Мезодерма (юн. мезо – ўрта ва дерма – тери) – ғовактанлилар ва бўшлиқичлилардан ташқари ҳамма кўп ҳужайрали ҳайвонлар ҳомиласи ривожланишининг гаструла босқичида ҳосил бўладиган ўрта қавати. Ҳайвонларда мезодерма ҳар хил йўл билан вужудга келади. Эмбрионал ривожланишда мезодерма варақлари оралиғида селом ҳосил бўлади ва мезодерма сомитлар (сегментлар)га ажралади. Кейинчалик ҳар бир сомитдан муайян тўқима ва органлар ривожланади. Масалан, миотомлардан – кўндаланг-тарғил мускуллар, дерматомлардан – тери, склеротомлардан – тоғай ва суяклар ҳосил бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил