Manyerizm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манеризм (итал. маниэрисмо, маниэра — услуб, одат сўзидан) — ХВИ аср Европа санъатидаги оқим. М. намояндалари Уйғониш даврининг оламни уйғунликда идрок этиш, инсонни табиатнинг мукаммал хилқати сифатидаги қарашларидан чекинди; унинг ўрнига мистик ғояларни илгари сурувчи, ташқи жиҳатдан ялтироқ, лекин қаётдан, унинг муаммоларидан узоқ бўлган санъатнинг тарқалишини таъминлади. М.да ҳаётни ўткир ҳис этиш билан бадиий образни рассомнинг қалбида туғилаётган субектив "ички ғоя" асосида ифодалаш каби дастурли интилиш уйғунлашди. М. намояндалари Юқори Уйғониш даври санъаткорлари ижодидаги айрим унсурларни ана шу руҳда талқин этдилар, иррационал оламнинг беқарорлиги, инсон ҳаётининг ўткинчилигини ифодалашга интилдилар. Сўнгги сарой маданияти билан узвий боғлиқ бўлган М. санъати мо-ҳият эътибори билан сараланган тор доиралардаги билимдонларга мўлжалланди. М. Италияда ёрқин намоён бўдди, унга образларнинг жиддийлиги, оламни фожиали ҳис этиш, ҳаракатли қолатларни бўрттириш, шаклларнинг ўта нозик ва чўзилганлиги, колорит ва нурсоядаги кескинлик хос (Понтормо, Пармижанино, Жулио Романо ва бошқалар). М. рассомлари асарларида одам қомати, нисбатларини бузиб тасвирладилар, анатомик аниқликка эътиборсизлик билан қарадилар. Меъморликда ортиқча ҳашамдорлик сезилади, баъзи ҳолларда ортиқча рамз ва мажозлар ритмик композиция асосини ташкил қилади. 40-йиллардан М. италян сарой санъатида ҳукмрон оқим бўлиб қолди, унинг бадиий ифода воситаси мураккаб, мажозлар билан тўла (Ж. Вазари, А. Бронзино, Ф. Суккари ва бошқалар). М. ҳайкалтарошлиги (Б. Амманати, Б. Челлини, Жам-болоня ва бошқалар) ва меъморлиги (Амманати, Вазари ва бошқалар)да, асосан, беқарор, динамик композицияларга (баъзан ҳаддан зиёд) мойиллик кўзга ташланади. Италян санъаткорларининг Франсия, Испания, Чехия ва бошқаларда ижод килишлари, шунингдек, М. графика ва амалий безак санъатининг кенг тарқалиши М.нинг умумевропа ҳодисасига айланишига кўмак берди.
М. аслида Уйғониш даври санъатидан бароккота ўтиш даври жараёнларини ўзида ифодалаб, барокко услубининг ривожига йўл очди. Италияга бир томондан Болоня мактаби академи-стларининг кириб келиши, иккинчи томондан караважизмнинг таркалиши М.га барҳам бериб, барокко ва ХВИИ аср Европа санъатидаги реалистик оқимларнинг ҳукмронлигини таъминлади.
Неъмат Абдуллаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |