Маҳмуд ИИ (1784.20.7-1839.1.7, Истанбул) — Туркия султони (1808—39). Марказлашган империя тузиш мақсадида бир неча ислоҳотлар ўтказган. 1826-йил яничарлар полкини тарқатиб, мунтазам армия тузиш тўғрисида фармон чиқарган, янги маъмурий бирликлар тузган, ҳарбийлар тизимини бекор қилиб, европача усулда ички, ташқи ишлар ва молия вазирликларини жорий қилган. Бу ислоҳотлар Усмонли турк империясининг таназзулга юз тутишининг асосий сабабларини бартараф қила олмаган. Маҳмуд Миср пошоси Муҳаммад Али билан бўлган урушлар (1831 — 33 ва 1839)да енгилган. Буюк Британия ва Франсиянинг маҳмуддан савдо битимлари (1838) бўйича олган имтиёзлари Туркияни Европа давлатлари таъсирига тушишини тезлаштирган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил