Luanda
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Луанда – Ангола пойтахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Луанда провинсиясининг маъмурий маркази. Атлантика океани соҳилида, Кванза дарёси қуйилиши яқинида жойлашган. Аҳолиси 2 млн. кишидан зиёд (1990-йиллар охирлари). Иқлими тропик, сернам иқлим, апрел ойидаги энг юқори температура 33°, июлдаги энг паст температура 16,5°; йилига 250–500 мм ёғин ёғади, Транспорт йўллари тугуни. Йирик порт (четга нефт ва нефт маҳсулотлари чикарилади; йиллик юк ортиб-тушириш қарийб 3 млн. т). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга.
Мамлакатдаги ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг 50% дан ортиғи Луандада ишлаб чиқарилади. Нефтни қайта ишлаш, кимё, резина-техника, тўқимачилик, озиқ-овқат, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш асосий саноат тар-моқлари ҳисобланади. Луанда яқинидан нефт олинади. Университет, кутубхоналар, Ангола ва Дунду музейлари бор. Шаҳарга 1575-йилда португаллар томонидан асос солинган. ХВИ аср охирларидан Луанда Португалиянинг Анголадаги мустамлакасининг маъмурий маркази ва муҳим базаси бўлган. ХВИИИ—ХИХ асрларда қул савдосининг йирик маркази ҳисобланган. Мустамлакачилик даври (17 – ХВИИИ асрлар)да қурилган меъморий ёдгорликлар саланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |