Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Materializm

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Фалсафада материализм атамаси остида фақатгина материя ва/ёки энергия мавжуд эканлигини таъкидловчи дунёқараш тушунилади; материализмга кўра барча нарсалар материя ёки энергиядан иборат, барча феноменлар (жумладан, идрок) ҳам материя-энергия ўзаро таъсирлашидан келиб чиқади. Бошқача айтганда, ягона субстансия материя бўлиб, воқеълик энергия ва материя ҳолатлари билан бир хил.

Материализм (лот. материалис — моддий) — фалсафадаги асосий оқимлардан бири; моддий, табиий, жисмоний оламнинг обектив равишда, яъни унинг ирода, руҳ, онгга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжудлигини ва уларга нисбатан бирламчилигини таъкидлашга асосланган фалсафий таълимот. Идеализмнинг муқобили. М. руҳий ҳодисалар ва қадриятларнинг мустақил мавжудлигини инкор этади ва уларни оламнинг бирламчи бўлган моддий асоси ривожининг олий даражасида вужудга келадиган хосса ва муносабатлари тарзида талқин қилади. М.нинг гно-сеологик (билишдаги) илдизини амалиёт, инсоннинг воқеликни ўзгартиришга қаратилган оламшумул тарихий тажрибаси ташкил этади.

М.га табиацҳунослик фанлари, техникага алоҳида эътибор билан қараш хосдир. М. франсуз Маърифатчилиги даврида (Ж. Ламетри, П. Голбах, Д. Дидро ва бошқалар) равнақ топди, аммо, Европа фалсафий фикрига ҳал қилувчи даражада таъсир этиш мавкеига ХИХ асрдагина (К. Маркс, Ф. Энгелс, Л. Феербах ва бошқалар) эришди.

М. идеализмнинг "хато" фикрларига қарши оқим тарзида намоён бўлиб, ўзининг бир ёқламалилиги туфайли барча муҳим, инсоний муаммолар (онг, мавжудлик, ҳаётнинг маъноси ҳамда мақсади, қадриятлар ва ҳоказо) олдида бутунлай ожизлик қилиб, уларнинг чуқур маъносини таҳлил этишга ночорлиги сабабли уларни хаёлий муаммолар тарзида рад этади.

М.нинг у ёки бу шаклдаги намуналари, унсурлари, ривожланиш йўллари азалдан Шаркда ҳам, Ғарбда ҳам мавжуд бўлган. Бироқ, М., асосан, Ғарб фалсафий фикрига кўпроқ тааллукли, унда яққол шаклланган ҳодиса бўлиб, унинг ўзига хос шакллардаги ривожини мазкур маънавий маданият тараққиётидаги деярли барча босқичларда кузатиш мумкин.

М. — моҳиятан ўз мақсадларини ўзининг мавқеи (кўп сонлилиги ва ўзини муайян жисмоний куч, деб ҳис этиши) туфайли рўёбга чиқаришга умид қилувчи, авом маъқул кўрадиган фикрлаш тарзидир. М.нинг қуйидаги кўринишларини фарқлаш мумкин: 1. Табиий М. У материяда, хусусан, унинг муайян таркибий тузилишида (мас, атомларда) пировард жисмоний воқеликни кўради (классик механика); энг янги (квант) физика маълумотлари бу М. тамойилларига жиддий путур етказди. 2. Биологик ёки физиологик М. У жон ва руҳга нисбатан юқоридаги қарашни тиқиштиради ҳамда моддийлик ва ғайримоддийликнинг ўзаро туб фарқини инкор этади. 3. Ахлоқи й М. фойдали нарсаларни ёки манфаат учун фойдаланиш мумкин бўлган қадриятларнигина эътиборга лойиқ, деб ҳисоблайди ва мустақил номоддий оламнинг мавжудлигини инкор қилади. 4. Диалектик М. — коммунистик давлатларнинг расмий фалсафаси, унинг сиёсати ва фанининг услубий асоси бўлиб хизмат қилган. ХИХ асрда К. Маркс ва Ф. Энгелс томонидан Гегел диалектикасини яхлит материалисток дунёқарашга айлантириш асосида шаклланган ҳамда ўз ичига тарихий М. — тарихни материалисток тушуниш назариясини олган.

Одатда, "М." тушунчаси реализм (тафаккурга боғлиқ бўлмаган ва онгдан ташқарида мавжуд бўлган реаллик) маъносида ҳам қўлланади.

М. оддий қилиб айтганда, вокеликни моддий сабабга асосланиб тушунтирувчи таълимотдир.

Адабиёт

  • Гуннар Скирбекк, Нилс Гиле, Фалсафа тарихи [рус тилидан И. Соифназаров ва Ж. Маҳкамов таржимаси], Т., 2002; Горбачев В. Г., Основи философии [Курс лексий], М., 1998.

Абдулҳафиз Жалолов.[1]

Аксарият файласуфлар материализм физикализмга синоним, дейди. Бироқ материализмнинг материяни „инерт, шакл ва ҳаракати мавжуд“ дейдиган классик таърифи гравитация каби ҳодисаларни изоҳлай олмайди. Янги материализм материянинг таърифини кенгайтириб, физикага мос келди.

Материализмга яқин дунёқарашлари сирасига шунингдек методологик натурализм (масалан, „фан билан шуғулланиш учун физикализмни ҳақ, деб қабул қилиш керак“) ва метафизик натурализм (масалан, „фалсафа ва фан физик борлиққа кўра ишлаши керак“) киради.

Материализмдан фарқ қилувчи дунёқарашлар қаторига идеализм, айрим монизм шакллари, дуализм ва плурализм киради.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил