Mahmud Torobiy
Маҳмуд Торобий (форсча: محمود تارابی?, Бухоронинг Тороб қишлоғи —1238) – Бухорода мўғуллар зулмига қарши кўтарилган қўзғолон (1238) раҳбари.
| Маҳмуд Торобий | |
|---|---|
| форсча: محمود تاربی | |
|
| |
| Таваллуди | |
Маҳмуд Торобий Ҳунарманд оиласида туғилган. Ғалвирчилик билан шуғулланган, айни пайтда табиблик ҳам қилган. У кучли нуфузга эга, тасаввуф ғоялари билан таниш шахс бўлган. Бухорода мўғулларга қарши бошланган қўзғолонга машҳур уламо Шамсуддин Маҳбубийнинг таклифи билан раҳбарлик қилган. Бухоро атрофида мўғулларга қарши бўлган жангда ҳалок бўлган. Қабри устига ХИИИ асрда қурилган дахма Ўзбекистон мустақилликка эришгач, қайта таъмирланди. Маҳмуд Торобий ҳақида Ойбек „Маҳмуд Торобий“ (1944) опера либреттоси ва достонини, Асад Дилмурод „Маҳмуд Торобий“ (1998) тарихий романини ёзган. Бухоро вилояти Жондор шаҳарчасида ҳайкал ўрнатилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |