Malikshoh
- Википедияда исми Малик бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Маликшоҳ, Абулфатҳ Жалолиддин (1055—1092) — салжуқийлар султони (1072—92). М. 1072-йил отаси Алп Арслон ўрнига тахтга ўтирган ва давлатни вазир Низомулмулкни кучли таъсири остида бошқарган. Низомулмулк унинг отаси даврида ҳам вазир бўлиб, ёш М.га мураббийлик ҳам қилган, М. уни ўз ҳомийси — отабек деб атаган. М. отаси каби иқтидорли саркарда бўлган. Унинг ҳукмронлиги даврида Салжуқийлар давлати ҳудуди жуда ҳам кенгайган (Қашқардан Ўрта денгизгача, Кавказ ва Орол денгизидан Форс қўлтиғигача), давлатнинг куч-қудрати ўзининг юқори чўққисига етган. М.га ҳарбий жасоратлардан кўра, Низомулмулкнинг мамлакат ички сиёсатида олиб борган фаолияти кўпроқ шуҳрат келтирган: вайрон бўлган шаҳар, қишлоқлар тикланган, алоқа йўллари яхшиланган, кўплаб хонақоҳлар, масжидлар, карвонсаройлар, расадхоналар қурилган. Умар Хайём М. топшириғига кўра, сосонийларнинг шамсий тақвимини ислоҳ этиб, янги тақвим тайёрлаган (у "Маликий йил ҳисоби" ёхуд "Жалол эраси" номи билан машҳур). Нишопур, Басра, Исфаҳон, Ҳиротда мадрасалар қурилган, хусусан, Бағдоддаги "Низомия" мадрасаси бутун жаҳонга машҳур бўлган. Олимларга ҳомийлик қилинган. Саройда мунтазам суратда шоирлар анжумани бўлиб турган. Мамлакатда диний толерантлик устун бўлган; М. гарчи сунний бўлсада, шиа имомлари мақбараларини зиёрат қилган. Салтанатдаги тартибни шахсан назорат қилиш учун М. ҳаёти чоғида давлат ҳудудини 10-марта кезиб чиққан. У салтанатни 12 та вилоят — мулкка ажратиб, уларни салжуқий амирлар ва лашкар бошиларга иқто тариқасида берган. М. ҳукмронлигининг сўнгги даврида ҳашшошийлар сиёсат майдонига чиққанлар[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |