Microsoft OneNote
Миcрософт ОнеНоте (аввалги номи илгари Миcрософт Оффиcе ОнеНоте) — тезкор қайдномаларни яратиш ҳамда шахсий маълумотларни ташкиллаштириш дастури, қайдларни иэрархик шаклда ташкиллаштириш имконини беради. Миcрософт Оффиcе пакетига киритилган. 2014-йил 17-мартдан бепул бўлди, уни Миcрософт веб-сайтидан алоҳида юклаб олиш мумкин.
| Миcрософт ОнеНоте | |
| Муаллиф | Миcрософт |
|---|---|
| Чиқарилган сана | 2003-йил |
| Сўнгги версияси | |
| Операцион тизим | Миcрософт Wиндоwс, маcОС, Андроид, иОС |
| Вебсайт: | ҳттпс://оненоте.cом |
Маҳсулот Миcрософт Таблет ПC платформаси ривожланиши сабабли ишлаб чиқилди. ОнеНоте қисқа эслатмаларни сақлаш учун мўлжалланган бўлиб, бу айниқса, матнни қўлда ёзиш ва эслатма қўшиш имконияти мавжуд бўлган планшет фойдаланувчилари учун қулайдирлик тақдим этади. Бундан ташқари, дастурдан Миcрософт Wиндоwс ва маcОС операцион тизимларига эга оддий иш столи компютерларида ҳам фойдаланиш мумкин. Дастурнинг мобил қурилмалар учун ишлаб чиқилган кўринишлари ҳам мавжуд[1]
ОнеНоте дастурининг иш майдони бўш варақ бўлиб, исталган жойда матн ва клавиатурадан эслатмалар, чизмалар ва овозли шарҳларни ёзиб киритишингиз мумкин. Шунингдек, ОнеНоте иловасига маълумотларни браузер ойнасидан судраб олиш йўли билан қўшишингиз мумкин. Ушбу дастурда „Сақлаш“ белгиси йўқ бўлганлиги сабабли, киритилган маълумотлар автоматик равишда сақланади.
Варақлар бўлимларга, бўлимлар эса дафтарларга бирлаштирилади. Бўлимдаги варақлар рўйхати жорий варақнинг ўнг томонида, бўлимлар рўйхати юқорида ва очиқ дафтарлар рўйхати чап томонда жойлашган.
Қайдлар ҲТМЛ форматида ёки ОнеНоте иловаси сифатида электрон почта орқали юборилиши мумкин.
Миcрософт ОнеНоте биринчи марта 2003-йил октабр ойида Миcрософт Оффиcе Сйстем 2003 пакетининг бир қисми сифатида тақдим этилди.
Бугунги кунда дастур икки хил кўринишда (ОнеНоте 2016 ва ОнеНоте) ишлаб чиқарилиб[2][3], иккаласидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш мумкин.
ОнеНотеънинг бугунги кундаги талқини бепул талқинда тарқатилсада, Оффиcе 365 пакети фойдаланувчилар ОнеНоте дастурининг 5 хил қўшимча имкониятга эга (ижро этиш, сўзма-сўз айтиб туриш, ёрлиқлар қўйиш, математик амаллар бажариш, тадқиқотчилар учун ёрдамчи функсия) кўринишидан фойдаланишлари мумкин.
Манбалар
- ↑ „ОнеНоте ноw он Масалан, фреэ эверйwҳере, анд сервиcе поwеред“. Оффиcе Блогс. Миcрософт (17-март 2014-йил). 18-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-март 2014-йил.
- ↑ Карпенко К. Е.. Записная книжка ОнеНоте. 2018, Литрес, 2018.
- ↑ „Различия между ОнеНоте и ОнеНоте 2016“ (ру). суппорт.оффиcе.cом. Қаралди: 2019-йил 10-март.