Леонид Владимирович Андреев (1983.6.10, Тошкент) — енгил атлетикачи, халқаро миқёсдаги спорт устаси (2002), „Ўзбекистон ифтихори“ (2002). Ўспиринлар ўртасида Ўзбекистон (2002), лангарчўп билан сакраш бўйича Осиё (2002, Бангкок), ўн кураш бўйича жаҳон (2002, Кингстон) чемпиони. Эркаклар ўртасида лангарчўп билан сакраш бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиби (2003). Андреев Тошкентдаги республика олимпия захиралари коллежини тугатган (2002), Тошкент давлат аграр университетида ўқийди (2005)[1].

Леонид Андреев
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1983-йил 6-октябр (1983-10-06) (43 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Қайси спорт Енгил атлетика

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил