İcра ҳакимиййəтинин баşçıсı, 2017-12-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-02-10
- ↑ Раён ҳаққıнда
- ↑ Əҳалиси
- ↑ 4,0 4,1 „АЗƏРБАЙCАН РЕСПУБЛİКАСИ ЛƏНКƏРАН ŞƏҲƏР İCРА ҲАКİМİЙЙƏТİ“. 2018-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
- ↑ Азəрбайcанıн автомобил кодларı ҳаққıнда там информасия — СİЙАҲИ
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Популатион статистиcс оф Эастерн Эуропе“. 2012-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
- ↑ Б.Ə.БУДАҚОВ, Н.Г.МƏММƏДОВ. АЗƏРБАЙCАНИН ЛƏНКƏРАН РЕГİОНУ ТОПОНİМЛƏРİНİН İЗАҲЛИ ЛÜĞƏТİ
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 Азəрбайcан Милли Элмлəр Академиясıнıн Тарих İнституту, 2018-02-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-02-10
- ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 Ишақ Ахундов ХАТИРƏЛƏРИМДƏ ЙАŞАЙАН ЛƏНКƏРАН (ПДФ), 2018-02-11да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2018-02-10
- ↑ www.wеатҳербасе.cом[сайт ишламайди]
- ↑ Кавказский Статистический комитет. Е.Кондратенко. 1886. „Кавказский календар на 1887 год“, стр. 193
- ↑ Ажанс[сайт ишламайди]-İскендерунъда куртулуş cоşкусу адлı ҳабер, 02.11.2008 тариҳинде эриşилмиşтир.
- ↑ Города США и Азербайджана стали побратимами — ФОТО: Политика, 27-июня 2011
- ↑ Лəнкəран İталиянıн Çэрветери şəҳəри илə қардаşлаşмış şəҳəр элан эдилиб
| Викиомборда „Ланкарон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |