Лиссабон — Португалия пойтахти. Мамлакатнинг энг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Эштремадура тарихий вилояти ва Лиссабон округининг маркази. Атлантика океани қирғоғидан 15 км ичкарида. Тежу дарёси эстуарийси ўнг соҳилидаги йирик порт. Муҳим темир йўл тугуни. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 678 минг киши (1990-йиллар ўрталари, шаҳар атрофи билан 2,5 млн. киши). Иклими субтропик океан иқлими, йиллик ўртача температура 16°. Лиссабонўрнида қадимда ибери қабиласининг манзилгоҳи бўлган. Милоддан аввалги ИИ асрда Л.ни римликлар, ВИ асрда вестготлар, ВИИИ асрда араблар босиб олганлар (Л.нинг арабча номи АлОшбуни ёки Лишбуна). 1147-йилдан Португалия қироллиги таркибида. 1255—56 йиллардан мамлакат пойтахти, 1581 — 1640-йилларда Испания ҳукмронлиги остида бўлган. 1640-йилда Португалия мустақиллиги учун бўлган қўзғолон маркази га айланган. 1755-йилдаги ҳалокатли зилзиладан сўнг шаҳар бутунлай қайта қурилган. 1807—08 йилларда Л.ни Наполеон аскарлари босиб олган.

Лиссабонва шаҳар атрофида металлургия, машинасозлик (кемасозлик ва кема ремонти, вагонсозлик, металл ва электротехника жиҳозлари ишлаб чиқариш ва бошқалар), кимё (жумладан, синтетик каучук ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш) ва металлсозлик, нефтни қайта ишлаш, ойна-шиша, чинни, ёғочсозлик саноатининг кўплаб корхоналари мавжуд. Халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган тўқимачилик, тикувчилик саноатлари жадал ривожланди. Л.да йирик бирлашмаларнинг бошқарув органлари, савдо фирмалари, йирик банклар, чет эл компаниялари ваколатхо-налари жойлашган.

Лиссабонхалқаро туризмнинг йирик марказларидан. Балнеологик курорт ва дам олиш зоналари ва унинг атрофида меъморий ёдгорликлари кўп: Сан-Жоржи қалъаси (ХИВ аср), Жерониум монастири (1502—20), қирол саройи (ХВИ асрда тикланган) ва бошқа

Л.да университет, Католик университети, Фанлар академияси, Ҳарбин академия, Миллий мусика академияси, нафис санъат мактаби, илмий тадқиқот муассасалари, музейлар, театрлар, картиналар галереяси, ботаника боғи бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил