Нигериядаги биринчи бошланг'ич мактаб, 1845-йилда қурилган

Мактаб (арабча: مكتب‎‎) — ўқитувчи раҳбарлигида ёш авлодга маълумот бериладиган ва тарбиявий ишлар олиб бориладиган ўқув тарбия муассасаси. Мактабни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

  • бериладиган билимнинг характерига кўра — умумий ва профессионал;
  • билимнинг кўламига кўра — бошланғич (ёки қуйи), ўрта, олий;
  • кимнинг қарамоғида бўлишига қараб — давлат, муниципал (жамоа) ва хусусий;
  • ўқувчилар жинсига кўра — аралаш (ҳар икки жинсдаги ўқувчилар учун), аёллар ҳамда эрлар мактаби;
  • динга нисбатан — дунёвий вадиний (конфессионал);
  • болалар мактабда бўлиш вақтига қараб — қатнаб ўқи.ма69ор9юб6йдиган мактаб.cд86рхc ва тунаб қолинадиган мактаб (пансион, интернат ва т.к.).

Ўзбекистонда мактаб

Ўзбекистонда мактаб, асосан, давлат мулки бўлиб, унда ўқиш бепулдир. Шу билан бирга олий ўқув юртларида ўқиш қисман шартнома асосида ота-оналар маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг 1997-йилда қабул қилинган „Таълим тўғрисида“ги қонуни ҳамда „Кадрлар тайёрлаш миллий дастури“ да белгилаб берилганидек, Ўзбекистон мактабларида таълим ўқувчиларнинг она тилида олиб борилади. Барча мактабларда ўқувчи ва талабалар учун узлуксиз тарзда таълимнинг қуйи босқичидан юқори босқичига ўтиш таъминланган. Бошланғич ва ўрта мактабларда таълимнинг асосий шакли — дарс, ўрта махсус ва касб-ҳунар, ҳамда олий мактабларда — лексия.

Тарихи

Илк мактаблар қадимги Шарқ мамлакатлари (Хитой, Бобил, Миср ва бошқалар)да пайдо бўлган; бу мамлакатлардаги ибодатхоналарда коҳинлар ва котиблар мактаблари бўлган. Европада дастлабки мактаблар тахминан мил. ав. ВИ асрда Юнонистонда, мил. ав. ИВ асрда Қадимги Римда вужудга келган.

Ўрта Осиёда бошланғич таълим берадиган мактаб мактабхона деб номланган. Ўрта Осиёда мактаблар типидан яна мадраса, қорихонани кўрсатиш мхсд4;п6умкин. Мадраса ўрта ва олий типдаги мактаб ҳисобланган; қорихонада қуръонни тиловат қилиш ўрганилган.

Туркистондаги рус аҳоли маҳаллий аҳолига нисбатан мактаблар билан яхши таъминланган. 1876-йилдан гимназия, реал мактаб, муаллимлар семинарияси ва бошқа хил мактаблар очилган. Рус мактабларининг айримларида маҳаллий миллат болалар6

777777пдюси ҳам ўқиган. ХИХ аср охирларида маҳаллий миллат болалари учун рус-тузем мактаблари ташкил этила бошлади. Бу мактаблар, асосан, чоризмнинг мустамлакачилик сиёсатига хизмат қилган бўлсада, cхд5/6Ф?ўлкада илғор ўқиш усулларининг ёйв 6т7;илишида маълум рол ўйнади. Совет тузуми даврида мактаблардаги таълим жараёнининг ўзи ва ўқитиш услубиятидаги ҳар хил камчиликлар оқибатида билим беришда юзага келган нодемократик ҳамда жамият учун зарарли муҳит шунга олиб келдики, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ривожланмай қолди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, мактабларнинг моддий техника базасини ривожлантириш, уларни илмий методик жиҳатдан таъминлаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда мактаб ишлари юксак суръатлар билан ривожланмоқда. Мамлакатда 9672 умумий ўрта таълим мактаби (6 млн. дан ортиқ ўқувчи), 224 ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юрти (223 минг ўкувчи), 61 олий ўқув юрти (125,5 минг талаба) мавжуд (2002)[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Мактаб“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.



Ҳаволалар