Листинг (инг. лист — рўйхат) — 1) компаниялар аксияларини биржада сотиладиган аксиялар рўйхатига киритиш. Чиқарилган қимматли қоғозлар биржада эксперт текширувларидан ўтган бўлса, уларни савдога қўйиш мумкин. Биржага қўйилмайдиган аксиялар "чайқов" бозорида "пештахта остидан" сотилади (қаранг Делистинг); 2) қимматли қоғозларни фонд биржасида савдога қўйиш қоидалари. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил