Палласитдан ташкил топган метеорит қисми (Аргентинада топилган).

Метеороид (юнонча: μετέωρος — „тепадаги“, „осмондаги“) деб Қуёш тизимидаги майда осмон жисмларига айтилади. Сайёра атмосферасига кириб, қизиган метеороид ўз ортидан из қолдиради, бу изга метеор дейилади. Осмоннинг бир нуқтасидан келаётган метеорлар эса метеор ёмғири деб аталади. Агар метеороид сайёра сиртига қулаб, сақланиб қолса, бундай сақланган жисм метеорит деб номланади. Ҳар йили Ер атмосферасига 15 минг тонна атрофида метеороид киради.[1]

Манбалар