Зиёсферада исми Маҳбуба ва фамилияси Қодирова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Маҳбуба Шамсиевна Қодирова (1919.25.5, Тошкент) — адабиёцҳунос ва матншунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1995), филология фанлари доктори (1975). Ўрта Осиё университетни тугатган (1936). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва Адабиёт институтида стенографистка (1934—36), катта илмий ходим (1956—61), Алишер навоий номидаги Адабиёт музейида катта (1967—91), етакчи илмий ходим (1992-йилдан). Мумтоз ўзбек шоиралари — Зебуннисо, Увайсий, Нодира, Дилшод Барно, Муслиҳабегим Мискин, Саодат Муштарий, Анбар Отин каби ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодий меросини кенг кўламда ўрганиб, илмий рисолалар, монографиялар ёзган ва уларнинг шеърий тўпламларини нашр қилдирган. "ХИХ аср ўзбек шоиралари ижодида инсон ва халқ тақдири" асарида (1977) шу давр адабиёти ва, хусусан, шоиралари ҳақида қимматли маълумотлар берилган.

Манбалар

  • Нодира ҳаёти ва ижоди, Т., 1965; надира, Т.. 1967, 1990; Дилшод, Т., 1971; Зебуннисо, Т., 1982; Шоира Анбар, Т„ 1991: Шоира Муаззамхон, Т., 1992; Шеърият ва муҳаббат маликаси, Т., 1998.