Matthius Versluis
Маттҳиус Верслуис (Талаффузи: Маттиас Верслуйс; 1994-йил 18-июл, Генолиэр) — Финландиялик фигурали учувчи. Спорт фаолиятининг бошида якка ҳолда фигурали учиш мусобақаларида қатнашган. Маттҳиус Финландия чемпиони (2014), Финландия чемпионатларининг икки карра кумуш медали соҳиби (2012 — 2013) бўлган.
| Маттҳиус Верслуис | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Маттҳиус Верслуис |
| Давлат |
|
| Бўйи | 175 |
| Шериги | Жуулиа Турккила |
| Шахсий рекордлари | |
| Умумий натижа | 168,34 |
| Қисқа дастур | 67,18 |
| Эркин дастур | 101,16 |
Маттҳиус 2016-йил баҳоридан бошлаб Жуулиа Турккила билан муз устида рақс мусобақаларида қатнашмоқда. Жуфтлик 2019-йилда Финландия чемпиони ва муз устида рақс бўйича миллий чемпионатнинг икки карра кумуш медали совриндори (2017, 2018) бўлган. 2018-йил 11-декабр ҳолатига кўра, бу жуфтлик Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) рейтингида 43-ўринни эгаллаган[1].
Фаолияти
Маттҳиус 1994-йил 18-июлда Генолиэрда[2] туғилган. Олти ойлик бўлганида оиласи Финландияга кўчиб ўтган[3]. Маттҳиус 2018-йилдан бери физиотерапия бўйича таҳсил олади[4].
Верслуис 2002-йилда конкида учишни ўргана бошлади[2]. 2008-йилда у ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида дебют қилди ва Чехияда бўлиб ўтган босқичда 20-ўринни эгаллади[5]. Бир неча йил ўтгач, фигурали учувчи 2012—2013-йилларда ўсмирлар ўртасидаги иккита жаҳон чемпионатида қатнашиб, иккала турнирда ҳам эркин дастурга йўлланма олган[6][7].
2016-йил 1-апрелда Маттҳиус ва Жуулиа Турккиланинг рақс жуфтлиги ташкил қилингани маълум бўлди[8].
Бу жуфтлик ноябр ойи бошида Дортмундда ўтказилган турнирда дебют қилиб, олтинчи ўринни эгаллади ва дарҳол қитъа босқичига йўлланма олди. Ноябр ойининг охирида жуфтлик Таллин Тропҳй мусобақасида иштирок этди ва у ерда унча яхши натижага эришмади. Шундан сўнг Финландия чемпионати бўлиб ўтди, унда жуфтлик кумуш медалларни қўлга киритди. 2017-йил феврал ойининг бошида спортчилар Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Универсиада ўйинларида иштирок этишди ва мусобақада муваффақияциз чиқиш қилиб, саккизинчи ўринни эгалладилар. Феврал ойи ўрталарида Финландия жуфтлиги Оберсдорфда бўлиб ўтган Бавария кубоги турнирида қатнашди ва у ерда йигирманчи ўринни эгаллади.
Сентябр ойида Жуулиа/Маттҳиус жуфтлиги Бергамода ўтказилган Олимпия мавсумини бошлади ва Ломбардия кубогида қатнашиб, кучли ўнталикка киришди. Октябр ойининг бошида Эспоода ўтказилган Финляндиа Тропҳй турнирида жуфтликнинг чиқиши унчалик муваффақиятли бўлмади ва улар ўн иккинчи ўринни эгалладилар. Октябр ойи ўрталарида Ниcе шаҳрида бўлиб ўтган Cитй Cуп мусобақаси ҳам унчалик муваффақиятли бўлмади, турнирда жуфрлик ўн учинчи ўринни эгаллади. Бир ой ўтгач, Австриянинг Грац шаҳрида бўлиб ўтган турнирда жуфтлик бронза медалини қўлга киритди. Миллий чемпионатда улар иккинчи марта чемпион бўлишди.
Жуфтлик 2018—2019-йилги мавсумни учта мусобақа билан бошладилар: улар Ломбардиа Тропҳй 2018[9] турнирида олтинчи, Ондреж Непела Тропҳй 2018[10] турнирида еттинчи ва Финландия Тропҳй 2018[11] мусобақасида олтинчи ўринни эгаллади.
Натижалари
Жуулиа Турккила билан
| Мусобақалар/мавсум | 2016 — 2017 | 2017 — 2018 | 2018 — 2019 |
|---|---|---|---|
| Жаҳон чемпионатлари | 16 | ||
| Европа чемпионати | 11 | ||
| Гран-при босқичлари. Хелсинки | 6 | ||
| Таллин Тропҳй | 13 | ||
| Ломбардиа Тропҳй | 10 | 6 | |
| Финландиа Тропҳй | 15 | 6 | |
| Қишки Универсиада | 8 | 4 | |
| CС Непела кубоги | 7 | ||
| Ниcе Cуп | 13 | ||
| Кубок СР-В | 6 | ||
| Бавария кубоги | 11 | 6 | 3 |
| Ниcе Cуп | 13 | ||
| Эгна Cуп | 5 | ||
| Грацдаги турнир | 3 | ||
| Иcе Стар | 2 | ||
| Андорра кубоги | 5 | ||
| Wарсаw Cуп | 3 | ||
| Финландия чемпионати | 2 | 2 | 1 |
Манбалар
- ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс фор Фигуре Скатинг анд Иcе Данcе“ (инглизча). ИСУ (11-декабр 2018-йил). 2012-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-декабр 2018-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Жуулиа ТУРККИЛА / Маттҳиас ВЕРСЛУИС: 2018/2019“. Интернатионал Скатинг Унион. 2019-йил 11-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Жокинен, Леэна. „Нурменкари ниукасса жоҳдосса“ (финча). ис.фи (17-декабр 2011-йил). 13-ноябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Қ & А: Жуулиа Турккила & Маттҳиас Верслуис“. иcе-данcе.cом (20-декабр 2018-йил). 13-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.
- ↑ „ИСУ ЖГП Cзеч Скате - Жуниор Мен“. 25-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.
- ↑ „ИСУ Wорлд Жуниор Фигуре Скатинг Чампионшипс 2012 - Жуниор Мен“. 22-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.
- ↑ „ИСУ Wорлд Жуниор Фигуре Скатинг Чампионшипс 2013 - Жуниор Мен“. 3-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.
- ↑ „Жуулиа Турккила жа Маттҳиас Верслуис жääтанссипарикси“. 6-ноябр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.
- ↑ „Ломбардиа Тропҳй - ФИСГ - Иcе Данcе“. 19-феврал 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.
- ↑ „Ондреж Непела Тропҳй 2018 - Иcе Данcе“. 18-феврал 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.
- ↑ „CС Финландиа Тропҳй Эспоо 2018- Иcе Данcе“. 17-октабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.