Linza
Линза (немисча: Линсе, лотинча: ленс — ёсмиқ; икки томони қавариқ шиша) — 1) оптикада — иккала томони сферик (ёки бошка шаклдаги) сиртлар билан чегараланган шаффоф жисм; ёруғлик оқими шаклини ўзгартириб беради. Асосан, оптик системаларнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Линза, кўпинча, шишадан тайёрланади; инфрақизил нурлар ёки ултрабинафша нурлар учун шаффоф моддалар (кварс, флюорит ва бошқалар) дан тайёрланади. Линза сиртининг кўриниши кўпинча сферик, махсус Линзаларда эса сферик бўлмаслиги ҳам (мас, силиндрик) мумкин. Одатда, сферик сиртлар билан ёки битта сферик сирт ва битта ясси сирт билан чегараланган Линзалар кенг қўлланади. Шак-лига кўра, Линзалар қавариқ ва ботиқ хилларга бўлинади. Сферик сиртларнинг С ва С2 марказлари орқали ўтган ММ, тўғри чизиқ Линзанинг бош оптик ўқи, О нуқта оптик маркази деб аталади. Линзанинг оптик маркази орқали бурчак остида ўтувчи ҳар қандай тўғри чизиқлар Линзанинг қўшимча оптик ўқлари дейилади.
Линзани кўплаб призмаларнинг йиғиндиси деб тасаввур қилиш мумкин (4-расм). Қавариқ Линзалар параллел нурлар дастасини йиғиб беради [уларни йиғувчи (мусбат) Линзалар дейилади]; Ботик Линзалар ёруғликни ҳар томонга тарқатиб юборади [уларни тарқатувчи (манфий) Линзалар деб аталади]. Параллел нурларни мусбат Линзаларда бир нуқтада — Линзанинг бош фокусида, манфий Линзаларда эса (тарқалаётган нурларни) Линзанинг мавҳум бош фокусида йиғиш мумкин. Манфий Линзаларда буюмнинг мавҳум тасвири, мусбат Линзаларда ҳақиқий, аммо тескари тасвири оли-нади. Линзанинг оптик марказидан фоку-сигача бўлган масофа Линзанинг фокус масофаси дейилади. Оптик асбобларда, Линзаларнинг оптик аберрацияси туфайли, бир неча Линзалар ишлатилади; 2) акустикада— товуш йўналишини ўзгартира оладиган (товушни фокуслайдиган) қурилма. Оптик Линза каби акустик Линза ҳам икки иш сирти билан чегараланади. Бу икки сиртнинг синдириш кўрсаткичи асосий тав-сифи бўлади. Шу сабабли Линза материали шаффоф бўлганида унинг тўлқин қаршилиги муҳитнинг тўлқин қаршили-гига яқин бўлиши шарт. Акустик Линза қаттиқ, суюқ, газсимон моддадан иборат бўлиши мумкин. Ҳаволи Линзалар радиоаппаратураларда, қаттиқ ва суюқ Линзалар дефектоскопияда, тиббиёт диагностикасида қўлланади, шунингдек, ултра-товушдан фойдаланиш (техника ва биология)да уни консентрациялаш (йиғиш) учун ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |