Мер (франс. маире — катта, бошлиқ) — АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия ва бошқа бир неча давлатлар муниципалитетларида олий мансабдор шахс. Одатда, мерни муниципалитетнинг ўзи, баъзи ҳолларда — бевосита аҳоли сайлайди, айрим мамлакатларда мер марказий ҳукумат томонидан лавозимга тайинланади ёки тасдиқланади. Мер муниципалитет вакили бўлади, унинг мажлисларида раислик қилади. Мер маҳаллий бюджет тайёрланиши ва ижроси учун жавоб беради, бир қанча муниципал лавозимларга одамларни тайинлайди, девон ишини йўналтириб туради. Буюк Британияда ва АҚШнинг айрим шаҳарларида мер, асосан вакиллик ва раислик вазифаларини бажаради. Россия Федерациясида М лавозими 1991-йилда Москва ва бошқа айрим шаҳарларда жорий қилинди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил