Meva
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Мева (фруcт) — ёттиқ уруғли ўсимликларнинг уруғли органи; одатда, уруғланиш натижасида ҳосил бўлади. Аммо, партеногенез йўли билан кўпаядиган ўсимликлар меваси (партенокарп мева) уруғланишсиз юзага келади ва уруғсиз бўлади. Меваларнинг шакли, катталиги ва ранги ҳар хил. Мева битта тугунчадан ҳосил бўлса (ўрик, гилос, олча, мош, жағжағ ва бошқалар) оддий ёки асл мева, бир гулдаги бир неча тугунчадан юзага келса (малина, маймунжон, айиқтовон ва бошқалар) мураккаб мева, тугунча ва гулдаги бошқа қисмларнинг иштирокида шаклланадиган бўлса (қулупнай, тут, олма ва бошқалар) сохта мева деб аталади.
Мева 3 қисмдан — сиртқи қисм ёки пўст (экзокарп)дан, пўсцимон ёки ёғочланган қисм (эндокарп) ва улар ўртасига жойлашган оралиқ қисм (мезокарп) — мева этидан иборат. Ҳўл (этли, серсув) ва қуруқ (юпқа, қуруқ) мевалар мавжуд. Ҳўл мевалар данакли (ўрик, шафтоли, олча ва бошқалар) ва уруғли (олма, қовун, бодринг ва бошқалар) меваларга бўлинади. Улар пишганда очиладиган ва очилмайдиган бўлади. Қуруқ мева тузилишига қараб бир нечтага бўлинади: ёнғоқ мевалар — пўсти қаттиқ ёғочсимон (ёнғоқ, ўрмон ёнғоғи ва бошқалар); писта мевалар — пўсти дағал (кунгабоқар, махсар ва бошқалар); донча мевалар — пўсти юпқа, уруғга ёпишган (арпа, буғдой. шоли, тариқ ва бошқалар) ва қанотчали мевалар — уруғида қанотчасимон парда бўлади (қайрағоч, шумтол, заранг ва бошқаларда). Очиладиган мевалар, одатда, кўп уруғли бўлиб, очилиш усули ва хоналарининг сонига қараб бир неча хилга ажратилади. Баргак мева — саллагул, испарак, тасмачўп; қўзок мева — турп, шолғом, индов; қўзоқча мева — ўсма, жағжағ, қатрон; кўсак мева — ғўза, кўкнор, лолақизғалдоқ ўсимликларида учрайди. Бўлинадиган мевалар икки ва кўп хонали тугунчадан ҳосил бўлиб, пишганда айрим мевачаларга ажралади (кашнич, укроп, коврак, кампир-чопон, туяқорин ва бошқаларнинг мевалари). Мева типларини системага солувчи ҳар хил таснифлар таклиф қилинган, лекин уларнинг ҳаммасини ҳам мукаммал деб бўлмайди. Арман олими А. Л. Тахтажян мевани туташмаган мевабарглардан ҳосил бўлган апокарп мева ва туташган мева барглардан тузилган сенокарп мевага ажратади. Сенокарп мевани синкарп, паракарп вализикарпга ажратди. Апокарп мева энг соддаси ҳисобланади. Меванинг биологик аҳамияти уруғларни ҳимоялаш ва тарқатишдир. Мевақат уруғларни пишиб етилмасдан қуриб қолиш, шикастланиш ва ҳайвонларга ем бўлишдан сақлайди. Мева шамол, сув, одам ва ҳайвонлар ёрдамида тарқалади. Мева қимматбаҳо озиқ моддалар (оқсил, мой, углевод ва витаминлар)га бой. Кўп ўсимликларнинг меваларини одам ва ҳайвонлар истеъмол қилади, улардан дори ва бўёқлар тайёрланади. Бегона ва заҳарли ўсимликларнинг меваси хўжаликка зарар етказади.
Қандолатчилик маҳсулотлари — ширинликлар, полиз экинлари ва мевали дарахтлар маҳсулоти ҳам мева дейилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |