Маҳмудов Маҳтумқули Худойбердиевич (1969.29.7, Ангор тумани) — курашчи, халқаро миқёсдаги спорт устаси, „Ўзбекистон ифтихори“ (2000). 10 ёшидан кураш билан шуғулланади. Маҳмудов Тошкент автомобил йўллар институтини тугатган (1992). Ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро мусобақаларнинг бир неча бор ғолиби (1995, 1997, 1999). 73 кг вазнда Ўзбекистон чемпиони (2000, Самарқанд), жаҳон чемпионати бронза медали совриндори (1999, Тошкент), жаҳон чемпиони (2000, Анталия)[1].

Маҳтумқули Маҳмудов
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1969-йил 29-июл (1969-07-29) (57 ёш)
Ангор тумани, Сурхондарё вилояти, ЎзССР
Спорт
Қайси спорт Кураш
Медаллар
Oʻzbekiston iftixori

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил