Mahdiy

Имом Маҳдий ёки Маҳдий (арабча: ٱلْمَهْدِيّ — Аллоҳ томонидан тўғри йўлга етакланувчи) — исломдаги шиалик оқимида замона охир бўлганда ерга қайтиб келиб адолат ўрнатади, деб тасаввур этиладиган пайғамбар авлодларидан бўлган имом. Шиаликда Маҳдийга эътиқод қилиш катта ўрин эгаллаган[1][2].
Тарихи
Маҳдийнинг қиёмат олдиган чиқиши ҳақида мусулмон олимлари ўртасида кўп баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган. Озчилик олимлар, жумладан, Ибн Халдун Маҳдий ҳақидаги ҳадисларни заиф деб ҳисоблаган. Маҳдий ҳақидаги ҳадисларни Имом Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Табароний, Баззоз, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва ал-Ҳоким каби ровийлар ривоят қилишган. Маҳдий Муҳаммад пайғамбарнинг авлоди, Али ва Фотиманинг ўғли Ҳасаннинг наслидан бўлиши таъкидланади. Шиалар Маҳдийнинг „Маҳдий мунтазар“ яъни интизор бўлиб турилган Маҳдий деб аташади[3].
Чиқиши
Бир халифа вафотидан кейин мусулмонлар орасида ихтилоф келиб чиқади. Бир киши Мадина шаҳридандан Маккага қочиб чиқади. Унинг олдига Маккаликлар келиб, у хоҳламаса ҳам уни чиқариб, Рукн ва Мақом орасида унга байъат қилишади. Мана шу киши Имом Маҳдий бўлади. Бундан сўнг унга қарши Шомда қўшин юборилади, лекин уларни Макка ва Мадина шаҳарлари орасида ер ютади. Бу воқеани кўриб Шом ва Ироқнинг авлиёлари унга байъат қилишади. Кейин қурайшдан Бану Калбдан бўлган тоғаси чиқади. Маҳдий унга қўшин юборади ва ғалаба қозонади. Сўнг Маҳдий молни тақсимлайди. Кейинчалик Маҳдий инсонлар орасида Муҳаммад пайғамбарнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. Зулм ва жабрга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг даврида мол-у мукл кўпайиб кетади. Маҳдий 7 йил халифа бўлади ва вафот этади. Мусулмонлар унинг жанозасини ўқишади[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ (М ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ давлат илмий нашриёати.
- ↑ Ислом энсиклопедияси. Зуҳриддин Ҳусниддинов таҳрири остида: . Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2003 — 313-бет. ИСБН 5-89890-078-0.
- ↑ 3,0 3,1 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. „Ақийда дарслари (225-дарс) Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақида“. Ислом.уз (2023-йил 25-апрел). 2023-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-ноябр.
Ҳаволалар
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |