Лихтенштейн (франсузча: Лиэчтенстеин), Лихтенштейн Князлиги (франсузча: Фüрстентум Лиэчтенстеин) — Марказий Европадаги давлат (князлик). Рейн дарёсининг ўнг соҳилида, Австрия билан Швейсария орасида жойлашган. Майдони - 160 км², аҳолиси - 32,5 минг киши (2001); кўпчилиги лихтенштейнликлар (асли австрияликлар ва швейсариялик немислар). Давлат тили – немис тили. Ҳукмрон дини – католицизм. Пойтахти – Вадуц шаҳри. Йирик шаҳарлари: Шан, Балсерс, Тризен. Лихтенштейн ҳудуди маъмурий жиҳатдан 11 жамоага бўлинади.

Лихтенштейн Қироллиги
Фüрстентум Лиэчтенстеин
Шиор: Й'о`қ
Мадҳия: Обен ам жунген Рҳеин
(Баланд ёш Рейн устида)
Location of Lixtenshteyn
Пойтахт Вадуц
Расмий тил(лар) Немисча
Ҳукумат Семи-Конституцион Роҳиблик
Принс Ганс-Адам ИИ
Отмар Ҳаслер
Мустақиллик
• Ассосланган
23-январ 1719
12-июл 1806
Майдон
• Бутун
160 км2 (218-ўрин)
• Сув (%)
2.7
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
33,717 (214-ўрин)
• Зичлик 210/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$825 мил. (197-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$24,468
Пул бирлиги Швеицар Франк (CҲФ)
Вақт минтақаси УТC+1 CЕТ
• Ёз (ДСТ)
УТC+2 (CЕСТ)
Қисқартма ЛС
Телефон префикси 423
Интернет домени .ли

Давлат тузуми

Лихтенштейн – конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1921-йил 5-октабрда кучга кирган (1938, 1939, 1965 ва 1990-йилда ўзгартиришлар киритилган). Давлат бошлиғи – княз (1990-йилдан княз Ханс Адам ИИ фон Лихтенштейн). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни княз ва бир палатали парламент (ландтаг), ижроия ҳокимиятни ҳукумат – бош вазир, унинг ўринбосари ва 3 аъзо амалга оширади.

Табиати

Лихтенштейн ҳудудининг кўп қисмини Алп тоғларининг тармоқлари эгаллаган. Ғарбида Рейн водийси жойлашган. Иқлими мўътадил, йиллик ёғин – 700–1200 мм. Ҳудудининг 1/4 қисми ўрмон, асосан, қорақарағай, қора қайин, эман ўсади. Тоғларда субалп ва алп ўтлокдари бор.

Тарихи

Лихтенштейн ҳудуди римликлар даврида Реция вилоятига кирган (милоддан аввалги 15-йилдан). Илк ўрта асрда Швабия герсоглигининг бир қисми. Кейинчалик бу ерда Вадуц графлиги (1342) ва „Муқаддас Рим империяси“ таркибидаги Шелленбург ўлкаси ташкил топди. 1699—1712-йилларда бу ўлкани Австрия князи Лихтенштейн сотиб олди. 1719-йил Вадуц билан Шелленберг бирлашиб, Лихтенштейн князлиги вужудга келди. 1806-йил Лихтенштейн Рейн иттифоқи, 1815— 66 йилларда Германия иттифоқи таркибида. 1921-йилдан Лихтенштейн расмий жиҳатдан мустақил давлат, амалда эса 1923-йилда тузилган божхона иттифоқига кўра, Швейсария ички иқтисодий минтақаси ҳисобланади. Лихтенштейннинг чет эллардаги дипломатия ва консуллик манфаатларини Швейсария ҳимоя қилади.

Лихтенштейн – 1990-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 14-феврал – княз туғилган кун (1945).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Тараққийпарвар бюргерлар партияси, 1918-йил ташкил топган; Ватандошлар иттифоқи, 1936-йилда тузилган; Эркин рўйхат, экология партияси, 1985-йилда асос солинган. Меҳнат-кашлар иттифоқи касаба уюшмаси, 1936-йилда тузилган.

Иқтисодиёти

Лихтенштейн – индустриал-аграр мамлакат. Меҳнатга яроқли аҳолининг 45,2% саноатда, 45% хизмат кўрсатиш тармоғида банд. Металлсозлик, приборсозлик, машинасозлик (пресс ва штамплаш ускуналари, ҳисоблаш ва аниқ машиналар, юксак вакуумли техника), кимё-фармацевтика, тўқимачилик, озиқовқат, ёғочсозлик, кулолчилик корхоналари, чиннидан ясама тош тайёрлаш фабрикаси, электр стансиялари бор. Йилига ўртача 153 млн. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Электрон техника, микропроцессорлар ишлаб чиқариш, ай-ниқса, ривожланган. Саноат маҳсулотининг кўп қисми экспорт қилинади. Қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 2% банд. Чорвачилик, айниқса, сут-гўшт етиштириш (қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 75%) устун. Сабзавотчилик, боғдорчилик, токчиликдан юқори ҳосил олинади. Австриядан Швейсарияга борадиган темир йўл ва автомобил йўллари Лихтенштейн орқали ўтади. Лихтенштейн – халқаро молия марказларидан бири. Хорижий сайёҳлик ривожланган. Пул бирлиги – Швейсария франки.

Маданияти

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўқиши мажбурий. Ўқиш муддати – бошланғич мактабда 5, тўлиқ-сиз ўрта мактабда 3, тўлиқ ўрта мактаб (гимназия)да 5 йил Гимназияда ўқишни давом эттирмайдиган болалар 8 йиллик халқ мактабида ўқишга мажбур. Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. Олий маълумот олмоқчи бўлганлар чет элларга, асосан, Австрия, Германия ва Швейсарияга бориб ўқийди. Вадуц шаҳрида кечки техникум, мусиқа мактаби, Давлат музейи бор. „Лихтенштейнер фатерланд“ („Лихтенштейн ватани“, 1913-йилдан) ва „Лихтенштейнер фолсблат“ („Лихтенштейн халқ варақаси“, 1878-йилдан) газ.лари нашр этилади. Пресс-унд информатионсамт ҳукумат матбуот ва ахборот агентлиги (1962) ва Лихтенштейн радиоси (1995) фаолият кўрсатади. Лихтенштейн ҳудудида бир қанча меъморий ёдгорликлар: Вадуц, Балсерс ва Ненделн атрофларида Рим истеҳкомларининг қолдиқлари, ўрта аср қасрларининг вайроналари сақланиб қолган. Вадуц ва Гутенберг қасрлари, Эшендаги черков, Тризен ва Тризенбергдаги ибодатхоначалар қайта тикланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил