Masʼud Yalavoch
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
- Википедияда исми Масъуд бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Масъуд Ялавоч, Масъудбек (? — 1289) — Туркистон ва Мовароуннахрни мўғуллар номидан идора этган амалдор (1239—89). Маҳмуд Ялавочнит ўғли. Маҳмуд Торобий қўзғолонидян сўнг қўзғолончиларга нисбатан етарли даражада қаттиққўл сиёсат юргизмаган отаси Хитойга жўнатилгач, унинг ўрнига Ўқтойхон томонидан тайинланган М.Я. ярим аср мобайнида ҳар қандай сиёсий тўнтаришларга қарамай, Уйғуристондан Хоразмга қадар бўлган Ўрта Осиё ҳудудида яшаган ўтроқ аҳоли ишларини идора қилган. Мунке даврида Уйғуристонни ҳам бошқарган. Жу-вапний М.Я. даврида Бухорода бунёд этилган биноларни айниқса мадҳ этади. Хусусан, малика Суюркўктани бека (Тулихон беваси) маблағи ҳисобига қурдирган "Хония мадрасаси", "Масъудия мадрасаси" кабиларни кўрсатиб ўтади. Бу икки бино Регистонга яқин ерда қад кўтарган бўлса керак, чунки Жувайнийнинг сўзларига кўра, улар Бухоро майдонининг кўрки бўлишган. Мадрасаларнинг ҳар бирида 1000 тагача талаба ўқиган. Малика гарчи христиан динида бўлса ҳам, мадрасага 1000 болиш пул эҳсон қилган. "Хония мадрасаси"нинг мударриси ва мутаваллийси машҳур суфий Сайфиддин Боҳарзий эди. Баъзи маълумотларга кўра, Кошғардаги мадрасани ҳам М.Я. қурдирган. 1251-йил М.Я. Арғун билан Бешбалиқда учрашган. 1255-йил кузида Ҳулокуни Самарқанд атрофидаги Конигшсха 40 кун зиёфат қилган. Кейинчалик Темурийлар даврида шухрат қозонган ушбу мавзе номининг тарихий манбаларда илк бор учраши шу даврга тўғри келади. Чиғапгой улусита ҳукмронлик қилиш учун мўғул шаҳзодалари ўртасидаги ўзаро курашларда тахт даъвогарлари М.Я.га суянишга ҳаракат қилишган. Масалан, 1260-йилларда Чиғатойнинг набираси Алгу М.Я. тўплаган маблағ ҳисобига Ўтрорни Беркахондяа тортиб олган. М.Я. ҳам отаси бошлаган сиёсатни давом эттириб, улус даромадини хоқон хазинасига аввалдан тўлаб, аҳолидан барот асосида уни кўпайтириб йиғиб оларди. 1273-йил январда Ҳулокуийлар Бухорони босиб, аҳолисини қирғ-ин қиладилар ва шаҳарни 7 кун талонторож этиб, сўнг ўт қўядилар. Босқин пайтида шаҳардаги Масъудия мадрасаси ва катта кутубхона ҳам ёниб кетади. Фақат 1283-йилда М.Я. Бухорони (жумладан, Масъудия мадрасасини) тиклаш тадбирларини кўрган. 80-йилларда М.Я. пул ислоҳоти ўтказган. У Мовароуннаҳ-рнинг 16 шаҳар ва вилоятларида, жумладан, Самарқанд, Бухоро, Тароз, Ўтрор, Хўжанд ва бошқа шаҳарларида бир хил вазн ва юқори қийматли соф кумуш тангалар зарб эттириб муомалага чиқаргач, мамлакатда товар ва пул муносабатлари тиклана бошлаган. М.Я. ўзи асос солган Масъудия мадрасасига дафн қилинган.
Адабиёт
- Бартолд В.В., Сочинения, т.1, т.2(1), М., 1963.
Фахриддин Ҳасанов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |