London
Лондон — Буюк Британия пойтахти, мамлакатнинг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Катта Лондон деб ҳам номланади. Темза дарёсининг қуйи оқимида, Шимолий денгиздан 64 км масофада, Лондон ҳавзаси деб аталувчи текисликнинг марказий қисмида жойлашган. Пойтахт атрофидаги шаҳарлар ва Сити билан маъмурий жиҳатдан алоҳида метрополитен графлиги қилиб ажратилган Катта Лондонни ташкил этади. Аҳолиси 9.85 млн. киши (2025). Иқлими қиши юмшоқ, ёзи унчалик иссиқ бўлмаган денгиз иқлими. Январнинг ўртача температураси 5,3°, июлники 18,9°. Йиллик ўртача ёғин 700 мм.
Лондон | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 51°30′26″Н 00°07′39″W / 51.50722°Н 0.12750°W | |
| Мамлакат | Бирлашган Қироллик |
| Бирлашган Қироллик | Лондон |
| {{{туман_тури}}} | Катта Лондон |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Содиқ Хон |
| Асос солинган | 47-йил |
| Аввалги номлари | Лондониум, Августа, Лунденвик, Лунденбурх |
| Майдон | 1,706.8 км2 (659.0 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 22 м |
| Иқлим тури | юмшоқ денгиз иқлими |
| Расмий тил(лар)и | инглизча: {{{1}}} |
| Аҳолиси (2020) |
8 961 989[1] |
| Зичлиги | 5667 киши/км2 |
| Миллий таркиб |
оқ танлилар 59,8 % (британияликлар 44,9 %), осиёликлар 18,4 %, қора танлилар 13,3 %, аралаш 5 %, бошқалар 3,4 % |
| Конфессиявий таркиб |
насронийлар 48,4 %, мусулмонлар 12,4 %, индуслар 5,1 %, яҳудийлар 1,8 %, сикхилар 1,5 %, атеистлар 20,7 % |
| Этнохороним | лондонлик |
| Вақт минтақаси | УТC+0, ёзда УТC+1 |
| Телефон коди | +44 20 |
| Почта индекс(лар)и | Э, ЭC, Н, НW, СЕ, СW, W, WC, БР, CМ, CР, ДА, ЭН, ҲА, ИГ, КТ, РМ, СМ, ТН, ТW, УБ, WД |
Этимологияси
„Лондон“ номини келиб чиқиши Рим давридаги „Лондиниюм“ (лотинча: Лондиниум) номига бориб тақалади, лекин бу факт ноаниқдир. Биринчи, эпиграфик маълумотлар 70 йилги лотинча: Лондинио қайдларига бориб тақалади[3][4]. Тацит томонидан қайд қилинган 130-йилги маълумотларига кўра шаҳарнинг номи "лотинча: Лондиниум эканлиги қайд қилинган, тахминан ИИ аср ўрталари Птолемейнинг қайдномаларида (қадимги юнонча: Λονδίνιον „Лондинион“) номи келтирилган.[5][6]. Оролни тарк этишдан сал олдин, 368 йил атрофида римликлар шаҳар номини „Аугуста“ деб ўзгартирдилар. ВИИИ асрнинг биринчи ярмига оид кумуш тангаларда де Лундониа ёзуви мавжуд. ИХ аср сўнгида сакслар аввалги рим шаҳрини қайта тиклаб, уни Лунденбурхом (қад.-инг. Лунденбурҳ) деб номлашади[7].
Тарихи
Рим даври
Римликлар босиб олгунга қадар (милодий 40—60-йиллар) ҳозирги Лондон ўрнида келтлар қишлоғи бўлган. Римликлар ҳукмронлиги даврида Лондон дастлаб ҳарбий лагер, сўнг даре ва денгиз порти бўлган.
Ўрта асрлар
ИВ аср ўрталаридан Рим Британиясининг муҳим сиёсий маркази. Англо-сакслар истилоси даврида (В—ВИ асрлар) шаҳар вайрон қилинган ва тезда қайта тикланган. ВИИ аср бошларидан муҳим савдо ва сиёсий марказга айланган. ХИ аср охири12-аср бошларида Лондон Англиянинг расмий пойтахтига айланди.
ХВИ—ХВИИ асрлар
ХВИ асрда капиталистик муносабатларнинг ривожланиши билан Лондонда йирик савдо компаниялари вужудга келди; 1571-йилда Лондон биржаси очилди. Англия савдосининг 2/3 қисми ўтадиган Лондон порти жаҳон аҳамиятига эга бўла бошлади. Саноатнинг жадал ривожланиши ва Буюк Брита-ниянинг муҳим саноат, савдо ва молиявий жиҳатдан қудратли давлатга айланиши (ХВИИИ аср охирлари) Лондоннинг ду-нёдаги йирик денгиз порти, савдо ва молиявий марказ сифатидаги аҳамиятини оширди.
ХХ — ХХИ асрлар
Биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги даврларда Лондон да металлсозлик, машинасозлик, жумладан, автомобилсозлик, авиация, электротехника каби янги саноат тармоқлари ривожланди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Лондон немис-фашистлар авиацияси томонидан бомбардимон қилинган. Ўша даврда ҳарбий саноат, айниқса, авиация, кимё ва бошқа саноат тармоқлари ривожланди.
Халқаро марказ



Лондон — Буюк Британиядаги тинчлик учун кураш марказларидан биридир. 1949-йилдан бошлаб, шаҳарда тинчликни ҳимоя қилиш бўйича миллий конгресс ва конференсиялар чақирилади. Лондон — дипломатик учрашувлар, мажлис ва халқаро конференсиялар ўтказиладиган жой.
Транспорт
Лондон — халқаро аҳамиятга эга транспорт йўллари тугуни. Темза дарёсининг Шимолий денгизга қуйилиш еридаги йирик порт (йиллик юк ортиб-тушириш 60 млн. т). Хитроу ва Гатуик аэропортлари халқаро аҳамиятга эга. Катта Лондон мамлакатдаги ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг қисмини беради.
Саноат
Шаҳарда пойтахт аҳолиси эҳтиёжларини таъминлаш, Лондон порти орқали келтириладиган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш билан боғлиқ саноат тармоқлари айниқса ривожланган. Машинасозлик (автомобилсозлик, авиасозлик, приборсозлик), шунингдек, электротехника ва радиотехника саноати корхоналари бор. Дастгоҳсозлик ва кема таъмирлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Четдан келтириладиган хом ашё ҳисобига рангли металлургия, нефтни қайта ишлаш ва кимё саноати корхоналари ишлаб турибди. Тикувчилик, кўн-тери, поябзал, мебел, полиграфия, фармацевтика, семент, озиқ-овқат ва бошқа саноат корхоналари мавжуд. Ҳарбий саноат ривожланган. Лондон порти орқали четга саноат маҳсулотлари чиқарилади, четдан нефт, озиқ-овқат, ўрмон маҳсулотлари ва бошқа келтирилади. Лондонда дунёда энг биринчи метрополитен қурилган (1860—63). Лондонда турли молиявий, савдо, суғурта компаниялари, банклар, савдо ва фонд биржалари, нашриётлар, газ. таҳририятлари, хал-қаро ва Британия монополияси ва хориж фирмалари филиаллари тўпланган.
Иқлими
Лондонда иқлим ўртача денгиз иқлими ҳисобланиб, юмшоқ қиш ва илиқ ёз ва йил давомида ёғингарчиликнинг биртекис тарқалиши билан кечади. Ғарбий Европада бўлгани каби, юмшоқ иқлим Голфстрим оқимининг иссиқ океан оқими таъсирига боғлиқ. Лондон иқлимининг ўзига хос хусусиятларидан бири январ ойидадан (+5,1 °C) июлгача (+18,1 °C) ҳарорат амплитудасининг фарқи 13 °C ни ташкил қилади.
| Лондон иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Мутлақ максимал, °C | 17,2 | 21,2 | 24,5 | 29,4 | 32,8 | 35,6 | 37,9 | 38,1 | 35,0 | 29,5 | 21,1 | 17,4 | 38,1 |
| Ўртача максимал, °C | 8,4 | 9,0 | 11,7 | 15,0 | 18,4 | 21,6 | 23,9 | 23,4 | 20,2 | 15,8 | 11,5 | 8,8 | 15,7 |
| Ўртача ҳарорат, °C | 5,6 | 5,8 | 7,9 | 10,5 | 13,7 | 16,8 | 19,0 | 18,7 | 15,9 | 12,3 | 8,4 | 5,9 | 11,7 |
| Ўртача минимал, °C | 2,7 | 2,6 | 4,1 | 6,0 | 9,1 | 12,0 | 14,2 | 14,1 | 11,6 | 8,8 | 5,3 | 3,1 | 7,8 |
| Мутлақ минимал, °C | −16,6 | −12,2 | −8,3 | −3,2 | −3,1 | −0,6 | 3,9 | 2,1 | 1,5 | −5,5 | −7,1 | −14,2 | −16,6 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 69 | 46 | 50 | 51 | 56 | 55 | 49 | 62 | 56 | 70 | 71 | 65 | 700 |
Соғлиқни сақлаш
Лондонда миллий соғлиқни сақлаш тизими (НҲС) мавжух бўлиб, 2018-йил 5-июл куни ушбу тизим ишга тушганига 70 йил тўлди.[8]. Ушбу тизим Лондоннинг барча аҳолисига бепул тиббий ёрдам кўрсатади. Бугунги кунга қадар ушбу тизим паст даражадаги профессионаллик, парвариш етишмаслиги, ёмон шароитлар ва операцияни узоқ кутиш учун танқид қилинди. Ушбу тизим фойдаланувчилари ушбу камчиликларни турли сабабларга кўра, хусусан, тизим беморнинг „тез тикланишига ёки эрта ўлимига“ қаратилганлиги ва сурункали касалликларга чалинган беморларнинг ҳозирги сонига мослаштирилмаганлиги билан изоҳлашади[8].
Аҳолиси
2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Лондонда 8 173 900 киши яшаган (Шотландия ва Шимолий Ирландияга қараганда кўпроқ). Улардан 7,2% ни мактабгача ёшдаги болалар (4 ёшгача), 17,3% ни мактаб ёшидаги болалар (5 ёшдан 19 ёшгача), 64,4% ни меҳнат ёшидаги одамлар (20 ёшдан 64 ёшгача) ва 10,7% ни кекса болалар (65 ёш ва ундан катта) ташкил этади. 2001-йилги аввалги аҳолини рўйхатга олиш билан таққослаганда, кекса аҳолининг улуши бироз ошди[9]. Бир кунда Лондонга 9.3 млн. киши келиб-кетади[10]. Мамлакат ичидаги энг катта миграция алмашинуви Англиянинг жануби-шарқий ва шарқий ҳудудларига, энг кичиги эса Шимолий Ирландияда ҳудудлари ҳиссасига тўғри келади. Қўшни ҳудудлардан келувчи одамлар орасида 20 ёшдан 29 ёшгача бўлган талабалар ва ишчи ёшлар кўпчиликни ташкил қилади[11].
Этник таркиби
| Лондондаги этник гуруҳлар | ||||
|---|---|---|---|---|
| оқ британияликлар | 56% | |||
| осиёликлар | 15% | |||
| бошқа оқлар | 13% | |||
| негроидлар | 11% | |||
| бошқа гуруҳлар | 5% | |||
2011-йилги аҳоли сонини қайд қилиш статистикасига кўра, лондонликларнинг 45% и оқ танли британияликлар, яна 14% — бошқа оқ танлиларга, шу жумладан Ирландия Республикасидан келган муҳожирларга, 22% — Осиёликларга, 12% — қора танлиларга, 3% — Местизоларга мансуб. Шаҳарликларнинг 61% Англияда, 37% — буюк Британиядан ташқарида (2001-йилги аҳоли саноғига кўра-27%), шундан 3% — Ҳиндистонда, 2% Полшада туғилганлар ташкил қилади.
Таълим

Лондонда 40 дан ортиқ университет мавжуд бўлиб, унда 400 мингга яқин талаба таҳсил олади[12] 93 минг хорижий талабалар шаҳар иқтисодиётига 1,5 миллиард фунт стерлинг фойд келтиради[76]. Йирик университетлар қаторига қуйидагилар киради: Лондон университети, Ғарбий Лондон университети, Лондон Метрополитан университети, Лондон қироличаси Мери университети, Шарқий Лондон университети, Гринвич университети, Кингстон университети, Лондон Жанубий банки университети, Лондон санъат университети, Вестминстер университети, Мидлсекс университети, Лондон Сити университети, Брунел университети, Лондон Империал коллежи ва бошқалар.
Лондон университети 1836-йилда ташкил этилган ва 18 та ўзини-ўзи бошқарувчи коллеж ва бир неча институтлардан иборат. Булар: Лондон университет коллежи, Биркбеcк коллежи, Голдсмитҳс, қирол коллежи, Лондон бизнес мактаби, Иқтисодиёт ва сиёсий Фанлар Лондон мактаб, Қироллича Мери коллежи, қироллик Ҳоллоуэй коллежи ва бошқалар. Талабалар сони 120 минг тадан ошади.
Дин

2011-йилги аҳоли рўйхатига кўра, лондонликларнинг 48,4% ўзларини христиан, 12,4% мусулмон, 5% ҳиндулар, 1,8% яҳудийлар, 1,5% сикхлар, 1% буддистлар деб ҳисоблайди. Мусулмонларнинг катта қисми Тауэр-Ҳамлец, Нюхем, Редбридге, Уолтам Форест ва Брентда, ҳиндлар-Ҳарроу, Брент, Редбридге ва Ҳоунсловда; буддистлар-Гринвич, Кенсингтон ва Челси, Вестминстер ва Ҳоунсловда туманларида рўйхатга олинган.
2001-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, лондонликларнинг 58,2% ўзларини насронийлар, 8,5% мусулмонлар, 4,1% ҳиндулар, 2,1% яҳудийлар, 1,5% сикхлар, 0,8% буддистлар, 15,8% ўзларини ҳудосиз деб аташган, 8,7% эса рўйхатга олиш саволига жавоб бермаган[13].
Маданияти
Лондон — мамлакатнинг муҳим маданий маркази. Бу ерда Лондон университети, Сити университети, политехника институтлари, Қироллик драма санъати академияси, Қироллик мусиқа академияси, Лондон Қироллик жамияти, шунингдек, кўпгина илмий жамиятлар ва муассасалар бор. Университетлар қошида йирик кутубхоналар мавжуд. 30 дан ортиқ музей, жумладан, Британия музейи (1753), табиат музейи, илмий музей, геология музейи, Лондон музейи, Миллий галерея ва бошқа, йирик консерт заллари, театрлар ишлаб турибди.
Лондон ягона марказдан эмас, балки мустақил шаҳарчалар ва аҳоли пунктларининг секин-аста қўшилиб кетишидан ташкил топганлиги билан бошқа йирик шаҳарлардан фарқ қилади. Тарихий марказлари — Вестминстер (сиёсий идоралар, Вестминстер аббатлиги, Бакингем ва Сент-Жеймс саройлари, Янги Вестминстер собори ва бошқа жойлашган) ва Сити (банк, биржа, йирик монополия идоралари ўрнашган).
Архитектура
Қадимги бинолар орасида готика услубида қурилган Саутуорк собори (ХИИИ—ХВ асрлар), Хемптонкорт саройи (1515—36, 1689—94) диққатга сазовор. Вестминстердаги Уэст-Эндда меҳмонхоналар, савдо кўчалари, коллежлар, музейлар, томошахона-сайилгохлар жойлашган. Классицизм, неоклассицизм намуналари сақланган. Замонавий услубда кўплаб бинолар қурилган.
| Авлиё Павел черкови | Тауэр кўприги | Букингем саройи | Парламент биноси |
Спорти
Буюк Британиянинг пойтахтида 1908, 1948 ва 2012-йилларда учта Олимпия ўйинларини қабул қилган дунёнинг биринчи шаҳри бўлди. Англия Премер-лигасида Лондоннинг „Арсенал“, „Вест Хем Юнайтед“, „Cрйстал Палаcе“, „Тоттенхем Ҳоцпур“, „Брентфорд“, „Челси“каби олтита клуби иштирок этади. Ҳозирги вақтда Лондоннинг „Арсенал“, „Тоттенхем“ ва „Челси“ клублари Европа ва дунёдаги энг кучли клублари ҳисобланади. Лондоннинг тўртта клуби Регби бўйича Англия чемпионатида иштирок этмоқда.
Шаҳарнинг энг йирик стадиони — Wемблей бўлиб, у узоқ таъмирлаш ишларидан сўнг 2007-йил май ойида яна очилди. Янгиланган стадиондаги биринчи ўйин 19-май куни „Челси“ ва „Манчестер Юнайтед“ жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Шунингдек, „Wемблей“да Англия Кубоги финаллари бўлиб ўтади.
2012-йилда Лондон учта ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган биринчи шаҳар бўлди[14].
Туманлар

Манбалар
- ↑ „Популатион эстиматес: Персонс бй сингле еар оф аге анд сех фор лоcал аутҳоритиэс ин тҳе УК, мид-2018“. Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
- ↑ „Тҳе популатион оф алл аггломератионс ин тҳе Унитед Киндом wитҳ а популатион оф 45,000 ор море“.
- ↑ МcКензиэ С. Анcиэнт Роман wритинг таблец дисcоверед ат Лондон буилдинг сите CНН. — Жуне 2. — 2016.
- ↑ Пиcкфорд Ж. Эарлиэст wриттен референcе то Лондон унеартҳед Финанcиал Тимес. — Жуне 1. — 2016.
- ↑ Аналли. ХИВ, 33.
- ↑ География. И, 15, 6; ИИ, 3, 27; ВИИИ, 3, 6.
- ↑ „Фром Лондиниум то Лондон“ (эн). Мусеум оф Лондон. 2013-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-апрел.
- ↑ 8,0 8,1 „60 лет НҲС: глазами очевидцев“ (эн) (2008-йил 3-июл). Қаралди: 2018-йил 4-феврал.
- ↑ „2011 Cенсус фирст ресулц: Лондон бороугҳс’ популатионс бй аге анд сех“ (эн) (деадлинк) П. 8, 10, 18. Оффиcе фор Натионал Статистиcс, Греатер Лондон Аутҳоритй (2012). — Первые результаты переписи 2011 года: население районов Лондона по возрасту и полу. 2012-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-июн. (WебCите сайтида 2012-10-14 санасида архивланган)
- ↑ „Лондон'с Дайтиме Популатион“ (эн) (деадлинк). Греатер Лондон Аутҳоритй. 2013-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-март. (WебCите сайтида 2013-04-03 санасида архивланган)
- ↑ Жоҳн Ҳоллис. Фоcус он Лондон. Популатион анд мигратион. Греатер Лондон Аутҳоритй, 2010 — 11, 15-бет. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-08-16 санасида архивланган) „Архивированная копия“ (деадлинк). 2012-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-сентябр.(Wайбаcк Мачине сайтида 2012-08-16 санасида архивланган)
- ↑ „Бест студент cитиэс: Лондон“. ББC. 2012-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-ноябр. (WебCите сайтида 2012-12-01 санасида архивланган)
- ↑ Данные переписи 2001 года по Лондону.
- ↑ Интернатионал Олймпиc Cоммиттеэ (2005-йил 6-июл). „ИОC элеcц Лондон ас тҳе Ҳост Cитй оф тҳе Гамес оф тҳе ХХХ Олймпиад ин 2012“. Пресс-релиз.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |