Лорд (инг. Лорд) — 1) ўрта асрларда Англияда дастлаб ер эгаларининг номи, кейинчалик инглиз олий дворянларининг умумлашма унвони. Британия парламентида лордлар палатасини ташкил этувчи қироллик пер (Франсия ва Англия олий зодагонлари вакилларининг номи)ларига берилган. ХИХ асрдан фан ва маданият арбоблари унвони; 2) Буюк Британиядаги баъзи мансабларнинг таркибий қисми (мас, Л.-канслер — лордлар палатасининг раиси, Л.-мер — Лондон ҳамда бошқа йирик шаҳарларда маҳаллий ҳукумат идоралари бошлиғи).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил