Madrasa

Мадраса — олий ўқув даргоҳи. Диний илмлар қаторида математика, нотиқлик санъати ва мантиқ, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, фалсафа, каллиграфия, мусиқа, тиббиёт, география, астрономия ва бошқа илмлар бўйича таълим бериладиган ўқув биноси. Араб тилидан олинган, дарс ўтиладиган жой. Бу атама таълим бериш учун махсус қурилган ўқув биноларини ифодалайди.
Этимологияси
Мадраса сўзи араб тилидан ,,مدرسة", „مدارس“ — сўзидан олинган бўлиб, луғавий маънода ,,ўқиш жойи" ёки ,,ўқитиш жойи" умуман дарс ўтиладиган жой маъносини англатади[1].
Тарихи
ВИИ—ВИИИ асрларда ислом дини уламолари мусулмон илоҳиёти масалаларини шарҳлаб бериб турадиган марказ сифатида араб давлатларида пайдо бўлган. Мадрасанинг биринчи таълим муассасаси Зайд ибн Аркам мулкида Сафо деган тепалик яқинида бўлиб, у ерда Муҳаммад (с.а.в.) домла, шогирдлари эса унинг издошлари эди. Ҳижратдан кейин Мадинада Масжид ан — Набавий масжидининг шарқий томонида ,,Суффа" мадрасаси ташкил этилган. Кейинчалик Фотимийлар томонидан 969–970 йилларда Қоҳирада исмоилий таълимотини тарғиб қилиш маркази сифатида ал-Азҳар масжиди ташкил этилди, кейинчалик у Айюбийлар ҳукмронлиги остида суннийлик институтига айланган[2]. ИХ—ХИИ асрларда ислом динига эътиқод қилинадиган мамлакатларда, жумладан, Марказий Осиёда тарқалди. Наршахийнинг ,,Бухоро тарихи" асарида 937-йилги ёнғинда зарар кўрган Форжак мадрасаси Марказий Осиёдаги дастлабки мадрасалардандир. Аббосийлар даврининг охирларида, салжуқийлар вазири Ниём ал-Мулк томонидан Мадрасаи Низомийя номи билан Эрон, Месопотамия ва Хуросонда тарихда биринчи расмий мадрасалар тармоғи қурилган. У мадрасалар кейинги бир неча асрлар давомида мусулмон дунёсининг катта қисмига тарқалди ва меъморий дизайннинг ўхшаш моделларини қабул қилди[2]. Ўзининг шаклланиш даврида мадраса атамаси олий ўқув юртини назарда тутган бўлиб, унинг ўқув дастурида дастлаб фақат ,,диний фанлар" киритилган бўлса, кейинчалик кўплаб мадрасаларда мантиқ, математика ва фалсафа каби диний ва ,,дунёвий фанлар" ўқитилади[3].
Ўқитилган фанлар
Мадрасалар асосан фиқҳ илмини ўрганишга қаратилган эди. ИХ асрда мазҳаблар шаклланганидан кейин ислом ҳуқуқий таълим тизимидаги ,,ижозат ат-тадрис ва-ал-ифтоъ" (,,ҳуқуқий фикрни ўргатиш ва бериш учун лицензия") пайдо бўлган. Талабалар мадрасани тамомлагач, уларга фақиҳ ,,фиқҳ олими", муфтий ,,фатво беришда малакали олим", мударрис ,,устоз" мақомлари берувчи ижозалар берилган[. ,,Ижозат ат-тадрис" дарс беришга лаёқатли ислом уламоларига берилган. ХВ аср Дамашқдаги 155 та мадрасадан учтаси тиббиёт мактаби эди[4].
Аёллар
ХИИ асргача аёллар жаҳон ислом уламоларининг бир фоиздан камроғини ташкил қилган. Бироқ ас-Сахавий ва Муҳаммад Акрам Надви ХВ асрдан буён 8000 дан ортиқ аёл олимларнинг далилларини топганлар[5]. ХИИ-асрдаги сунний олим Ибн Асакир ўз даврида 80 нафар аёл домладан таҳсил олган экан.
Турлари
Мадрасаларнинг хон мадрасалари, эшон мадрасалари, хусусий мадрасалар каби турлари бўлган. Мадраса муассислари мадрасани таъминлаш учун махсус мулк — вақф ажратишган ва бу мулкни бошқарувчи мутаввалини тайинлашган. Мадрасаларнинг вақф даромадларидан бир қисми мадраса биносини таъмирлаш учун ажратилган, маълум қисми мутаввали, мударрислар, талабалар, масжид имоми, муаззини, сартароши, фарроши ва бошқа хизматчиларга берилган.
Ўқув дастури
Мадраса ўқув дастурининг умумий жиҳатлари Х — ХИИ асрларда ишлаб чиқилган ва кейинчалик такомиллашиб борган. Машғулотлар, одатда, сентабрда бошланиб, май ойигача давом этган. Ёз ойлари ва рамазон ойида таътилга чиқилган. Мадрасада ҳафта кунлари таҳсил (шанба, якшанба, душанба, сешанба) — машғулот кунлари ва таътил (чоршанба, пайшанба, жума) — ўтилганларни такрорлаш ҳамда дам олиш кунларига бўлинган. Дарслар қуёш чиқиш пайти (бомдод номозидан кейиноқ) бошланган. Мадрасада таълим 3 босқичда: бошланғич (адно), ўрта (авсат) ва юқори (аъло) гуруҳларда олиб борилган. Адно босқичи ,,Ақоид" китобини ўқишга ўтгунча давом этган, авсат босқичи ,,Ақоид" китобини ўқишдан бошланиб, ,,Шарҳи мулла" китобини ўргангунча бўлган ва ундан кейинги мураккаб қўлланмаларни ўрганувчилар аъло босқичи талабалари ҳисобланган. Мадрасада ўқиш талабалар иқтидорига қараб, 7 — 12 йил давом этган. Марказий Осиёдаги мадрасаларда араб ва форс тилида ёзилган китоблар ўқитилган, улар талабаларга мударрис томонидан туркий тилда шарҳлаб берилган. Мадраса ўқув курси, одатда, ,,Аввали илм" деб номланган форс тилидаги ўқув қўлланмасини ўзлаштириш билан бошланган. Кейин ўрта асрларнинг илмий тили ҳисобланган араб тили грамматикаси (араб тили морфологияси — сарфи ва синтаксиси — наҳви ,,Бидон", ,,Кофия" каби дарсликлар асосида) ўқитилган. Араб тили грамматикасидан сўнг ўқув курси 2 бўлимга: умумтаълим курси — мушкулот ва фиқҳ курси — масала бўлимларига ажратилган. Мадрасаларда фиқҳ курсининг фароиз — мерос ҳуқуқи қисми билан бирга математика фани ҳам мажбурий ўқув курсига киритилган. Талабалар ўз хоҳиш-истаклари ва қобилиятларига қараб мушкулот ёки масала бўлимларидан бирини, агар истасалар ҳар икки бўлимни ўқиб тамомлашлари мумкин бўлган. Мадрасаларда тўлиқ курсни ўқиб тамомлаш учун талабалардан фалсафа ва ҳуқуқ фанларига оид тахминан 137 дарслик — қўлланмани ўзлаштириш талаб этилган. Бу дарсликларнинг аксариятини марказий осиёлик алломаларнинг асарлари, жумладан, Имом Бухорий ва Имом Термизийларнинг ҳадис тўпламлари, Мотуридийнинг ,,Китоб ат-тавҳид", Бурҳониддин Марғинонийнинг ,,ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя", Абдураҳмон Жомийнинг ,,ал-Фавоид ад-диёия" каби асарлари ташкил этган. Мадрасаларда талабаларнинг қизиқишлари ва мударрисларнинг мавжудлигига қараб, фалакиёт, ҳандаса, тиббиёт, кимё, жуғрофия, тарих, адабиёт, аруз илми, меъморлик асослари, хаттотлик, мусиқа, ахлоқ, нотиқлик каби фанлар ҳам ўқитилган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Марказий Осиё мадрасалари ўқув дастури бирмунча ислоҳ этилиб, уларда ўқитиладиган фанлар таркибига турк, рус, франсуз, инглиз тиллари, физика, зироатчилик, ҳисоб, гигиена, психология, методика, тригонометрия, сиёсий иқтисод, тижорат каби фанлар кириб кела бошлаган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида 336, Хоразмда 132, Туркистон генерал-губернаторлигида 348 мадраса бўлган. ХХ асрнинг 2-чораги бошларида совет ҳукумати томонидан мадрасалар диний муассасалар қаторида давлатдан ажратилган ва ,,хурофот ўчоқлари" тамғаси билан тугатиб юборилган. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ихтиёрида қолган бир нечта мадраса эса эндиликда фақат руҳонийлар тайёрлайдиган ўрта ва олий диний ўқув юртларига айлантирилган.
Меъморлик иншооти сифатида
Мадрасалар мусулмон оламида меъморлик иншооти сифатида Х—ХИ асрларда вужудга келган. Илк мадрасалар бир қаватли, ўртаси ҳовли ва унинг атрофи ҳужралардан иборат бўлган. Баъзан гумбазли гўрхона қурилиб, мадрасага ҳомийлик қилган кишининг сағанаси қўйилган. ХИВ—ХВИ асрлардан бошлаб ҳашаматли мадраса бинолари қуриш авж олди. Улар 2—3 қаватли қурилиб, одатда, катта ва гўзал пештоқли, атрофи ҳужралар билан ўралган ҳовлиси, дарсхона, кутубхона ва масжиди бўлган. Кейинроқ, катта мадрасалар ёнига минора қуриш расм бўлган. Кириш пештоқининг рўпарасида, пешайвон бўлиб, у ёзги дарсхона вазифасини бажарган ҳамда ҳовлига салобат берган. Баъзан мадрасаларда ҳужраларнинг ҳовли томони равоқли айвонлар билан ўралиб, ҳовли ўртасида ҳовуз қилинган. Мадрасаларнинг ташқи ва ички қисми ҳар хил рангли кошинкори ва ганчкори безаклар билан пардозланган. Қуръондан оятлар ва ҳадислар кўчириб ёзилган. Масалан, Бухородаги Улуғбек мадрасаси эшикларига ,,Билим олмоқ ҳар бир мусулмон эркак ва аёлнинг бурчидир" деган ҳадиси шариф битилган. Мадраса умумий қурилиш типологияси лойиҳаси ва қурилмасига кўра, ажралиб туради. Марказий Осиё меъморлигида масжид ва дарсхона қоидага кўра, пештоқнинг икки ён қанотида жойлашган. Сурия ва Мисрда улар кираверишда ҳовлининг тўрида кўндалангига айвонли қилиб қурилган. Туркияда ҳовли тепаси ҳам гумбаз билан қопланган. Марказий Осиё ва Ғарбий Осиёда одатдагидек равоқли қилиб ёпиш услуби қўлланган. Шимолий Африкада тўсинли томлар бўлган. Араб мамлакатларида дастлабки мадраса вазир Низомулмулк томонидан Бағдодда (ХИ асрнинг 2-ярмида) қурилган. Марказий Осиёда мадраса махсус меъморлик иншооти сифатида қурилгани ҳақида тарихий маълумотлар сақланган. Баъзи бир олимларнинг фикрича, Шоҳизинда таркибида Самарқанд ҳокими Тамғоч Буғрохон Иброҳим қурдирган (ХИ аср) мадраса қолдиқлари топилган. Бухородаги Мир Араб мадрасаси, Абдуллахон мадрасаси, Абдулазизхон мадрасаси, Самарқанддаги Улуғбек, Шердор, Тиллакори мадрасалари, Хивадаги Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси, Муҳаммад Амин иноқ мадрасаси, Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси, Бароқхон мадрасаси, Абулқосим мадрасаси, Қўқондаги Камол қози мадрасаси, Андижондаги Гумбаз мадраса ва бошқалар меъморий ёдгорликлар сифатида машҳур.
Манбалар
- ↑ Тҳе Грове Энcйcлопедиа оф Исламиc Арт анд Арчитеcтуре Блоом, Жонатҳан М.; Блаир, Шеила С.: . Охфорд Университй Пресс, 2009.
- ↑ Жонатҳан Беркей. Тҳе Трансмиссион оф Кноwледге ин Медиэвал Cаиро. Принcетон Университй Пресс, 1992.
- ↑ М. С. Асимов. Cлиффорд Эдмунд Босwортҳ. Тҳе Аге оф Ачиэвемент: Вол 4, 1999 — 37-бет. ИСБН 81-208-1596-3.
- ↑ Гибб, Ҳ. А. Р. Тҳе Университй ин тҳе Араб-Мослем Wорлд, ин Тҳе Университй Оуциде Эуропе: Эссайс он тҳе Девелопмент оф Университй Брадбй, Эдwард: . Аер Публишинг, 1970 — 281–298-бет. ИСБН ИСБН 978-0-8369-1548-8.
- ↑ Надwи, Моҳаммад Акрам. Ал-Муҳаддитҳат. Охфорд: Интерфаcе Публиcатионс, 2013.
Адабиётлар
- Керенский О. М., Медресе Туркестанского края-СПб., 1892;
- Абдуллаев Ю., Очерки по методике обучения грамоте в ўзбекской школе, Т., 1966;
- Абу Бакр Муҳаммад Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1991;
- Шамсутдинов Р. Т., Расулов Б., Туркистон мактаб ва мадрасалари тарихи (ХИХ аср охири ва ХХ аср бошлари), Андижон, 1995.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |