Libretto
Либретто (италянча: либретто — китобча) — мусиқий-драматик асар (опера, оперетта, мусиқали драма ва комедия)нинг сўз матни, балет спектаклининг адабий ссенарийш, шунингдек, мазкур асарлар мазмунининг қисқача баёни. ХВИИ аср дан театр томошабинлари учун китобчалар тарзида чоп этилган (номи шундан). Либретто муаллифлари композиторлар билан ҳамкорликда ижод қилади. ХИХ асрдан бошлаб баъзи композиторлар ўз саҳна асарлари учун Либретто матнини қам ўзлари яратишган (Г. Берлиоз, Р. Вагнер, М. Мусоргский, С. Прокофев, К. Орф ва бошқалар). Либретто мавзулари асосини, кўпинча, халқ афсона, достон ва эртаклари ("Тоҳир ва Зуҳра", "Ёрилтош", "Маликаи айёр" опералари), мумтоз адабиёт ("Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун" опералари) ва драма асарлари ташкил этади (мас, Ҳамза асари асосида яратилган "Майсаранинг иши" операси). Либреттони яратиш жараёнида адабий асарлар мусиқий жанрлар хусусиятларига мослаштириб қисқартирилади, баъзида тубдан узгартирилади (мас, "Қарға моткаси" А. Пушкин ҳикояси ва П. Чайковский операси). Ўзбекистонда Либретто яратиш соҳасида К. Яшин, С. Абдулла, Ҳ. Ғулом ва бошқа танилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |