Marokash
Марокаш Қироллиги المملكة المغربية Ал-Мамлакаҳ ал-Маġрибийяҳ | |
|---|---|
|
Шиор: لله، الوطن، الملك Аллаҳ, Ал Wатан, Ал Малик | |
|
Мадҳия: النشيد الوطني المغربي | |
|
| |
| Пойтахт | Работ |
| Расмий тил(лар) |
Араб тили Бербер тили |
| Ҳукумат | Конституцион монархия |
• Роҳиб |
Муҳаммад ВИ |
| Дрисс Жеттоу | |
| Мустақиллик (Франсия ва Испаниядан) | |
• Сана |
2 март 1956 |
| Майдон | |
• Бутун |
446,550 км2 (57-ўрин) |
• Сув (%) |
0.056 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
32,725,847 (36-ўрин) |
| • Зичлик | 73/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$140,900 мил. (51-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$4,305 |
| Пул бирлиги | Мороccан Дирҳам (МАД) |
| Вақт минтақаси | УТC+0 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+1 |
| Қисқартма | МО |
| Телефон префикси | 212 |
| Интернет домени | .ма |
|
| |
Марокаш, Марокаш Қироллиги (Ал-Мамлака ал-Мағрибия ёки Ал-Мағриб ал-Акса, маъноси — узоқ ғарб) — Африканинг шимоли-ғарбидаги давлат. Майдони 446,5 минг км². Аҳолиси 38,4 млн. киши (2022). Пойтахти—Работ шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 18 вилоят (вилай)га бўлинади.
Давлат тузуми
Марокаш — конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1972-йилда қабул қилинган, унга 1992 ва 1996-йил референдумларда қабул қилинган ўзгартиришлар киритилган. Давлат бошлиғи — қирол (1999-йилдан Муҳаммад ВИ). У бош вазир ва вазирларни тайинлайди ҳамда лавозимидан бўшатади, Вазирлар Кенгашида раислик қилади, парламентни тарқатиб юбориши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қирол ва икки палатали парламент (Вакиллар палатаси ва Маслаҳатчилар палатаси), ижроия хокими-ятни ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Марокаш ҳудудининг аксар қисмини тоғлар, баланд текисликлар ва плато (месета)лар эгаллайди. Жануби-ғарбдан Шимоли-шарқ томон Атлас тоғлари чўзилган, унинг энг баланд нуқтаси — Тубқол тоғи (4165 м). Атлантика океани соҳили — йирик пасттекисликлар. Ўрта денгиз соҳилининг кўп қисми тоғлик, қулай бухталари бор. Жанубий ва жануби-шарқдаги Саҳрои Кабир чўли қумлоқ ва тошлоқлан иборат. Марокаш ҳудудида зилзилалар бўлиб туради. Кобалт, марганец, қўрғошин, пйх, барит, мис, темир рудалари, тоштуз, кўмир конлари бор. Марокаш кўп қисмининг иқлими субтропик; июлнинг ўртача температураси 24°— 28°, январ ники 10°—12°, тоғлардаги иқлим — континентал. Ўртача йиллик ёғин тоғларда ва шимолида 1000 мм га яқин, жанубида 200 мм гача. Кўп дарёлари ёзда қуриб қолади. Асосийлари: Мулуя, Себу, Умм-урРобиа. Қуруқ ўрмон ва бутазорларнинг тупроклари жигарранг. Шимолидаги соҳил текисликлари ва тоғ орасидаги соиликлар ҳамда водийларнинг қумлоқ, гилли қорамтир тупроклари ғоят умумдор. Ўрмонлар, асосан, тоғларда сақланиб қолган ва Марокаш ҳудудининг салкам 12% ни ташкил этади. Қурғоқчил дашт, чала чўл ва чўлларда алфа ўти, шувоқ ва докторин, Ўрта денгиз соҳилида маквис буталари ўсади. Ҳайвонлардан қуён, ёввойи чўчқа, чиябўри, илон, тошбақа, шунингдек, амфибиялар, парранда, ҳа-шарот ва чаёнлар бор. Тоғларда макака маймун, сиртлон, пантера, тоғ дарёларида хонбалиқ учрайди. Денгиздан балиқ овланади.
Аҳолиси

Аҳолисининг асосий қисми — марокашлик араблар ва барбарлар. Франсузлар, испанлар, португаллар ва яҳудийлар ҳам яшайди. Расмий тил — араб тили. Давлат дини — ислом. Шаҳар аҳолиси 45,5%. Йирик шаҳарлари: Касабланка, Работ, Марокаш, Фос, Микнас, Танжер ва б.
Тарихи
Ҳозирги Марокаш ҳудудида азалдан ливий қабилалари (қад. барбарлар) яшаб, овчилик ва чорвачилик, қисман деҳқ-ончилик билан шуғулланган, Милоддан аввалги 2-минг йиллик охирларида соҳилда финикийларнинг бир қанча жамоалари пайдо бўлган; бу жамоалар кейинчалик Карфаген қўл остига, Карфаген емирилганидан кейин (милоддан аввалги ИИ аср) Шимолий Марокаш Рим империяси қўл остига ўтди. Ана шу даврда йирик деҳқончилик пайдо бўлди, шаҳарлар вужудга кедди. Бирок, Марокашнинг куп кисмида уруғчиликқабилачилик тузуми хукмрон эди. В асрда Марокашнинг шимолий кисмини вандаллар, ВИ асрда Византия босиб олди.
702—711 йилларда Марокаш ҳудуди араб халифалигига қўшиб олинди. Мамлакатда араб тили ва ислом дини тарқала бошлади. 788 йил Марокашдаги биринчи давлат — Идрисийлар давлати ташкил топди. ИХ асрнинг 20-йилларида Идрисийлар давлати бир неча майда хонликларга бўлиниб кетди. ХИИИ асрнинг 2-ярмида Марокашда ҳокимият барбарлар сулоласи — Маринийлар қўлига ўтди (1195—1465). Бу даврда қишлоқ хўжалиги анча тараққий этди, маданият юксалди; Фос шаҳри маданият маркази бўлиб қолди. Бирок, ХВ асрда мамлакат яна бўлиниб кетди. Ана шу даврдан Марокаш ҳудудини европаликлар — Атлантика океани соҳилини португаллар, Ўрта денгиз соҳилини испанлар босиб ола бошлади.
ХВИИ аср охири ва ХВИИИ аср бошларида марокашликлар европаликларни Марокашдан, асосан, ҳайдаб чиқардилар. ХИХ асрнинг 40-йилларидан Европа давлатларининг қўшинлари яна кириб кела бошлади — 1844-йил Франсия, 1859-йил Испания Марокаш ҳудудининг бир қисмини босиб олди. Европа давлатларининг мамлакат ичкарисига кириб боришига йўл қўймаслик, парокандаликка барҳам бериш, шунингдек, тўхтовсиз қўзғолонларни бостириш учун Султон Ҳасан И (1873— 94) бир қанча ислоҳот ўтказди (жумладан, армия замонавийлаштирилди, ҳарбий заводлар, янги портлар қуридди). 1907-йил Франсия қўшинлари Марокашнинг Шимоли-шарқидаги Вужда шаҳри атрофларини, сўнгра Касабланка шаҳри ва Шауя вилоятини, Испания Мелиля шаҳри атрофларини босиб олди. Бунга жавобан мустамлакачиларга қарши қўзғолон кўтарилди. 1912-йил тузилган Франсия-Марокаш (30-март) ва Франсия-Испания (27-ноябр) шартномаларига кўра, Марокаш ҳудудининг катта қисми (80%)да Франсия, кичикрок, шимолий ва жанубий қисмларида Испания протекторати ўрнатилди; бир қисми (Танжер) халқаро зона бўлиб қолди.
Марокаш халқи босқинчи давлатларнинг ҳукмронлигига қарши умумий қўзғолон кўтарди. 1921-йил риф қабилалари Абдулкарим раҳбарлигида Риф вилоятида испанлар қўлидан ҳокимиятни тортиб олиб, мустақил Риф Республикасини туздилар. Аммо Испания-Франсиянинг бирлашган кучлари билан бўлган шиддатли жанглардан кейин Риф Республикаси тормор қилинди (1926). Бирок, Франсия зонасидаги қабилалар мустамлакачиларга карши қаттиқ қаршилик кўрсатишни давом эттирдилар. Иккинчи жаҳон уруши йилларида озодлик ҳаракати кучайиб кетди.
50-йилларнинг бошида эса норозилик ҳаракатига кенг халқ оммаси қўшилди. Франсия протекторати ҳокимлари миллий озодлик ҳаракати қатнашчиларини қувғин остига олди. 1952-йил 8-декабрда Касабланкада оммавий намойиш қатнашчиларидан юзлаб кишилар ўлдирилди, мингларча киши қамоққа олинди. 1954 ва 1955-йилларда Марокашда яна иш ташлашлар ва намойишлар бўлиб ўтди. Дунёдаги бошқа илғор кучлар Марокаш халқининг миллий озодлик ҳаракатини қўллаб қувватладилар. Оқибатда Франсия протектората Марокашда миллий ҳукумат тузиш учун розилик беришга (1955-йил 7-декабр) ва унинг миллий мустақиллигини тан олишга мажбур бўлди (1957-йил 2-март). 1956-йил 7-апрелда Испания протектората ҳам бекор қилинди, 1957-йил 1-январда Танжер Марокаш таркибига қўшилди. 1962-йил декабрда Марокашнинг биринчи конституцияси қабул этилди, 1963-йил майда парламент сайлови бўлиб ўтди. Халқ оммаси аҳволининг ёмонлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши оқибатида мамлакат ичкарисида аҳвол кескинлашиб кетди. Натижада ҳукумат аъзолари тез-тез алмашиниб турди. „Истиқлол“ партияси парокандаликка учради. Партия ичида бўлиниш рўй берди; унинг сўл қисми Халқ кучлари миллий иттифоқи партияси номи билан ажралиб чиқди (1959). 1964—65 йилларда йирик шаҳарларда иқтисодий аҳволнинг яхшиланиши, туб иқтисодийижтимоий ўзгаришлар ўтказилиши шиор’?1ари остида иш ташлашлар ва оммавий митинглар бўлиб ўтди. Лекин бу ҳаракатлар қурол кучи ёрдамида бостирилди. 1965-йил 7-июнда Марокашда фав-қулодда ҳолат эълон қилинди, қирол ҳукумат истеъфосини қабул қилди, парламентни тарқатиб юборди ва қонун чиқарувчи ҳамда ижро этувчи бутун ҳокимиятни ўз қўлига олди.
1970-йил июлда фавқулодда ҳолат бекор қилинди. 21 ва 28-августда парламент сайлови бўлиб ўтди. 1972-йил 1-мартда референдум бўлиб, янги конституция қабул қилинди, парламент ва ҳукуматнинг ҳуқуқлари бир оз кенгайтирилди.
Қирол Ҳасан ИИ иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар зарурлигини англаб, 1973-йилда бир қанча иқтисодий тадбирлар ўтказилишини эълон қилди. Халқ-аро майдонда бетарафлик сиёсатини ўтказа бошлади. Конституцияга 1992-йилда киритилган ўзгартиришларга би-ноан, парламентнинг ҳукумат фаоли-яти устидан назорати кучайтирилди, Марокашнинг инсон ҳуқуқларига содиклиги мустаҳкамланди. Марокаш 1956-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1993-йил 11-октабрда ўрнатган. Миллий байрами — 30-июл — Тахт куни (1999).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Истиқлол партияси, 1943-йил ташкил этилган; Халқ кучлари миллий иттифоқи партияси, 1959-йил тузилган; Тараққиёт ва социализм партияси, 1974-йил асос солинган; Конституциячи иттифоқ, 1983-йил таъсис этилган; Халқ ҳаракати партияси, 1959-йил тузилган; Миллий демократию партия, 1981-йил асос солинган; Халқ миллий ҳаракати, 1991-йил ташкил этилган; Мустақил миллий уюшма, 1978-йил таъсис этилган; Халқ кучлари социалистик иттифоқи, 1974-йил тузилган; Социалдемократик ҳаракат, 1996-йил асос солинган. Марокаш меҳнаткашлари умумий иттифоқи, 1960-йил ташкил этилган; Марокаш меҳнат иттифоқи, 1955-йил тузилган; Демократик меҳнат конфедерацияси, 1978-йил асос солинган.
Иқтисодиёти
Марокаш — аграр мамлакат бўлиб, саноат ва, айниқса, кончилик бирмунча ривожланган. Иқтисодиётида йирик қишлоқ хўжалиги фермалари ва замонавий саноат корхоналари билан бир каторда қад. сектор — ярим натура ва майда товар деҳқон хўжаликлари катта ўрин тутади. Мустақилликка эришилгандан кейин Марокаш ҳукумати иқтисодиётнинг замонавий тармоқларини ривожлантириш, миллий хўжаликни тармоқ, ҳудуд жиҳатидан ва тузилмавий нисбатлар жиҳатидан тартибга солиш сиёсатини юргиза бошлади. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 18%, саноатники 19,6%ни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги — Марокаш иқтисодиётининг негизи. Экиладиган ерлар 7,5 млн. гектардан ортиқ, бу ерларнинг кўп қисмига донли экинлар экилади. Иқтисодий фаол аҳолининг 50% қишлоқ хўжалигида банд. Ялпи ички маҳсулотнинг 1/5 ва экспортнинг 1/3 қисмини қ.ҳ. таъминлайди. Деҳқончилик маҳсулотининг ярмидан кўпроғини донли экинлар беради. Буғдой, арпа, маккажўхори, оқ жўхори, тариқ ва шолидан яхши ҳосил олинади. Картошка, қанд лавлаги, помидор, пахта, дуккаклилар ҳам етиштирилади; токзорлар, зайтунзорлар, ситрусзорлар кўп. Жами ер фондининг 28% (12,5 млн.га)ни яйлов ва ўтлоклар, 12% ни ўрмон ва бутазорлар ташкил этади. Барча ҳайдаладиган ерларнинг 95% мамлакат шимолида жойлашган. Майда фаллоҳ хўжаликлари билан бир каторда йирик механизациялашган сердаромад ҳўжаликлар ҳам мавжуд. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки, туя боқилади. Балиқчилик ва паррандачилик ривожланган. Ўрмонларда пўкакли дуб қобиғи ва эвкалипт ёғочи, палма барги тайёрланади.
Саноати
Марокашнинг ишлаб чиқариш саноатида иқтисодий фаол аҳолининг 23% банд. Марокашда дунёдаги фосфат хом ашёси захираларининг 70% жойлашган. Уни қазиб олиш соҳасида Марокаш дунёда 3-ўринда, экспорт қилиш жиҳатидан 1 -ўринда туради. Марокаш саноатининг тўқимачилик, кўнчилик, кимё, нефт кимёси, фармацевтика ва семент саноати тармоқлари дуруст ривожланган. Бу соҳа миллий хом ашё захираларидан унумли фойдаланиш мақсадида, асосан, экспорт учун тайёр ва чала маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Янги қурилган ўнлаб корхоналар саноатнинг таркибий тармоқлари қиёфасини анча ўзгартириб юборди. Мамлакатда казиб олинадиган фосфарит негизида кимё саноати ривож топди, қанд ва семент заводлари, рангли металлургия корхоналари барпо этилди. Йилига ўртача 9,8 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. 70-йилларнинг ўрталаридан бошлаб четдан келтириладиган хом ашё, чала тайёр маҳсулот ва асбоб-ускуналардан фойдаланувчи корхоналар ҳам қурилди. Газлама ва кийим-кечак, автомобил ва электрон саноати учун қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар шу жумлага киради. Ҳунармандчилик соҳаси иқтисодиётда муҳим ўрин эгаллайди.
Озиқ-овқат ва тўқимачилик ишлаб чиқариш саноатининг энг йирик тармоқларидир. Унда балиқ, сабзавот, мева консервалаш, ун-ёрма, қанд-шакар, сут заводлари бор. Тўқимачилик саноати таркибидаги корхоналарнинг аксарият қисми майда ва ўрта фабрикалардан иборат. Фос шаҳрида йирик тўқимачилик комбинати қурилган. Работда ва кўҳна шаҳарларда ҳунармандлар кўпроқ гиламдўзлик билан шу-ғулланади.
Оғир саноатнинг муҳим тармоғи бўлмиш кимё саноати, асосан, фосфат хом ашёсини қайта ишлаш билан шуғулланади. Фосфор кислота ва кимёвий ўғит олиш учун Сафи яқинида қурилган кимё заводлари йилига 4 млн. т дан ортиқ фосфоритни қайта ишлайди. Бо-шқа тармоқлардан Муҳаммадия ва Сиди-Крсимдаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқа шаҳарлардаги 9 та семент заводи (энг йириги Касабланкада), 7 та металл ишлаш ва автойиғув заводини кўрсатиб ўтиш мумкин. Надордаги пўлат прокат сехи, асосан, арматура ишлаб чиқаради. Чет эл сайёхлиги ривожланган.
Мамлакат ичкарисида юк ташишда темир йўл асосий рол ўйнайди. 2000 км т.йилдан 867 км электрлаштирилган. Асосий темир йўл магистрали Марокаш—Касабланка — Работ — Фос — Вужда Марокашнинг гарбий ва шарқий қисмларини Жазоир ва Тунис билан туташиради. Автомобил йўллари узунлиги 60 минг км. Марокашда 27 аэродром бор, шундан 10 таси халқаро тоифадаги аэропортдир. Ташки савдо юкларининг 95% денгиз орқали ташилади. Денгиз савдо флотининг тоннажи 586 минг т дедвейт. Асосий денгиз портлари: Касабланка, Сафи, Муҳаммадия, Ағодир, Танжер.
Марокаш четга, асосан, саноат ва қишлоқ хўжалиги хом ашёси — фосфорит, рангли металл рудалари, ситрус мева, балиқ ва унинг консерваси, сабзавот, мева ва уларнинг консерваси, фосфор кислота, ўғит, пўкак, калава ип, жун, тери, гўшт ва бошқа чиқаради. Четдан нефт, озиқ-овқат, саноат асбобускуналари, истеъмол бу-юмлари, кимёвий маҳсулотлар, ғалла, қанд-шакар келтиради. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Франсия, Саудия Арабистони, АҚСҲ, Испания, Россия, Германия, Италия. Пул бирлиги — Марокаш дирҳами.
Тиббий хизмати
Давлат тиббий муассасалари билан бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам мавжуд. Врачлар Работ ва Касабланка университетларининг тиббиёт факултетларида тайёрланади.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
859 йил Фосда Африкада биринчи мусулмон университети очилган. Мамлакатда мусулмон диний мактаблари бўлган. Франсузлар ҳукмронлиги даврида (1912-йилдан) давлат дунёвий мактабларининг 2 тури (европаликлар ва маҳаллий аҳоли учун) бор эди. 1956-йил мустақиллик эълон қилинган пайтда болаларнинг 17% мактабга қатнаган. Мустақилликка эришилгач, маорифни ривожлантириш, миллий мутахассислар тайёрлаш, саводсизликни тугатиш чоралари курила бошлади. 1963-йилда болаларни 6—7 ёшдан 13—14 ёшгача мажбурий ўқитиш ҳақида қонун қабул қилинди. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 5 йил, ўрта мактабда 7 йил Олий ўқув юртлари: Работда Муҳаммад В номидаги университет (1957), Фос шаҳрида Карауин номидаги мусулмон университети (859),Муҳаммад бин Абдуллоҳ номидаги университет (1973), Касабланкада Ҳасан ИИ номидаги университет (1975), 12 та институт ва коллеж, Касабланка ва Титвонда нафис санъат мактаби, Касабланкада тиббиёт мактаби. Илмий муассасалари: Работда Шариф илмий институти, агрономия тадқиқотлари миллий институти, Муҳаммад В номидаги университет ҳузурида илмий тадқиқот маркази, Марокаш география миллий қўмитаси, Миллий гигиена институти (Работда), Океанография институти (Касабланкада), бир қанча илмий жамиятлар. 1977-йил Қироллик академияси ташкил этилган. Касабланкада Муниципал кутубхона, Работда марказий кутубхона архиви билан, университетларнинг кутубхоналари, Танжер, Фос, Титвон шаҳарларида кутубхоналар бор. Работда антик санъат ва археология музейи, Фосда қурол-яроғ музейи, Титвонда археология, санъат ва фолклар музейи, Касабланка ва Танжерда музейлар мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Марокашда 20 га яқин газета ва бир канча журнал нашр этилади. Энг йириклари: „Ал-Алам“ („Байроқ“, араб тилида чиқадиган кундалик газета, 1946-йилдан), „Ал-Анба“ („Хабарлар“, араб тилида чиқадиган кундалик ҳукумат газета, 1971-йилдан), „Ал-Баён“ (араб ва франсуз тилларида чиқадиган кундалик газета, 1972-йилдан), „Ад-Демократи“ („Демократ“, араб ва франсуз тилларида чиқадиган кундалик газета, 1982-йилдан), „Ал-Мағриб“ („Ғарб“, франсуз тилида чиқадиган кундалик газета, 1977-йилдан), „Опинон“ („Фикр“, франсуз тилида чиқадиган кундалик газета, 1965-йилдан), „Рисолат алУмма“ („Миллат рисоласи“, араб тилида чиқадиган кундалик газета, 1983-йилдан), „Лям алиф“ (франсуз тилида чиқадиган ойлик журнал, 1966-йилдан). Мағриб Араб Пресс — МАП — хукумат ахборот агентлиги 1959-йилда тузилган. Марокаш радиоэшиттириши ва телекўрсатуви, ҳукумат маҳкамаси. Радиоэшиттиришлар араб, инглиз, франсуз тилларида олиб борилади.
Адабиёти
Марокашда адабий асарлар араб, барбар, франсуз тилларида яратилиб келди. Мумтоз араб тилидаги адабиёт умумий араб адабиёти йўлидан, айниқса, Испания (Андалусия) араб адабиёти таъсирида ривожланди. Маҳаллий араб лахжасидаги ва барбар тилидаги халқ оғзаки ижодиёти, айниқса, диққатга сазовор. ХИИ—ХИВ асрлар шеъриятида сиёсий ҳажвия асосий ўринни эгаллади (Ибн Хоббус, Ибн Ҳаббаза, Ибн ал-Мураххал, Ибн Ру-шайд каби шоирлар). Насрда кўпроқ тарихий мавзуда ва узоқ мамлакатларга саёҳат қилган сайёҳлар тўғрисида (рихла жанрида) асарлар яратилди (асосий вакили — Ибн Батута). ХИИИ аср бошларида бадиий йилномалар яратиш анъанабўлиб, ХИХ асргача давом этди. 15— ХВИ асрларда Марокаш адабиётида кўпроқ маш-хур кишилар ҳаётига бағишланган асарлар, ривоятлар вужудга келди. ХВИ—ХВИИИ асрлар шеъриятида бир томондан, тасав-вуф лирикаси, иккинчи томондан гедонизм (Ибн Закур ижодида) тарқ-алди. Мумтоз араб шеърияти анъаналари Марокаш адабиётида ХХ асрнинг ўрталаригача давом этди. ХВИ асрдан бошлаб Фосда Андалусия халқ поэзияси анъаналари, Марокаш шаҳри ва унинг атрофида маҳаллий халқ жанри (грих) ривожлана бошлади. Халқ шеърияти мусиқа ва куй билан мустаҳкам боғланган.
Марокашнинг араб ва франсуз тилларидаги ҳозирги замон адабиёти Иккинчи жаҳон урушидан кейин миллий озодлик ҳаракатининг юксалиши таъсирида ривожлана бошлади. А. Бенжеллун („Болаликда“ ва бошқалар) ва М. Сафриуи („Мўъжизалар дўкони“ ва бошқалар) каби ёзувчиларнинг асарларида халқ ҳаёти мавзуи ёритилди. 50-йилларда франсуз тилида ёзилган романлар салмоқли ўринни эгаллади (М. А. Лаҳбобийнинг „Умид қўшиқлари“ ва „Зулматдан зиёга“ асарлари). 60-йиллар адабиётида драматургия пайдо бўлди. Араб тилида ҳам насрий асарлар ёзила бошлади (А. К. Ғаллабнинг „Етти эшик“, Лаҳбобийнинг „Ташна авлод“ ва бошқалар). Бу даврда М. адабиётига М. Буаллу, М. Знибера, А. Ж. Схимий, А. Баққолий каби истеъдодли ёшлар кириб келди. 1960-йилда ёзувчилар уюшмаси тузилди. Замонавий адиблардан Т. Бенжеллун, М. Хайриддин, М. Саббоғ, А. ас-Салом, А. Ларуа, М. Баррада ва бошқа машҳур.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Марокаш ҳудудида неолит даврига оид коя расмлари (фил, кийик, қуш тасвирлари), милоддан аввалги 1минг йилликка мансуб айлана тош қабристонлар, кейинроқ ишланган қизил сирли сопол идишлар сақланган. Милоддан аввалги И аср— милодий ИИИ асрга оид Рим даври шаҳарлари (Волюбилис, Тамуд, Тингис) ҳаробаларида меъморий обидалар, нақш ва ҳайкаллар қолдиклари учрайди. Милод бошларида барбар санъати ривож топди. Марокаш Ҳудуди араб халифалигига қўшилгач, араб бадиий анъаналари ва услублари кириб келди, мусулмон меъморлиги ривожланди. Ўрта асрларда бу ўлкада минорали, тўғри тўртбурчакли девор билан ўралган шаҳарлар вужудга келди (Микнас, Работ, Фос), бир неча ибодатхонали гумбазлари муқарнас ва серғовакли мачитлар, саройлар қурилди. Муҳим бинолар тош ва ёғоч ўймакорлиги билан безатилган (Кутубия мачитининг ми-нораси, 1184—99), 11 —ХИИИ асрларда шаҳарлар ҳарбий мақсадларда мустаҳкамланди, қалъалар қурилди. Бинокорликда тош, лой, ғиштдан кенг фойдаланидси. ХИИИ—ХИВ аср меъморлигида, айниқса, безакка алоҳида эътибор қилинди, бинолар ўйиб нақш ишланган мармар, ёғоч, кошин, сопол ва ойна мозаика билан безатилди, витражлар ишланди (Тосдаги Катта мачит, ХИИ—ХИИИ аср, Фосдаги Аттарин мадрасаси, 1323—25). 16— ХВИИ аср маданият ёдгорликлари, айниқса, нафис ва бой безаклари билан диққатга сазовор (Марокаш шаҳридаги мақбаралар мажмуи, ХВИ аср 2-ярми). ХИХ асрда Фос, Микнас, Марокашда ички ҳовлили муҳташам саройлар қурилди. Кўпгина шаҳарларда 1—2 қаватли, ички ҳовлили турар жойлар ХХ асргача ҳам сақланган. Шаҳарлардан ташқарида томи похол билан кулоҳсимон қилиб ёпилган, қамиш деворлари лой билан сувалган уйлар кўп қурилган.
Ўрта асрларда Марокашда шойи, кундал матолар тўқиш, гиламдўзлик, кулоллик, жезни бадиий ишлаш авж олган. Марокаш Франсия таъсири остида бўлган йилларда мамлакатда европача кварталлар қурилди. 1950-йиллардан Марокашда замонавий уйлар қурила бошлади. Марокаш мустақилликка эришгач (1956), шинам меҳмонхоналар, виллалар, касалхоналар, кўп қаватли турар жойлар барпо этилди. Работ ва Касабланка, айниқса, гуркираб ривож топди. Мустақиллик йилларида шаҳарлар бош режа асосида қайта курила бошлади. Марокашлик меъморлар маҳаллий шароитга мослаб, миллий анъаналар руҳида ишлаган лойиҳалар асосида турар жойлар, жамоат бинолари, саноат иншоотлари кенг кўламда қурила бошлади. Марокаш учун янгилик бўлган тасвирий санъат ривож топди (Э. Азагури, Ж. Ф. Зевако каби меъморлар, М. А. Идрисий, М. Аммар каби рассомлар, ҳайкалтарош Х. бин Салоҳ ижоди диққатга сазовор). Работ, Касабланка шаҳарларида амалий санъат усталарининг ширкатлари ташкил қилинган. Гиламдўзлик, чармни кашта билан безаш санъати ривож топган, заргарлик, кандакорлик, мис идиш ва буюмларни қадама нақш билан безаш санъати ҳам кенг тарқалган.
Мусиқаси барбар ва араб маданиятларйнинг ўзаро таъсирида ривожланган. Асл барбар мусиқа санъати намуналари Марокаш қишлокларидагина сақланиб қолган. Мусиқа шеърият ва рақс билан узвий боғланган. Қўшиқ билан ижро этиладиган оммавий рақслар кенг тарқалган. Марокашнинг Шимоли-шарқида яшайдиган барбарларда ахиду ва жануби-ғарбда яшайдиган барбарларда ахуах мусиқий услублари шаклланган. Ахиду куйлари ихчам диапазонли, хроматизмга бой, ахуах куйлари европача анъаналарга яқин, диапазони кенг. Барбарларнинг мусиқий асбоблари: касба (най), арханим, бендир, тарижа, скрипка ва бошқаларлардан иборат.
Араб мусиқа санъати турли-туман бўлиб, араб мумтоз (алоъ ва самоъ) ва халқ (грих) мусиқаларини ўз ичига олади. Алоъ ва самоъ куйлари баъзан бирбирига яқин бўлса ҳам, лекин мат-нда улар кескин фарқ қилади. Алоъ — дунёвий, сарой санъати бўлиб, асосини мумтоз араб шеърияти ташкил этади. Самоъ — диний мазмундаги мадҳия, мавлуд, қасидалардир. Оддий кишилар қўшиқлари — грихлар қироатга асосланган. Мусиқа асбобларидан уд, лира, рубоб, мизмор ва бошқа тарқалган. Халқ ижодида зикр катта урин эгаллаган. Мақамларнинг ўзига хос мағрибча услуби шаклланган. Композиторлардан М. Бенис, А. Ауатиф, М. Шакруний, созанда (қонун) ва мусиқашунос С. Шарқий машҳур. Марокашда Миллий мусиқа, рақс ва драма санъати консерваторияси (Работда), Миллий мусика ва раке мактаби (Титвонда) ишлайди. 1960-йилдан Марокашда ҳар йили миллий мусиқа фестивали ўтказилади.
Театри
Марокаш театр санъати халқ маросимлари, расмрусумлари ва ўйинлари асосида вужудга келган. ХИИ асрдан соя ва қўғирчоқ театрлари, хонанда, созанда, раққос ва жонглёрлардан иборат сайёр актёрларнинг томошалари урф бўлди. ХИХ аср охирларида миерлик ва суриялик труппалар гастрол бера бошлади. Франсуз ва испан ҳукмронлиги даври (1912—56)да хусусий уйлардаги хонаки саҳналарда кўпгина томошалар қўйилди. Баъзи ҳаваскор актёрлар Европада таълим олиб келдилар. 1923-йил Фосда уюшган труппа 1929-йилгача (раҳбари драматург ва режиссор Абдулла бин Шакрун) халойиқ олдида томоша кўрсатди. Шу шаҳарда Маликул Фосий ва Абдулваҳоб Шавий бошчилигидаги труппалар ишлади, Сале, Танжерда ҳам кичик труппалар тузилди. 1956-йилдан кейин театр санъати ривожида янги босқич бошланди. Касабланкадаги (Тойиб Саддиқининг Муниципал театри) ва Работдаги (Аҳмад Бадри бошчилигидаги Миллий театри) етакчи театрларда Европа, араб драматургларининг асарлари саҳналаштирилди. 1961-йил радиола биринчи профессионал труппа ташкил топди. Марокашда 100 дан ортиқ ҳаваскорлик театрлари мавжуд. 1960-йилдан Марокаш шаҳрида Марокаш санъати фестиваллари ўтказилди. 1959-йил Работда очилган Драма санъати марказида актёрлар ва саҳна ходимлари ҳам тайё-рланади. 1962-йилдан Мусиқа, рақс ва драма санъати миллий консерваторияси ишлай бошлади.