(ХИХ аср охири)

Марв (туркманча: Мерw; русча: Мерв; форсча: مرو‎‎, Марв, хитойча: 木鹿, Мулу; Авестода: Моуру) — бир вақтлар Салжуқийлар давлати (арабча: السلاجقة‎‎ ал-Салāжике, форсча: سلجوقيان‎‎ Салжūкийāн)нинг пойтахти бўлган Ўрта Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири. Байрамали шаҳри (Туркманистон) яқинида жойлашган. Марвнинг қолдиқлари 5 қалъа (Эрк қалъа, Габр қалъа, Султон қалъа, Абдуллахон қалъа, Байрамалихон қалъа) харобаларидан иборат. Марв харобасида ХИХ асрнинг 80-йилларидан В. А. Жуковский, 1946-йилдан М. Е. Массон раҳбарлигидаги Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедицияси, кейинги йилларда Ашхобод, Тошкент, Москва ва СанктПетербургдан келган археологлар гуруҳи қазишма ишларини олиб борган. Марвнинг энг қадимий қисми — Эрк қалъа (майдони 12.га) милоддан аввалги биринчи мингйилликнинг 1-чорагидан мавжуд бўлган. Марвнинг равнақ топган (Парфия ва илк сосонийлар) даври мил. ав 2— милодий ИИИ асрга тўғри келади. Бу даврда Марв Габр қалъа ва Эрк қалъа ҳудудларидан иборат бўлиб, Эрк қалъа Марвнинг аркига айланган. Шаҳар ва унинг атрофи (60 км²) мудофаа девори билан ўраб олинган. Милодий ИИИ асрдан М. Сосонийлар давлати таркибига кирган, ВИИ асрда эса араблар томонидан босиб олинган. ВИИИ аср ўртасида Марв — Абу Муслим ҳаракати маркази.

ИХ асрда Марвда илм-фан равнақ топди, у араб халифалигининг Хуросон ва Мовароуннахр ноиблигининг пойтахти ролини ўйнади. Маъмун ибн Ҳорун ар-Рашид даврида Марвда Бағдод академиясининг асосини ташкил этган марвазийлар мактаби таркиб топди. Ўрта асрдаги Марвнинг равнақ топган даври ХИ—ХИИ асрларнинг 1-ярмига тўгри келди; бу даврда у буюк Салжуқийлар давлатининг пойтахти бўлган (Султон қалъа ҳаробасида Султон Санжар мақбараси жойлашган). ХИИ аср охири — ХИИ аср бошида Марв Хоразмшоҳлар давлатининг йирик маркази бўлган. 1222-йилда шаҳар мўғуллар томонидан вайрон қилинган. ХИИИ аср ўртаси — ХИВ асрда шаҳар қисман тикланган (айниқса, унинг рабод қисми). ХВ аср бошида Шоҳрух даврида қисқа муддат равнақ топган. Марвдан ўрта асрларда кўплаб олиму фузалолар етишиб чиққан. 1510—24 ва 1601 — 1747 йилларда Марв форслар қўлида бўлган. Марв урушлари туфайли инқирозга юз тутган (1790) ва марказ Марвдан 30 км ғарбга Мари шаҳрига кўчган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил