Mahsulot
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маҳсулот — иқтисодий фаолиятнинг ашёлар ва хизматларда мужассам этилган натижаси. Унинг моддий-буюм шакли моддий М. кўринишига эга. Маънавият соҳасида ғоя, ихтиро ва кашфиётлар, янги технологиялар, илмий тадқиқот натижалари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, информацион М.лар, адабиёт ва санъат асарлари — интеллектуал М.лар яратилади.
Хизмат кўрсатиш соҳасида яратиладиган ва моддий кўринишга эга бўлмаган М.аҳсулотларлар, одатда, моддий-ашё шаклига эга бўлмайди. Ўзига хос хусусияти шундаки, унинг фойдали самарасини хизматни яратиш, кўрсатиш жараёнларидан ажратиб бўлмайди. Масалан, врачлар, ўқитувчилар хизмати М. оралиқ ва пировард М.ларга бўлинади. Оралиқ М. — ишлаб чикарувчилардан ишлаб чиқарувчиларга сотиладиган М. бўлиб, ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичларида фойдаланилиши билан лировард М.дан фарқ қилади. Мамлакатда бир йил давомида ишлаб чиқарилган ва ялпи қиймати бозор нархларида ҳисобланганжами миллий иқтисодиетнинг пировард М.и ялпи ички маҳсулот (ЙАИМ) ни ташкил қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |