Manipur
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манипур — Ҳиндистоннинг шим.-шарқий қисмидаги штат, Мянма билан чегарадош. Майдони 22,4 минг км². Аҳолисис 2,4 млн. киши (2001), кўп қисми манипур халқи. Расмий тили — мани-пури тили. Маъмурий маркази — Импхал шаҳри Манипур ҳудудида милоддан аввалги 33 йилдан 1391-йилгача Пакхангба сулоласи ҳукмронлик қилган. Ўрта аерларда Манипур мустақил ҳокимлик бўлиб, бир неча бор мянмаликлар ҳужумига учраган. 1826—1949-йилларда инглизлар қўл остида бўлди. 1963-йилдан иттифокдош ҳудуд, 1972-йил январдан Ҳиндистоннинг мустақил штати.
Ер юзаси тоғлик, энг баланд жойи 2500 м. Тоғ ораларида баландлиги 800–1000 м ли кенг водийлар бор. Иқлими илиқ, мўътадил иқлим. Йиллик ёғин водийларда 1500 мм, тоғларда 2500 мм гача. Ён бағирларда сернам тропик ва игна баргли ўрмонлар ҳамда ўтлоқлар бор.
Манипур — аграр штат. Асосий экини — шоли. Шунингдек, маккажўхори, буғдой, шакарқамиш, сабзавотлар, пахта, тамаки экилади. Боғлар бор. Ипак қурти боқилади. Қўлда газлама тўқилади. Ҳунармандчиликда уй-рўзғор буюмлари тайёрланади. Металлни қайта ишлаш, заргарлик буюмлари, ўйин-чоқлар ясаладиган корхоналар, семент, электроника, пластмасса заводлари мавжуд. Манипур бошқа штатлар билан автомобил йўллари орқали боғланган. Им-пхалда аэропорт, университет бор. Туризм ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |