Mbabane
Мбабане — Эсватини пойтахти. Хохо округининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг шимоли-ғарбида, Ндимба тоғлари этагида, 1150 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 40 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Июлнинг ўртача температураси 12°, январники 24°. Йиллик ёғин ўртача 1400 мм. Автомобил йўли орқали Мапуту (Мозамбик) порти билан богланган. Металлсозлик, озиқ-овқат, тикувчилик саноати корхоналари мавжуд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. Мбабане яқинидан асбест қазиб олинади. Университет, кутубхона бор. Шаҳарга ХВИИ асрнинг охири — ХВИИИ асрнинг бошларида асос солинган. 1903—68 йиллар Свазиленд Бирлашган Қироллик протекторатининг маъмурий маркази.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Мбабане“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |